К содержанию
РецензированоRU2025

ГЕОДЕЗИК ИШЛАРДА ЗАМОНАВИЙ ПЛАНЛИ ВА БАЛАНДЛИК ТАРМОҚЛАРИНИ ЯРАТИШ УСУЛЛАРИ

ТАРМОҚЛАРИНИ ЯРАТИШ УСУЛЛАРИ · Исломов Уткир Пирметович · Турдиева Моҳичеҳра Дилмурод қизи (Ўзбекистон, Тошкент) · Хабибуллаева Ирода Сайдулла қизи (Ўзбекистон, Тошкент)

Современная наука и исследования · 2025

Аннотация

Мақолада планли ва баландлик инженерлик - геодезик тармоқлари ва уларни барпо этиш, ўлчаш усусллари ва съёмка ишлари ёритилган. Тармоқнинг вазифаси давлатнинг бутун худудини карталаштиришни, илмий ва амалий мақсадлардаги ишларини таъминлашдан иборат. Аннотация. В статье описаны инженерно-геодезические сети, и их проектировании, строительство и съемочные работы. Инженерно-геодезические сети является основой в картографировании всей территории государства, обеспечении инженерно-геодезические сети применяется в работы в научных и практических целях. Annotation. The article describes engineering and geodetic networks, and their design, construction and survey work. Engineering and geodetic networks are the basis in mapping the entire territory of the state, providing engineering and geodetic networks is used in work for scientific and practical purposes. Барча турдаги инженерлик-геодезик ишларини олиб бориш учун геодезик асос бўлган инженерлик-геодезик тармоқлари яратилади, уларнинг жойда доимийлиги таъминланади ва узоқ муддатга сақланади. Инженерлик геодезик ишларни бажаришда геодезик асос сифатида триангуляция ва полигонаметрия усуллари қўлланади. Инженерлик - геодезик тармоқлари планли ва баландлик тармоқларига бўлинади ва қўйидаги мақсадлар учун ривожлантирилади.  Топографик съёмкаларни бажариш учун керакли даражагача геодезик тармоқларни зичлаштириш.  Турли инженерлик геодезик ишларни қидирув, иншоотларни лойиҳалаш ва уларни жойга кўчириш, ердан фойдаланувчилар чегараларини аниқлаш ва хакоза геодезик ишлар бажариш учун геодезик асос яратиш. Планли инженерлик - геодезик тармоқларни барпо этиш учун полигоно-метрия ва триангуляция усуллари қўлланади. Полигонометрия усули бўйича планли геодезик асосларни барпо этишга теодолит йўллари дейилади. 391 Oktabr, 2025-Yil 1-расм: Полигонометрия йўли схемаси Триангуляция усулида геодезик асосларни барпо этишга аналитик тармоқ дейилади. Теодолит йўллари ва аналитик тармоқлар топографик съёмкаларни бажаришида кўллашдан ташқари жуда кўп геодезик асос сифатида инженерлик геодезик ишларни олиб боришида фойдаланилади. 2-расм: Триангуляция усулини яратиш схемаси Жойда ўтказилган триангуляция ва полигонаметрия усуллари йўлларни аниқлиги қўйидагича баҳоланади: Планли геодезик тармоғларни аниқлиги дирекцион бурчаклар ва томонлар узунлигини ўрта квадратик хатоси билан баҳоланади, яъни m  m  n   (1) n бу ерда m - теодолит йўли охирги томон дирекцион бурчакнинг ўрта квадратик n хатоси; m - бурчак ўлчаш хатоси; n - томонлар сони. β Полигонометрик йўли узунлигини ўрта квадратик хатоси кўйидагича аниқланади: агар йўл узунлигини - L, томонлар узунлигини d ва улар сонини k билан белгилансак, унда L = d k (2) шунда m  m  k (3) L d бу ерда m - йўл узунлигини ўлчаш ўрта квадратик хатоcи; L m - йўлнинг алоҳида томонларини ўлчаш ўрта квадратик хатоcи. d Аналитик тармоқлар - триангуляция қатори аниқлигини баҳолаш. 392 Oktabr, 2025-Yil Триангуляция қаторида барча учбурчаклар ўлчанади ва ўлчанган бурчак-лар йиғиндиcини назарий йиғиндисидан фарқи боғланмаслик хато бўлиб, ўл-чаш аниқлигини баҳолашда қўлланади. Агар W-учбурчак боғланмаслик хато, М - учбурчакнинг бурчаклар йиғин-дисини ўрта квадратик хатоси ва n - учбурчакларни сони бўлганда, унда 393 M    W n 2 (4) Учбурчаклардаги бир бурчакнинг ўлчаш ўрта квадратик хатоси қўйидаги формула орқали баҳоланади m  M 3 ёки m   3 W n 2 (5) Ферреро формуласи. Съёмка тармоқлардаги нуқталар жойда вақтинча бел-гилар ёғоч қозиқлар, столбалар, металл кесма қувурлар орқали махкамланади. Юқорида қайд этилган усуллардан қайси бирини қўллаш, жойнинг шароитига боғлиқ бўлиб, қурилиши кам бўлган очиқ жойларда аналитик тармоқларни ўтказиш маъқул. Нисбатан ёпиқ, текис ва қурилиши кўп жойларда теодолит йўлларни ўтказиши афзалроқ. Теодолит йўллар олдига қўйилган мақсадга кўра ўтказилади. Масалан: йўл, канал, ва бошқа чизиқли иншоотларини қидирув ишларида теодолит йўллари, бўлажак иншоотларни ўқлари бўйича ўтказилади. Дарёлардаги қидирув ишларида, тўғонларни қуришда теодолит йўллар дарёларни соҳили бўйича ўтказилади. Ўлчашларни назорат қилиш учун теодолит йўллари ёпиқ ва тугунли нуқталар-дан иборат полигонлар кўринишида юқори синфдаги тармоқлар пунктлари орасида ўтказилиши лозим. Ўтказилган теодолит йўллари иложи борича тўғри чизиқлардан иборат бўлиб томонлар узунлиги эса тенг бўлиши керак. Геоедзик пунктлар орасидаги ўтказилган теодолит йўллари узунлиги йўриқномага биноан: 1:500 масштабида 0,8 км; 1:1000 -1,2 км; 1:2000 - 2,0 км; 1:5000 - 4 км дан ошмаслиги керак. Аналитик тармоқлар алоҳида учбурчаклар, марказий система, туртбурчаклар, учбурчаклар занжиp кўринишида юқори синфдаги таянч тармоқлари пунктлари орасида барпо этилади. Агар занжирни охирида базис томонлар ўлчанган бўлса, у ҳолда учбурчаклар занжири кўринишидаги аналитик тармоқлар юқори синфдаги тармоқ пунктларига боғланмасдан мустақил ўтказилиши мумкин. Аналитик тармоқларни лойиҳалашда қўйидаги шартни инобатга олиш керак: учбурчакларни бурчаклари 30о дан кичик ва 120о дан катта бўлмаслиги керак.

Доказательный фрагмент

«Мақолада планли ва баландлик инженерлик - геодезик тармоқлари ва уларни барпо этиш, ўлчаш усусллари ва съёмка ишлари ёритилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада планли ва баландлик инженерлик - геодезик тармоқлари ва уларни барпо этиш, ўлчаш усусллари ва съёмка ишлари ёритилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
ўрта квадратик, инженерлик геодезик, теодолит йўллари, квадратик хатоси, геодезик асос, аналитик тармоқлар, инженерно-геодезические сети
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники