К содержанию
РецензированоRU2023

Қайта ишлаш жараёнида пахтани чўзилишга қаршилигини баҳолашга оид назарий ва тажриба-синов тадқиқотлар

Парпиев А. · Эргашов М. · Кузиев Б. · Ҳамидов О.

Научные статьи · 2023

Аннотация

Мақолада пахтани қайта ишлаш жараёнининг деярли барча босқичларида тола ва чигитнинг механик шикастланиши, тозалаш ва жинлаш жараёнларида эса тола ва пахта бўлакларини чиқиндиларга қўшилиб кетишини камайтиришга қаратилган назарий ва тажриба-синов тадқиқотлари натижалари келтирилган. Хозирги кунда қайта ишлаш машиналари чиқиндилари таркибидаги пахта бўлакларини ажратиш ва тозалаш юқори самара бераётгани йўқ, толаларни чиқиндидан ажратиш ва тозалаш эса бутунлай самарасиз ҳисобланади ҳамда бундай амалиёт жорий этилмаган. Шунинг учун қайта ишлаш давомида чиқиндиларга қўшилиб кетадиган пахта ва тола миқдорларини камайтишга қаратилган тадқиқотларни ривожлантириш долзарб ҳисобланади. Қуйида иккита чигитли пахта бўлаги намунасини чўзувчи куч таъсирида деформацияланишини баҳолашнинг янги модели таклиф этилган. Таклиф этилаётган модел синалаётган намунада чўзилишга ҳамкорликда қаршилик кўрсатишда иштирок этадиган (ўзаро илашган) ва иштирок этмайдиган (ўзаро илашмаган – шикастланган, узилган ва калта) толалар мавжудлигини инобатга олиш имкониятига эга. Моделни асослашга доир назарий тадқиқот ва тажриба синовлари натижалари келтирилган. Олинган натижалардан пахтани қайта ишлаш машиналари иш унумдорлиги, ишчи қисмлари мақбул геометрик шакли ва ўлчамларини аниқлаш ҳамда технологик машиналарни иш сифати ва самарадорлигини пасайиш сабабларини башорат қилиш ва уларни бартараф этиш чораларини белгилашда фойдаланса бўлади.

Доказательный фрагмент

«Мақолада пахтани қайта ишлаш жараёнининг деярли барча босқичларида тола ва чигитнинг механик шикастланиши, тозалаш ва жинлаш жараёнларида эса тола ва пахта бўлакларини чиқиндиларга қўшилиб кетишини камайтиришга қарати…»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада пахтани қайта ишлаш жараёнининг деярли барча босқичларида тола ва чигитнинг механик шикастланиши, тозалаш ва жинлаш жараёнларида эса тола ва пахта бўлакларини чиқиндиларга қўшилиб кетишини камайтиришга қарати… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники