Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ИНКЛУЗИВ ТАЪЛИММГА ЖАЛБ ҚИЛИНГАН БОЛАЛАР ИЖТИМОИЙЛАШУВ ОМИЛЛАРИ
ИЖТИМОИЙЛАШУВ ОМИЛЛАРИ · Рахмонова Матлуба Турғуновна
Современная наука и исследования · 2 · 2026
Аннотация
Ушбу мақолада кўришида, ақлий ва психик ривожланишида, нутқида, таянч-ҳаракат аъзоларида, аутистик соҳасида муаммолари бўлган болаларни ўқитиш ва тарбиялаш жараёнида қўллаш мумкин бўлган давр талабига мос педагогик технологиялар шунингдек амал қилиш ҳақида назарий билимлар, усуллар ва ёндашувлар илмий асосланган билимлар келтирилган. Калит сўзлар: Инклюзив таълим инклюзивлик, жисмоний ногиронлик, ақлий ногиронлик, инклюзив синф, педагогик технологиялар. Инклюзив таълим – ўқувчиларнинг имкониятлари, индивидуал-психологик, жисмоний нуқсон ва ўзлаштириш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этиладиган таълим жараёнидир. Шунингдек, инклузив таълим давлат сиёсати бўлиб, ногирон ва соғлом болалар ўртасидаги тўсиқларни бартараф этиш, инклюзив таълимга муҳтож болаларни ривожланишидаги нуқсонлари ёки иқтисодий қийинчиликларидан қатъи назар, ижтимоий ҳаётга мослаштиришга йўналтирилган умумтаълим жараёнига қўшишни ифодаловчи таълим тизимидир.1 Жисмоний ногиронлик - белгиланган тартибда тасдиқланган инсон органининг (органларининг) ривожланиши ва (ёки) ишлашида вақтинча ёки доимий этишмовчилик ёки сурункали соматик ёки юқумли касалликлар. Ақлий ногиронлик - инсон нутқининг бузилиши, ҳиссий-иродавий соҳа, аутизм, миянинг шикастланиши, ақлий ривожланишнинг заифлашиши натижасида қийинчиликларни келтириб чиқарадиган вақтинчалик ёки доимий етишмовчилик ҳисобланади. Республикамизда олиб борилаётган барча ислоҳотларнинг мақсади давлатимз келажагига мустаҳкам пойдевар қуришдан иборат. Бу пойдевор соғлом, етук ва баркамол шахсларни тарбиялаб вояга етказиш натижасида яратилади. Шунинг учун ҳам «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ва «Таълим тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. Таълим соҳасидаги бу ислоҳотлар бугунги кунда ўз самарасини бермоқда. Мазкур ҳуқуқий меъёрий ҳужжатлар доираси махсус эҳтиёжли болар таълим-тарбиясини ҳам қамраб олган. Имконияти чекланган ёки махсус эҳтиёжли болалар таълим-тарбияси масаласи бугунги кунда энг долзарб масалалар сирасига айланиб бормоқда. Инкюзив таълим имконияти чекланган болалар учун таълим тизими сифатида ривожланган. Ушбу таълим имконияти чекланган болаларнинг эҳтиёжларини умумтаълим муасасаларида қондириб бўлмайди деган тахминлар асосида қурилган. Инкюзив таълим бутун дунёда мактаб ёки интернат шаклида, шунингдек умумтаълим мактабларининг катта бўлмаган қисмлари сифатида фаолият юритади. Махсус эҳтиёжли болаларнинг махсус таълим тизимда ўқитилиши уларнинг мактабни тугатгач ижтимоий жамиятга мослашиб кетишларини қийинлаштиради. 1 Pedagogik atamalar lug‘ati. – T.: “Fan”, 2008. –B.47. 377 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 10 Шунингдек уларнинг ўз оиласидан узоқда бўлишларига мажбур қилади. Бу тоифа болалар боқимандаликка ўрганиб қоладилар, ўз-ўзига хизмат қилишларида қийинчиликларга дуч келадилар. Бундан ташқари жуда кўплаб махсус эҳтиёжли болалар таълимдан четда қолиб кетмоқдалар. Ҳозирги кунда Республикамизда алоҳида ёрдамга муҳтож болаларни ривожланиш даражаси, имконияти нуқсон хусусиятлари ва қобилиятларига кўра махсус ёки умумтаълим тизимида таълим олишини амалга ошириш мақсадида инклюзив таълим сиёсати амалга оширилмоқда. Инклюзив таълим бу -давлат сиёсати бўлиб, ногирон ва соғлом болалар ўртасидаги тўсиқларни бартараф этиш, махсус таълимга муҳтож болалар, (айрим сабабларга кўра ногирон бўлган) ўсмирлар ривожланишда учрайдиган нуқсонлар ёки иқтисодий қийинчиликлардан қатъий назар ижтимоий ҳаётга мослаштиришга йўналтирилган умумтаълим жараёнига қўшишни ифодаловчи таълим тизимидир. Инклюзив таълим алоҳида ёрдамга муҳтож болаларни нормал ривожланишдаги болалар билан тенг ҳуқуқлилик асосида таълим тарбия олишларини таминлайди. Шунинг учун ҳам аҳамиятлидир. Махсус ёрдамга муҳтож бўлган болалар таълим-тарбияси уларни ўқиш ва ёзишга ўргатиш муаммоларини ижтимоий ҳаётга мослаштиришга кўмак бериш, бу ишларни самарали амалга ошириш, махсус соҳа ходимлари ҳамда ногрон болалар ота-оналарига амалий ёрдам бериш каби масулиятли ишлар жумласига киради. Махсус ёрдамга муҳтож болалар асосий муамоларини улар ўзлари яшаб турган мухитдан, оиладан узоқда таълим тарбия бериш билан ҳал қилиб бўлмайди. Жамият ўз аъзоларига жавобгарликни ўз бўйнига олмас экан, чеклаб қўйилган ҳуқуқ ва имкониятлар қайтариб берилмас экан ижтимоий интегратсияга эришиш қийин. Махсус эҳтиёжли болаларни таълим-тарбиясида тенгҳуқуқлилик муаммосини ҳал этиш бугунги куннинг долзарб муаммоларидан биридир. Аммо бугунги кунда ҳам жуда кўплаб болалар турли хилдаги сабабларга кўра таълимдан четда қолиб кетмоқдалар. Инклюзив таълимга жалб қилишнинг ташкилий, илмий-услубий чораларини кўриб чиқиш яъни мутахассисларини тайёрлаш, малакасини оширишга оид тадбирларни ишлаб чиқиш лозим. Алоҳида ёрдамга муҳтож болаларни умумтаълим муассасаларига жалб қилишнинг икки асосий омили бор: Биринчидан, алоҳида эҳтиёжга эга бўлган болалар ҳам соғлом болалар билан биргаликда ўзаро фаолият кўрсатишлари мумкин. Инклюзив таълим мақсадга мувофиқ тарзда ташкил этилса, махсус эҳтиёжли болалар ижтимоий томондан ҳимояланадилар, соғлом болалар эса
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада кўришида, ақлий ва психик ривожланишида, нутқида, таянч-ҳаракат аъзоларида, аутистик соҳасида муаммолари бўлган болаларни ўқитиш ва тарбиялаш жараёнида қўллаш мумкин бўлган давр талабига мос педагогик те…»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада кўришида, ақлий ва психик ривожланишида, нутқида, таянч-ҳаракат аъзоларида, аутистик соҳасида муаммолари бўлган болаларни ўқитиш ва тарбиялаш жараёнида қўллаш мумкин бўлган давр талабига мос педагогик те… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Инклюзив таълим инклюзивлик, жисмоний ногиронлик, ақлий, ақлий ногиронлик, педагогик технологиялар., инклюзив синф
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Выпускные квалификационные работыUtegenova Gúlbaxar2015