К содержанию
РецензированоRU2022

Бўйлама йўл-йўл нақшли пахта-ипакли трикотаж тўқималарини олиш технологияси

Мусаев Н. · Гуляева Г. · Мусаева М. · Муқимов М.

Научные статьи · 2022

Аннотация

Сўнгги йилларда мамлакатимизда тўқимачилик, тикув-трикотаж саноатини ривожлантириш, тайёр маҳсулот турларини кенгайтириш, соҳанинг инвестисия ва экспорт салоҳиятини қўллаб-қувватлаш борасида жадал ишлар амалга оширилмоқда. Инновацион имкониятлар жаҳон тизимида миллий иқтисодиёт ўрнини аниқловчи стратегик ресурс ҳисобланади. Илмий ютуқлар интеграциясини ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш – импорт ўрнини босувчи ва экспорт структурасини кенгайтирадиган маҳаллий маҳсулотларни сифат кўрсаткичларини ва рақобатбардошлигини оширишнинг зарурий шартидир. Мақолада маҳаллий хом ашёлардан самарали фойдаланиб пахта ва йигирилган ипак ипларидан бўйлама йўл-йўл нақшли трикотаж тўқималарини янги тузилишлари ва олиш усуллари ёритилган. Табиий ипакдан фойдаланиб, янги таркибли трикотаж тўқималари турларини ишлаб чиқариш нафақат табиий ипакдан фойдаланиш соҳасини кенгайтиради, балки ишлаб чиқарилаётган трикотаж тўқималари ассортиментини ҳам кенгайтиради ва уларнинг сифат, истеъмолчилик кўрсаткичларини ва айниқса гигиеник хусусиятларини ошириш имконини беради. Яратилган бўйлама йўл-йўл нақшли пахта-ипакли трикотаж тўқима намуналари Хитойнинг LongXing фирмасида ишлаб чиқарилган 14-класс икки игнадонли трикотаж тўқув машинасида тўқиб олинган. Олинган натижаларни амалиётга жорий этиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг рақобатбардошлигини оширади, маҳаллий хом ашёни қайта ишлаш улушини кўпайтиради, ички бозорни сифатли трикотаж маҳсулотлари билан тўлдириш ва маҳаллий ишлаб чиқарилган трикотаж маҳсулотларини ҳалқаро бозорга олиб чиқиш имконини беради.

Доказательный фрагмент

«Сўнгги йилларда мамлакатимизда тўқимачилик, тикув-трикотаж саноатини ривожлантириш, тайёр маҳсулот турларини кенгайтириш, соҳанинг инвестисия ва экспорт салоҳиятини қўллаб-қувватлаш борасида жадал ишлар амалга оширилм…»

Образец извлечения

Демо-превью

Сўнгги йилларда мамлакатимизда тўқимачилик, тикув-трикотаж саноатини ривожлантириш, тайёр маҳсулот турларини кенгайтириш, соҳанинг инвестисия ва экспорт салоҳиятини қўллаб-қувватлаш борасида жадал ишлар амалга оширилм… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники

[2]ТехникаENРецензированоОткрытый доступ
RESEARCH RESULTS CLEANING GRAIN HARVEST COMBINE HARVESTER

ЖУРНАЛ ТЕХНИЧЕСКИХ ИССЛЕДОВАНИЙЭлмурод Сотволдиевич Умаров, Зиёдбек Шавкатович Халилов +12021

5