Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Флексографик босма усулида тайёрланган нусхаларнинг ранг контрастини баҳолаш
Камалова С. · Ташмухамедова Ш. · Садриддинова Н.
Научные статьи · 2021
Аннотация
“Сolorflex” қўшма корхонаси Ўзбекистонда флексографик босма усули бўйича ишлайдиган корхоналардан биридир. Корхонадаги Nelpiter FA-3300 UV етти бўёқли флексографик босма ускунаси нафақат спиртли ва сувли бўёқлар билан, балки ултрабинафша бўёқлар билан ҳам ишлаш имконига эга. Мазкур ишда МКО томонидан кичик ранг фарқларини баҳолаш учун тавсия қилинган CIELAB тизимидан фойдаланилди. Наъмуналар сифатини назорат қилиш “СМ 3600d” спектрофотометри ёрдамида амалга оширилди. Ушбу спектрофотометр “CHOShОBY-Senkа TX” компютер тизими таркибига киради. Ҳар бир босилувчи материал тури учун ΔΕ ранг контрастини ҳисоблаш учта асосий бўёқлар- ҳаворанг, қирмизи ва сариқ учун амалга оширилган ва металлаштирилган қоғоздаги адад нусхаси ва аслнусха ўртасидаги ранг контрасти ҳисобланган. Шунга мувофиқ, флексографик босма усулида металлаштирилган қоғозда рангни ҳосил қилишнинг яхшироқ натижаларига эришилди. Босилаётган тасвирнинг ранг тавсифномаларига қўйиладиган талаблар юқори бўлганда босилувчи материал сифатида металлаштирилган қоғоз танлаш мақсадга мувофиқ. Флексография босма бўёқларини баҳолаш ва хоссаларини назорат қилиш учун уларнинг қовушқоқлигини бошқариш усули таклиф қилинади. “CHOShОBY-Senkа TX” компютер тизимидан фойдаланиб ранг қамрови ва ранг контрастини баҳолаш услублари ишлаб чиқилди, улар тажрибавий қоғоз турларида флексографик босма сифатини назорат қилишда қўлланилиши мумкин.
Доказательный фрагмент
«“Сolorflex” қўшма корхонаси Ўзбекистонда флексографик босма усули бўйича ишлайдиган корхоналардан биридир.»
Образец извлечения
Демо-превью“Сolorflex” қўшма корхонаси Ўзбекистонда флексографик босма усули бўйича ишлайдиган корхоналардан биридир. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025