Наука и технология в современном миреМирзаева Ширин Нодировна, Тахиров Чингиз Аъзамович +22026
Пахта тозалаш корхоналарида пахтани дастлабки ишлаш ҳолатини таҳлили
Парпиев А. · Шамсиев И. · Мардонов И.
Научные статьи · 2022
Аннотация
Мақолада пахта тозалаш корхоналарининг мавжуд технологияси ва ускуналарида ишланаётган пахтани қуритиш, тозалаш ва жинлаш натижалари ўрганилган. Бир қатор корхоналарда нормал ва қийин тозаланадиган ҳамда машинада терилган пахталарни дастлабки ишлаш натижалари қиёсий таҳлил қилинган. Корхоналарда пахтани дастлабки ишлашни мувофиқлаштирилган технологияси талабларига амал қилинмаётганлиги, натижада қуритиш етарли эмаслиги, пахта юқори намликда тозаланаётганлиги ва жинланаётгани аниқланди. Машинада терилган пахталарни тозалаш самарадорлиги паст бўлаб, улардан асосан “ифлос”, “оддий” синфли толалар олинаётганлиги кўрсатиб ўтилди. Нормал ва қийин тозаланадиган ҳамда машинада терилган пахталарни пахта тозалаш корхоналарида тозалаш натижалари таҳлил қилиниб, уларни тозалаш самардорлигида ахамиятли даражада фарқ борлиги аниқланди. Уларнинг тозалаш самарадорлиги ва пахтани бошланғич ифлослигини ўртасидаги боғланишни ифодаловчи регрессия тенгламалари олинди. Таҳлиллар машинада терилган пахтани, қўлда терилган пахта учун ишлаб чиқилган технологик регламент асосида дастлабки ишлаб сифатли тола олиб бўлмаслигини кўрсатди. Машинада терилган пахтани сифатли дастлабки ишлаш учун тозалаш режимини ишлаб чиқиш эхтиёжи мавжудлиги қайд этилди. Ушбу йўналишда илмий тадқиқот ишлари олиб бориш зарурлиги маълум қилинди.
Доказательный фрагмент
«Мақолада пахта тозалаш корхоналарининг мавжуд технологияси ва ускуналарида ишланаётган пахтани қуритиш, тозалаш ва жинлаш натижалари ўрганилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада пахта тозалаш корхоналарининг мавжуд технологияси ва ускуналарида ишланаётган пахтани қуритиш, тозалаш ва жинлаш натижалари ўрганилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
Смежные источники
ЖУРНАЛ ТЕХНИЧЕСКИХ ИССЛЕДОВАНИЙЭлмурод Сотволдиевич Умаров, Зиёдбек Шавкатович Халилов +12021
The American Journal of Engineering and TechnologyO CLC -, Dildora Fayziddinovna Ubaydullaeva2021
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021