К содержанию
РецензированоRU2022

ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИНИНГ МОЛИЯ СЕКТОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ · Т.И. Бобакулов

Евразийский журнал математической теории и компьютерных наук · 5 · 71-88 · 2022

Аннотация

Илғор хориж тажрибаси кўрсатадики, молия секторини ривожлантириш иқтисодиётнинг реал секторини барқарор ривожлантиришнинг зарурий шарти ҳисобланади. Миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш, инфляцияга қарши курашиш, давлат бюджетининг мутаносиблигини таъминлаш иқтисодиётнинг реал сектори корхоналари фаолиятини ривожлантиришда муҳим ўрин тутади. Мақолада Ўзбекистон иқтисодиётининг молия секторини ривожлантириш билан боғлиқ бўлган долзарб муаммолар аниқланган ва уларни ҳал қилишга қаратилган илмий таклифлар ишлаб чиқилган. Калит сўзлар: молия сектори, инфляция, пул массаси, кредит, фоиз ставкаси, давлат бюджети, дефицит, дебитор қарздорлик. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли Фармони билан тасдиқланган Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида 2023йилда инфляциянинг йиллик даражасини 5 фоиздан ошмаслигини таъминлаш, давлат бюджети дефицитининг номинал ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3 фоиздан ошмайдиган даражасига эришиш, мамлакатда инвестиция муҳитини янада яхшилаш ва унинг жозибадорлигини ошириш, келгуси беш йилда 120 миллиард АҚШ доллари, жумладан 70 миллиард доллар хорижий инвестицияларни жалб этиш чораларини кўриш, иқтисодиётда молиявий ресурсларни кўпайтириш мақсадида, келгуси 5 йилда фонд бозори айланмасини 200 миллион АҚШ долларидан 7 миллиард АҚШ долларига етказиш макроиқтисодий барқарорликни таъминлашнинг зарурий шартлари сифатида эътироф этилган [1]. Бу эса, ўз навбатида, иқтисодиётнинг молия секторини ривожлантириш билан боғлиқ бўлган долзарб муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал қилишнинг илмий жиҳатдан асосланган йўлларини ишлаб чиқиш заруриятини юзага келтиради. Фикримизча, мамлакат иқтисодиётининг молия секторини ривожлантириш билан боғлиқ бўлган долзарб муаммолардан бири – бу тижорат банкларининг миллий валютадаги кредитларининг фоиз ставкаларини юқори эканлигидир. Ўз навбатида, тижорат банкларининг миллий валютадаги кредитларининг фоиз ставкаларини юқори эканлиги инфляция даражасини ва Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасини юқори эканлиги билан изоҳланади. Гарчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 ноябрдаги ПФ-5877 – сонли “Инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтиш орқали пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонида мамлакат Марказий банкига инфляция даражасини 2021 йилда 10 фоизгача пасайтириш ҳамда 2023 йилда 5 фоиз даражадаги доимий инфляцион мақсадга эришиш мажбурияти юкланган бўлсада, инфляцияни мақсадли кўрсаткичига эришишнинг иложи бўлмаётир [9]. 1-жадвал Ўзбекистон Республикасида тижорат банкларининг миллий валютадаги кредитларининг ўртача йиллик фоиз ставкаси, инфляциянинг йиллик даражаси ва Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг йиллик даражаси, фоизда1 Кўрсаткичлар 2021 й. 2022 й. 2023 й. 2024 й. Кредитларни фоиз ставкаси 20,8 21,9 23,1 23,8 Инфляция даражаси 10,0 12,3 8,8 9,8 1 Жадвал муаллифлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий статистик маълумотлари асосида тузилган. Vol. 5, No. 11 – Special Issue (EJMTCS) 82 ISSN: 2181-2861 Марказий банкнинг қайта молиялаш 13,5 ставкаси 14,0 15,0 14,0 Изоҳ: маълумотлар ҳар бир молиявий йилнинг 31 декабрь ҳолатига олинган. 1-жадвал маълумотларидан кўринадики, 2021-2024 йилларда республикамиз тижорат банкларининг миллий валютадаги кредитларининг ўртача йиллик фоиз ставкаси ўсиш тенденциясига эга бўлган. Бу эса, мазкур даврда инфляция даражасини ва Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасини юқори бўлганлиги билан изоҳланади. Ўзбекистон иқтисодиётининг молия секторини ривожлантириш билан боғлиқ бўлган яна бир долзарб муаммо бўлиб, иқтисодиётни пул маблағлари билан таъминланганлик даражасининг паст эканлиги ҳисобланади. 2024й. 19,1 2023й. 13,4 2022й. 14,4 2021й. 12,5 0 5 10 15 20 25 1-расм. Ўзбекистон иқтисодиётини пул маблағлари билан таъминланганлик даражаси, фоизда2 1-расм маълумотларидан кўринадики, 2021-2024 йилларда Ўзбекистон иқтисодиётининг пул маблағлари билан таъминланганлиги сезиларли даражада паст (халқаро амалиётда умумэътироф этилган энг паст даражаси 40 фоизни ташкил этади) бўлган Иқтисодиётнинг пул маблағлари билан таъминланганлик даражасини паст бўлиши корхоналар ўртасидаги тўловсизлик муаммосини ҳал қилиш имконини бермайди. Чунки, бундай шароитда корхоналар дебитор қарздорлигини айланиш тезлиги пасаяди. Ўзбекистон иқтисодиётининг молия секторини ривожлантириш билан боғлиқ бўлган яна бир муаммо – бу миллий валютадаги пул массасининг ўсиш суръатини юқори эканлигидир. 2024 йилда республикамизда миллий валютадаги пул массасининг йиллик ўсиш суръати 30,6 фоизни ташкил этди3. Пул массасининг паст суръатларда ва барқарор ўсишини таъминлаш миллий иқтисодиётни барқарор ўсиш суръатларини таъминлашнинг зарурий шарти эканлиги иқтисодиёт фанида илмий жиҳатдан асослаб берилган. АҚШнинг Чикаго университети профессори, Нобель мукофоти соҳиби М.Фридмен АҚШ иқтисодиётти мисолида илмий жиҳатдан асослаб берганки, пул массасининг йиллик 3-5 фоиз даражасида ўсиши иқтисодиётда иқтисодий фаолликни кучайтиради. Пул т

Доказательный фрагмент

«Илғор хориж тажрибаси кўрсатадики, молия секторини ривожлантириш иқтисодиётнинг реал секторини барқарор ривожлантиришнинг зарурий шарти ҳисобланади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Илғор хориж тажрибаси кўрсатадики, молия секторини ривожлантириш иқтисодиётнинг реал секторини барқарор ривожлантиришнинг зарурий шарти ҳисобланади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
молия сектори, инфляция, пул массаси, кредит, фоиз ставкаси, давлат бюджети
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники