Наука и технология в современном миреМирзаева Ширин Нодировна, Тахиров Чингиз Аъзамович +22026
Бўйлама нақшли пахта-ипакли трикотаж тўқималарини сифат кўрсаткичларини баҳолаш
Мусаев Н. · Муқимов М.
Научные статьи · 2023
Аннотация
Маълумки,барча турдаги саноат корхоналарининг ривожланиши иқтисодий кўрсаткичларни яхшиланишига олиб келади. Тўқимачилик корхоналарида сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда замонавий техника ва технологиялар билан таъминланганлик муҳим ўринга эга. Иқтисодиётни ривожланишида “сифат”ни тизимли равишда ортиб бориши асосий шартлардан бири ҳисобланади. Маҳсулот сифатини ортиши эса ассортимент турини кенгайишига ва истеъмолчи талабини қондиришида ката роль ўйнайди. Мақолада маҳаллий хом ашёлардан самарали фойдаланиб пахта ва йигирилган ипак ипларидан бўйлама нақшли трикотаж тўқималарини сифат кўрсаткичларини баҳолаш масаласи ёритиб ўтилган. Трикотаж тўқималарининг сифатини баҳолаш, улар орасидан рационал вариантларни танлаш имконини беради. Бу эса ўз ўрнида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ассортиментини кенгайтириб, сифат, истеъмолчилик ва гигиеник хусусиятларини оширишга замин яратади. Бўйлама нақшли пахта-ипакли трикотаж тўқима намуналарининг тўрт ҳил варианти LongXing фирмасида ишлаб чиқарилган 14-класс икки игнадонли трикотаж тўқув машинасида тўқиб олинди. Уларнинг сифат кўрсаткичлари баҳоланиб, энг яхши вариантлари ишлаб чиқаришга тавсия етилди. Олинган натижаларни амалиётга жорий этиш ички ва ташқи бозорни сифатли енгил устки маҳсулотлари билан тўлдиришга ҳизмат қилади.
Доказательный фрагмент
«Маълумки,барча турдаги саноат корхоналарининг ривожланиши иқтисодий кўрсаткичларни яхшиланишига олиб келади.»
Образец извлечения
Демо-превьюМаълумки,барча турдаги саноат корхоналарининг ривожланиши иқтисодий кўрсаткичларни яхшиланишига олиб келади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
Смежные источники
ЖУРНАЛ ТЕХНИЧЕСКИХ ИССЛЕДОВАНИЙЭлмурод Сотволдиевич Умаров, Зиёдбек Шавкатович Халилов +12021
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021