К содержанию
РецензированоRU1984

ХОРИЖИЙ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КРЕДИТ ФАОЛИЯТИГА ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ МОЛИЯВИЙ КЎРСАТКИЧЛАР ТАҲЛИЛИ

Рузиев Ойбек Абдумўминович · Бозоров Руслан Хамдамович (Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ректори)

Евразийский журнал математической теории и компьютерных наук · 5 · 1984

Аннотация

Ушбу тезисда тижорат банкларида амалга ошириладиган кредит фаолияти ва ундаги ўрнатиладиган кредит механизмларига таъсир қилувчи бевосита ва билвосита таъсир қилувчи банкнинг молиявий кўрсаткичлари таҳлили келтирилган. Хусусан, банкнинг активлари ва пассивлари таркибий тузилиши динамикаси ҳамда банкнинг активлар ва капитал рентабелликлари каби кўрсаткичларнинг 10 йиллик ҳолати таҳлили амалга оширилган. Калит сўзлар. банк активлари, банк пассивлари, активлар рентабеллиги, капитал рентабеллиги, кредитлар, банк депозитлари. Тижорат банкларида амалга оширилаётган кредитлаш фаолиятининг самарадорлигини таҳлил қилишда хорижий давлатлар амалиётини кенг доирада ўрганиш ҳамда тегишли кўрсаткичларни таҳлил этиш орқали хулосалар шакллантириш муҳим ҳисобланади. Чунки, мазкур таҳлиллар кўра шакллантирилган хулосалар асосида тижорат банклари молиявий барқарорлиги ва аҳоли даромадлари барқарорлигини таъминлашга хизмат қилувчи самарали кредитлаш механизмларини ишлаб чиқиш ва уларни такомиллаштиришга қаратилган илмий ва амалий таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқиш имконияти пайдо бўлади. Шу сабабли, биз тижорат банклари кредитлаш фаолияти билан боғлиқ амалиётларни ва уларнинг молиявий барқарорлик кўрсаткичларга таъсирини таҳлил этиш мақсадида Хитой ва АҚШнинг тижорат банкларини танлаб олдик. Тадқиқотимизда хорижий амалиёт бўйича таҳлилни Хитойнинг ICBC банки фаолияти билан боғлиқ маълумотларни ўрганиш билан бошлаймиз. Хитой Халқ Республикасининг энг йирик тижорат банки бўлган (Industrial and Commercial Bank of China) банки 1984 йилда давлат банки сифатида ташкил этилган ҳамда 2005 йилдан бошлаб акциядорлик тижорат банки сифатида фаолият олиб бормоқда1. Шу билан бирга Industrial and Commercial Bank of China “The Banker” журнали маълумотларига қараганда биринчи даражали капитали ҳажми бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллагани эътирофга лойиқ2. 2023 йил охирига келиб мазкур банкнинг жами 419252 нафар ходими бўлиб, улардан 15767 нафари дунё бўйлаб хорижий филиалларда ўз фаолиятларини олиб бормоқда3. ICBC банки фаолиятида кредитларнинг ўрни ва унинг молиявий барқарорлигини таъминлаш амалиётини таҳлил этиш мақсадида энг аввал, биз банк актив ва пассивлари таркибини ўрганиб чиқамиз. Навбатдаги жадвалда ICBC банки активлари таркибининг сўнгги 10 йил даврдаги ўзгариш тенденцияси келтирилади. 1-жадвал ICBC банкининг 2014-2023 йилларда 31 декабрь ҳолатидаги активлари таркиби4 Активлар 4 5 6 7 8 9 0 1 2 3 № 1 1 1 1 1 1 2 2 2 2 Фарқ номи 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 2 2 2 2 2 2 2 2 2 2 1Industrial and Commercial Bank of China. Annualreport. 2018 2www.thebankerdatabase.com расмий интернет сайти 3 Industrial and Commercial Bank of China-2023 Annual Report 4Industrial and Commercial Bank of China (Хитой Халқ Республикаси) 2014-2023 йиллардаги йиллик ҳисобот маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди. Vol. 5, No. 11 – Special Issue (EJMTCS) 46 ISSN: 2181-2861 Кассали 1. 20,9 16,9 17,2 17,1 15,6 14,5 13,9 11,2 11,3 11,5 -9,4 активлар Савдо сотиққа мўлжалланган 2. 4,1 6,4 5,5 4,1 2,9 3 2,6 2,1 2,4 2,9 -1,2 молиявий активлар 3. Кредитлар 52,2 52,5 52,9 53,3 54,3 54,2 54,4 57,2 57 56,8 4,6 Молиявий 4. 20,0 21,1 20,9 22,2 24,5 25,4 25,8 26,3 26,6 26,5 6,5 инвестициялар Асосий 5. 1,0 1,0 1,0 0,9 1,0 1 0,9 0,8 0,7 0,7 -0,3 воситалар Бошқа 6. 1,8 2,2 2,5 2,4 1,6 1,9 2,4 2,4 2 1,6 -0,2 активлар Жами активлар 100 100 100 100 100 100 100 100 100 100 (%) --- Жами активлар 20,6 22,2 24,1 26,1 27,7 30,1 33,3 35,2 39,6 44,7 (RMB трлн) 1-жадвал маълумотларига кўра ICBC банкига даромад келтирувчи активлари сифатида кредитлар ҳамда молиявий инвестициларнинг умумий активлардаги улуши 2023 йилга келиб мос равишда 4,6 ва 6,5 фоизли пунктга ошганлиги кўриш мумкин ва мазкур ҳолат кредитлаш ва сармоялаш фаолияти орқали банкнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш жиҳатидан ҳам ижобий ҳолатга сабаб бўлувчи тенденция ҳисобланади. Шунинг билан бирга, банкнинг кассали активлари унинг ликвидлигига таъсир қилувчи энг асосий кўрсаткичларда бири эканлигини инобатга олсак, унинг таҳлил этилган давр оралиғида активлардаги улуши 9,4 фоизли пунктга пасайганлиги банкнинг ликвидлилигига салбий таъсири қилсада, аммо ушбу активлар банк учун даромад олиб келувчи активларга айлантирилганлиги жиҳатидан ижобий ҳолат сифатида қаралади. Мазкур банкда пассивлар таркибининг сўнгги ўн йилликдаги ўзгариш динамикаси навбатдаги жадвалда келтирилган. 2-жадвал ICBC банкининг 2014-2023 йилларда 31 декабрь ҳолатидаги пассивлари таркиби5 4 5 6 7 8 9 0 1 2 3 № Пассивлар номи 1 1 1 1 1 1 2 2 2 2 Фарқ 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 2 2 2 2 2 2 2 2 2 2 Банклар 1. 10,4 11,9 10,2 7,2 7,1 8,1 9,2 8,9 8,8 8,4 -2 маблағлари 2. РЕПО 1,8 1,5 2,4 4,0 1,9 0,9 0,9 1 1,5 2,3 0,5 Депозит 3. 0,9 0,8 0,9 1,0 1,2 1,2 1 0,8 0,9 0,9 0 сертификатлари Мижозлар 4. 75,5 73,3 73,8 75,0 77,3 76,3 75,4 75,2 75,4 75 -0,5 маблағлари Бошқа 5. 3,9 4,3 4,3 4,6 4,0 4,6 4,8 4,8 4,5 4,9 1 мажбуриятлар Акционерлик 6. 7,5 8,1 8,2 8,2 8,5 8,9 8,7 9,3 8,9 8,5 1 капитали 5 Industrial and Commercial Bank of China (Хитой Халқ Республикаси) 2014-2023 йилларда

Доказательный фрагмент

«Ушбу тезисда тижорат банкларида амалга ошириладиган кредит фаолияти ва ундаги ўрнатиладиган кредит механизмларига таъсир қилувчи бевосита ва билвосита таъсир қилувчи банкнинг молиявий кўрсаткичлари таҳлили келтирилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу тезисда тижорат банкларида амалга ошириладиган кредит фаолияти ва ундаги ўрнатиладиган кредит механизмларига таъсир қилувчи бевосита ва билвосита таъсир қилувчи банкнинг молиявий кўрсаткичлари таҳлили келтирилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
банк активлари, банк пассивлари, активлар рентабеллиги, капитал рентабеллиги
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники

[2]ТехникаENРецензированоОткрытый доступ
RESEARCH RESULTS CLEANING GRAIN HARVEST COMBINE HARVESTER

ЖУРНАЛ ТЕХНИЧЕСКИХ ИССЛЕДОВАНИЙЭлмурод Сотволдиевич Умаров, Зиёдбек Шавкатович Халилов +12021

5