Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Қийқим ва лахтакни регенирациялашда толавий қатлам нотекислигини пасайтириш
Шамуратов М. · Ғафуров Қ. · Ғафуров Ж. · Бобожонов Х.
Научные статьи · 2021
Аннотация
Мақолада тўқимачилик толаларидан ип ишлаб чиқаришда йигириш усуллари ва хомашёдан қатъий назар толали қатлам ҳосил қилиниши учун кўпинча қўлланиладиган махсус қурилма-тўрли ёки перфобарабан иши таҳлил қилинган. Перфобарабан конструкцияси бўйича мустаҳкамроқ бўлгани учун титиш-тозалаш машиналарида, хусусан, қийқим ва лахтаклардан тола тикловчи ускуналарда бир неча бор такрорланиб, кетма-кет қўлланилади. Перфобарабаннинг сиртида шаклланадиган тола қатлами кўп жиҳатдан сўрувчи ҳаво босимининг барабан бўйлаб тақсимланишига боғлиқ. Ҳар бир ўтим перфобарабани сиртида титилган толалардан аэродинамик усулда толалар қатлами шаклланиб, кейинги титувчи барабаннинг таъминловчи жуфтлиги қисқичига узатилади. Одатда перфобарабаннинг ён томонларидан ҳаво сўрилиши натижасида барабан ўқи бўйлаб қалинлиги ўзгарувчан, яъни четлари қалин, ўртаси эса юпқароқ қатлам шаклланади. Саваш машиналарида ўрнатилган тўрли барабанлар сиртида толавий бўлакчалар юпқа жойларга сўрилади ва қатлам текисланиши таъкидланган. Толалар барабаннинг сиртида қатлам бўлиб жойлашишини ўрганиш мақсадида барабан ўқи бўйлаб ҳаво босими ўлчанди. Шуни таъкидлаш керакки, ҳавонинг сўрилиши гипербалоиднинг бўйлама кесими кўринишида бўлиши аниқланганлиги натижасида тола қатламини барабан ўқи бўйлаб ўлчами ўзгарувчан тирқиш орқали амалга ошириш тавсия этилган. Ҳаво оқимини сўриш гипербалоид кесими шаклидаги турли ўлчамли тирқишлар орқали амалга оширилганда ҳаво босими барабан ўқи бўйлаб ўзгармаслиги тажрибада аниқланди. Шу йўл билан перфобарабан сиртида толавий қатлам қалинлиги бир хиллигига эришиш мумкинлиги амалда исботланди.
Доказательный фрагмент
«Мақолада тўқимачилик толаларидан ип ишлаб чиқаришда йигириш усуллари ва хомашёдан қатъий назар толали қатлам ҳосил қилиниши учун кўпинча қўлланиладиган махсус қурилма-тўрли ёки перфобарабан иши таҳлил қилинган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада тўқимачилик толаларидан ип ишлаб чиқаришда йигириш усуллари ва хомашёдан қатъий назар толали қатлам ҳосил қилиниши учун кўпинча қўлланиладиган махсус қурилма-тўрли ёки перфобарабан иши таҳлил қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025