Наука и технология в современном миреМирзаева Ширин Нодировна, Тахиров Чингиз Аъзамович +22026
ESG ҲИСОБОТЛАРИ КОРПОРАТИВ ШАФФОФЛИК ВА ИНВЕСТОРЛАР ИШОНЧИГА ТАЪСИРИ
ИНВЕСТОРЛАР ИШОНЧИГА ТАЪСИРИ · Исмаилов Аллаёр Рашидович
Евразийский журнал математической теории и компьютерных наук · 5 · 2026
Аннотация
Мазкур мақолада ESG (Environmental, Social, Governance) ҳисоботларининг корпоратив бошқарув тизимидаги аҳамияти ва уларнинг корпоратив шаффофлик ҳамда инвесторлар ишончига таъсири таҳлил қилинади. Замонавий иқтисодиётда ESG ҳисоботлари компаниянинг экологик, ижтимоий ва бошқарув соҳаларидаги масъулиятини ифода этадиган стратегик воситага айланмоқда. Тадқиқотда халқаро ва миллий амалиётлар асосида ESG ҳисоботларининг компания фаолияти шаффофлигини оширишдаги роли, молиявий барқарорлик ва инвесторлар билан ишончли муносабатларни шакллантиришдаги таъсир омиллари ёритилган. Шу билан бирга, мақолада Ўзбекистон корпоратив секторининг ESG ҳисоботларини жорий этишдаги ҳолати ва истиқбол йўналишлари ҳам таҳлил этилган. Калит сўзлар: ESG ҳисоботи, корпоратив шаффофлик, инвесторлар ишончи, барқарор ривожланиш, корпоратив бошқарув, ҳисобдорлик. Кириш Жаҳон миқёсида барқарор ривожланиш ва жавобгар корпоратив фаолиятга бўлган талаб тобора ортиб бормоқда. Бунда ESG тамойилларига асосланган ҳисобот тизимлари компанияларнинг экологик, ижтимоий ва бошқарув соҳаларидаги фаолиятини баҳолашнинг муҳим мезони сифатида намоён бўлмоқда. ESG ҳисоботлари нафақат компаниянинг ички фаолиятида шаффофлик ва ҳисобдорликни таъминлайди, балки ташқи манфаатдор томонлар — инвесторлар, давлат тузилмалари ва жамоатчилик олдида ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Корпоратив шаффофликни таъминлашда ESG ҳисоботларининг ўрни жуда муҳим, чунки улар орқали компаниянинг барқарор ривожланиш стратегияси, ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги, ижтимоий масъулиятни бажариш даражаси ва бошқарув тизимининг очиқлиги намоён бўлади. Инвесторлар учун эса ESG ҳисоботлари компаниянинг молиявий барқарорлиги билан бир қаторда, унинг этик ва барқарор фаолиятга бўлган интилишини ҳам кўрсатиб беради. Хусусан, халқаро амалиётларда ESG ҳисоботлари капитал бозорларидаги ишончли муносабатларни шакллантириш, инвестиция хатарларини камайтириш ва компания имиджини яхшилашнинг самарали воситаси сифатида қабул қилинмоқда. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистонда ҳам корпоратив бошқарув тизимида ESG стандартларини жорий этиш миллий иқтисодиётни барқарор ва рақобатбардош ривожлантириш учун стратегик аҳамият касб этади. 1. ESG ҳисоботларининг корпоратив бошқарув тизимидаги ўрни ва аҳамияти. ESG (Environmental, Social, Governance) ҳисоботлари замонавий корпоратив бошқарув тизимининг ажралмас қисми бўлиб, компанияларнинг барқарор ривожланиш йўналишларидаги фаолиятини тизимли равишда акс эттиради. Ушбу ҳисоботлар орқали компаниянинг экологик изи, ижтимоий муносабатлари ва бошқарув тизимининг самарадорлиги ҳақида ишончли маълумот тақдим этилади. Халқаро амалиётда ESG ҳисоботлари корпоратив сиёсатнинг стратегик элементи сифатида қабул қилиниб, компаниянинг ишбилармонлик обрўси, бозордаги нуфузи ва инвесторлар олдидаги ишонч даражасига бевосита таъсир кўрсатади. Бу ҳисоботлар корпоратив фаолиятни шаффоф қилиш орқали манфаатдор томонлар — акциядорлар, инвесторлар, жамият ва давлат органлари билан самарали алоқаларни таъминлайди. Корпоратив бошқарувнинг анъанавий моделларида асосий эътибор молиявий натижаларга қаратилган бўлса, ESG тамойилларини жорий этиш бу ёндашувни кенгайтириб, номуолиявий Vol. 5, No. 11 – Special Issue (EJMTCS) 196 ISSN: 2181-2861 кўрсаткичларни ҳам инобатга олади. Бу эса корхоналар фаолиятини узоқ муддатли барқарор ривожланиш билан боғлайди. 2. ESG ҳисоботлари ва корпоратив шаффофлик ўртасидаги боғлиқлик. Корпоратив шаффофлик — бу компания фаолияти ҳақидаги маълумотларнинг очиқ, ишончли ва фойдаланиш учун қулай бўлиши демакдир. ESG ҳисоботлари айнан шу мақсадга хизмат қилади. Ушбу ҳисоботлар орқали манфаатдор томонлар компаниянинг стратегик йўналишлари, ижтимоий ва экологик мажбуриятлари, бошқарув тизимидаги қарор қабул қилиш жараёнлари ҳақида кенг маълумотга эга бўладилар. ESG ҳисоботлари шаффофликни таъминлашнинг институционал асосларидан бири бўлиб, улар компанияларнинг жавобгарлик даражасини оширади ва ҳисобдорлик маданиятини ривожлантиради. Халқаро стандартлар (масалан, GRI – Global Reporting Initiative, SASB – Sustainability Accounting Standards Board) асосида тайёрланган ҳисоботлар инвесторлар учун ишончли маълумот манбаи бўлиб хизмат қилади. 1-жадвал. Корпоратив шаффофликни таъминлашда ESG ҳисоботларининг асосий йўналишлари. № Йўналиш ESG ҳисоботларининг тавсифи 1 Экологик Ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги, чиқиндиларни камайтириш ва ҳисобот (E) энергия тежамкорлик сиёсати ҳақида маълумот беради 2 Ижтимоий Ходимлар ҳуқуқлари, меҳнат шароити, жамоатчилик билан муносабатлар ҳисобот (S) ва корпоратив ижтимоий масъулият соҳасидаги фаолиятни акс эттиради 3 Бошқарув Компания бошқарув структураси, этик қоидалар ва қарор қабул қилиш ҳисоботи (G) жараёнларидаги шаффофликни намоён қилади 3. ESG ҳисоботлари ва инвесторлар ишончи ўртасидаги муносабат. Инвесторлар учун ишонч — инвестиция қарорларини қабул қилишдаги асосий омиллардан биридир. ESG ҳисоботлари орқали тақдим этиладиган маълумотлар инвесторларга компания фаолиятининг молиявий барқарорлигидан ташқари, унинг ижт
Доказательный фрагмент
«Мазкур мақолада ESG (Environmental, Social, Governance) ҳисоботларининг корпоратив бошқарув тизимидаги аҳамияти ва уларнинг корпоратив шаффофлик ҳамда инвесторлар ишончига таъсири таҳлил қилинади.»
Образец извлечения
Демо-превьюМазкур мақолада ESG (Environmental, Social, Governance) ҳисоботларининг корпоратив бошқарув тизимидаги аҳамияти ва уларнинг корпоратив шаффофлик ҳамда инвесторлар ишончига таъсири таҳлил қилинади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- ESG ҳисоботи, корпоратив шаффофлик, инвесторлар ишончи, барқарор
Смежные источники
ЖУРНАЛ ТЕХНИЧЕСКИХ ИССЛЕДОВАНИЙЭлмурод Сотволдиевич Умаров, Зиёдбек Шавкатович Халилов +12021
Авторефераты диссертацийKarimova Gulirano Muxtor qizi2026
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021