К содержанию
РецензированоRU2023

Жунни метал тузлари билан рангсизлантириш-оқартириш имкониятларини ўрганиш

Исламова З. · Набиева И.

Научные статьи · 2023

Аннотация

Мақолада ювилган, рангли “Хисори” зотдаги қўй жун толасини рангсизлантириш-оқартириш жараёнлари устида тажриба натижалари тахлили келтирилган. Жунга ранг берувчи модда-меланиннинг кимёвий тузилиши бўйича толага сариқдан қорагача бўлган турли рангларни беришини ҳисобга олган ҳолда уни қайтарувчи ва оқартирувчилар билан парчалаш орқали рангли жунни оқартириш имконияти ўрганилган. Қайтарувчи сифатида натрий бисульфит эритмасидан фойдаланилган. Натрий бисульфит концентратцияси толанинг оқлик деструкция даражасига таъсири ўрганилган. Бунда рангсизлантирилган толанинг оқлик даражасининг барқарорлигига эришилмаганлиги сабабли оксидловчи сифатида водород пероксид билан тадқиқотлар олиб борилган. Водород пероксид билан оқартириш жараёни ҳароратига боғлиқлиги ўрганилган ва тажриба натижалари бўйича жунни оқартириш технологик схемаси таклиф этилган. Шунингдек тола таркибидаги рангли пигментлар металл тузлари билан хелатлар ҳосил қилишини инобатга олган ҳолда жунга табиий ранг берувчи пигментни FeSO4.7H2O ёрдамида оқсилдан ажратиб олиш, сўнгра уни оқартириш орқали тола деструкциясини камайтириш имкони кўрсатилган. Қора ва тўқ жигаррангли жунга темир сульфат эритмасида 50°С ҳароратда, оқартириш эритмасида ишлов бериш орқали толани рангсизлантириш-оқартириш жараёнининг технологик кетма-кетлиги ишлаб чиқилган.

Доказательный фрагмент

«Мақолада ювилган, рангли “Хисори” зотдаги қўй жун толасини рангсизлантириш-оқартириш жараёнлари устида тажриба натижалари тахлили келтирилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада ювилган, рангли “Хисори” зотдаги қўй жун толасини рангсизлантириш-оқартириш жараёнлари устида тажриба натижалари тахлили келтирилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники