К содержанию
РецензированоRU2025

ҚАДИМГИ КАМОН ЎҚЛАРИ ТАРИХИ ВА ТАЪРИФИ

Шерзод Раджабов · Гавҳар Чубалова

Современная наука и исследования · 4 · 2025

Аннотация

In this article expressed the history of arrows, their types, preparing methods, especially, the history of arrows wich were found in Surkhan oasis. Keywords: spear, Kuchuktepa, Old Termez, Sopollitepa, Djarkhutan Инсоният яралгандан буён ҳар бир уруғнинг бошқа бир қабилалар тажовузидан ҳимоя қиладиган ўз худуди яьни ватани бўлган. Мазкур ҳудудларни химоя қилишда дастлабки қурол – яроғларнинг алоҳида ўрни бор. Курол яроғларнинг дастлабки турлари сўйил ёки тўқмоқ, шунингдек тош пайконли найза бўлган 1 . Қадимги тош даври (палеолит)дан бошлаб зарба берувчи ва улоқтирувчи дастлабки қуроллар пайдо бўла бошлаган. Кейинги даврларда ҳам яьни ўрта тош даврига келиб (мезеолит даври 12- 7 минг йиллик) “ўқ ёйнинг” кашф этилиши овчилик ривожида янги босқич бўлди. Энди инсонлар тез югурувчи ва кўкдаги қушларни овлаш имконига эга бўлишди. Дастлаб камон ўқлар ов жарaёнида ишлатилган бўлса, кейинчалик урушларда ҳам асосий қуроллар сирасига кирар эди. Мил.авв.1-минг йилликда инсоният тарихида кескин бурилиш темирнинг кашф этилиш жарaёни содир бўлди. Энди инсоният тарихида сезиларли ижобий ўзгаришлар хўжалик тизими ва бошқа соҳаларда мехнат унумдорлиги сезила бошланди. Темирнинг яралиши дастлаб, Хеттлар томонидан мил.авв. XV асрда кашф этилган бўлса, бизда бу маьдан тахминан 1- минг йилликда яратилган эди. Темир дастлаб зеб–зийнат сифатида ишлатилган бўлса, кейинчалик қурол-яроғлар ва мехнат қуроллари сифатида фойдаланилган. Зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто”сатрларида ҳам “Митра суякдан моҳирона ясалган камонни хўкиз терисидан таёрланган камон ипи, бургут қанотли минг ўқлар, олтин пайконлар, мугуз ва темирдан ишланган даста билан аравада туриб учиб бормоқда улар фикр тезлигида девларнинг бошига ўқ ёғдиради” деб ўйлашган. 1Ўзбекистонда харбий саньат тарихи.Тошкент, “Ўзбекистон”нашриёти.2013й. 12 – 27 бетлар. 2 53 International scientific journal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2025 VOLUME 4 / ISSUE 10 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ Пайкон – камон учлари ҳар бир даврда ўзига хос ривожланиб, такомиллашиб боргани сайин уларнинг материали ҳам ўзгариб борган. Дастлабки камон ўқлар тошдан ёки суякдан ишланган бўлса, кейинги даврларда мисдан,бронзадан, кремний тошдан, темирдан ва ҳаттоки массагетларнинг олтиндан ишланган камон ўқлари душманнинг ақл ҳушини олганлиги тарихий манбаларда ўз аксини топган. Камон ўқлари шунчаки қурол сифатида эмас, балки унинг ишланиш жараёнида турли формалар безаклар туширилган бўлиб, маьлум минтақанинг ўзига хос фарқли камон турлари бўлган. Юнон тарихчиси Геродотнинг маьлум қилишича сакларнинг отлиқ қўшин тузилиши тартибли эканлиги ҳамда массагетларнинг кўп сонли жанговарлиги, яьни отлиқ қўшини ҳам пиёда лашкари ҳам мохирона жанг олиб борганлигини таькидлаган. Табиийки узоқ масофалардан жанг олиб боришда биринчи навбатда, ўқ – ёйдан фойдаланишган. Қадимги сак жангчилари ҳақида юнон рим тарихчилари “Камон билан жанг қилувчи ўқлари бекор кетмайдиган энг моҳир камончилар “ деб ёзганлар. “Сак жангчиси – бу отлиқ камончи”. Унинг куч қудрати, Овидийнинг сўзларига кўра садоғининг тўлалиги, камон ўқи ва чарчоқ билмас отида бўлган. Камон таркибан мураккаб, “скифча” бўлиб, узоқ масофага ўқ отиши ва натижадорлиги билан ажралиб турган. Геродот шундай хабар беради: “Массагетлар отда ва пиёда жанг киладилар. Массагетларнинг яроғ-аслахалари найза, болта ва уқ-ёйлардан иборатдир. Уларнинг барча нарсалари олтиндан ва мисдан ишланган. Болта, ўқ ва найза учлари мисдан ишланган, уларнинг ўз усти-бошлари олтин билан нақшланган. Темир ва кумушдан ясалган буюмлар уларнинг рузғорида ишлатилмайди, чунки бу металлар массагетларнинг ерларида, умуман, учрамайди, аммо олтин ва мис уларнинг заминида жуда ҳам кўпдир”.2 У икки ўроқсимон қисм (кўпинча суяк икки шох - мугуз) дан таркиб топиб, таранг ёй ипи билан бирлаштирилган. Юнон тарихчиси Геродотнинг айтишича, скифлар камон торини кўкракга эмас, елкага қараб тортганлар ҳамда ўнг ва чап елкадан бирдай моҳирлик билан ўқ узганлар. Камон пайконлари аста – секинлик билан турли ҳилдаги восита услублар билан такомиллашиб борди мана шундай ривожланишлардан бири захарланган пайкон учлари бўлди. Бу камонлар яралаш билан бирга ўлдириш ҳусусиятига ҳам эга эди. Бугунги кунда шу каби камон ўқлар Термиз археология музейида ҳам ўрин олган бўлиб, томошабинлар учун ҳавола этиб келинмоқда жумладан, Бойсун туманида жойлашган Мачай ғори, Шеробод туманидаги Жарқўтон ёдгорлиги ҳамда Эски Термиз ва Музработ туманидаги Кучуктепа ёдгорлигидан топилган камон ўқлари шулар сирасига киради. Музейнинг кўргазма залларидан ўрин олган ушбу камон ўқлар қадимги Бақтрия ҳудудида ҳам қуролсозлик соҳасида қадимги дунёнинг бошқа мамлакатларидан қолишмаган. Ушбу юрт ёдгорликларидан топилган камонўқлар бунинг ёрқин далилидир. Кучуктепа ёдгорлигидан жами бўлиб 26 дона ўқ – ёй учлари топилган бўлиб, улар шаклига кўра 6 хил кўринишга эга. Камон ўқларнинг япасқи, қаламчали, баргсимон, парракли ва бошқа турлари топилган. 2 А.Сагдуллаев, Ў Мавлонов Ўзбекистонда давлат бошқаруви тарихи. Т., “Академия” 2006, 12

Доказательный фрагмент

«In this article expressed the history of arrows, their types, preparing methods, especially, the history of arrows wich were found in Surkhan oasis.»

Образец извлечения

Демо-превью

In this article expressed the history of arrows, their types, preparing methods, especially, the history of arrows wich were found in Surkhan oasis. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
spear, Kuchuktepa, Old Termez, Sopollitepa, Djarkhutan, Кучуктепа, Эски Термиз, Сополлитепа, пайкон, Жарқўтон.
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники