Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЖАМОА ВА РАҲБАР: ЎЗАРО МУНОСАБАТЛАР ДИАЛЕКТИКАСИ
Тажимуратова Шахноза Сагинбаевна
Современная наука и исследования · 4 · 2025
Аннотация
The role of the leader in the management of labor teams. Leader responsibility. The essence and importance of socio-psychological management in the social development of the team. Key words: Team, management, leader, science and technology, efficiency КОМАНДА И ЛИДЕР: ДИАЛЕКТИКА ВЗАИМООТНОШЕНИЙ Аннотация. Роль лидера в управлении трудовыми коллективами. Ответственность лидера. Сущность и значение социально-психологического управления в социальном развитии коллектива. Ключевые слова: Команда, управление, лидер, наука и технологии, эффективность Жамоа ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, фан-техника тараққиёти ютуқларини ҳаётга татбиқ этиш учун хўжалик механизмини, иқтисоднинг бошқарилишини, тарбия ишларини, меҳнат интизомини мустаҳкамлаш борасида меҳнаткашларни бошқарувга кенг тарзда жалб қилишини такомиллаштириш зарур. Бу эса инсон омилини янада юксалишини таъминлайди. Инсоннинг ўз манфаати учун қизиқишини ва жавобгарлигини ошириш мақсадида қайта қўриш чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш ва уни меҳнат жамоаларининг самарали фаолиятини таъминлаш мақсадида жорий қилиш зарур. Корхоналарда меҳнат шундай ташкил қилиниши керакки, у бир гурух иқтисодий, сиёсий, ижтимоий масалаларни ўз ичига олиб, меҳнат жамоасининг тараққиётини таъминласин. Бу талабларни ҳар хил шаклдаги меҳнат жамоалари, айниқса ишлаб чиқариш жамоалари тўла қондиради. Бу гурухларга қуйидагилар киради: 1. Ишлаб чиқаришга оид вазифалар. Булар таркибига бригада ишлаб чиқариш режасининг лойиҳаси, маъмурият кўриб чиқиши учун зарур бўлган самарадорликни ошириш, махсулот сифатни яхшилаш, кўп меҳнат талаб қиладиган жараёнларни механизациялаш, меҳнат интизомини мустаҳкамлаш ва бошқа масалалар киради. 2. Иқтисодий масалалар. Улар меҳнатни илмий асосда ташкил қилиш, махсулотнинг меҳнат хажмини камайтириш, техник вақт меъёрларни киритиш, бўлинма таркибидаги ишчилар сонини ўзгартиришдир. 3. Ижтимоий-тарбиявий масалалар. Булар таркибига бўлинмада меҳнат шароитини яхшилаш, меҳнат интизомини мустаҳкамлаш учун мунтазам ишлар олиб бориш, меҳнат интизомини бузиш ҳолатларини олдини олиш. Айбдорларга бериладиган чора- тадбирларни аниқлаш ва бошқалар. 6 2 International scientific journal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2025 VOLUME 4 / ISSUE 9 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ Ишлаб чиқариш бригадалари шундай одамлардан ташкил топиши керакки, улар ёшлардан, жамоалардан, маълумотлари, ихтисосликлари, малакалари, қобилиятлари ва бошқа сифатлари билан бир-биридан фарқ қилиши лозим. Шундай қилиб, жамоа раҳбарларининг асосий вазифаси бригадани керакли миқдорда ишчилар билан таъминлашгина эмас, балки уларнинг ҳақиқий жамоа бўлиб бирлашишиларини ҳам таъминлашлари лозим. Бригадалар бошқаруви самарадорлигининг оширилиши ва ишчиларнинг бошқарув ишларида бевосита иштирок этишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқариш бригадалари кенгаши ташкил этилади. Унга ишлаб чиқариш, ташкилий ва ижтимоий-тарбиявий вазифалар юкланади. Ҳозирги бозор муносабатлари шароитида Республика раҳбариятининг асосий диққат эътибори иқтисодий танқисликни енгиб ўтиш ва халқни зарур, юқори сифатли истеъмол моллари билан таъминлашга қаратилгандир. Шу мақсадда республикада мавжуд ишлаб чиқариш бирлашмаларининг ҳуқуқ доираларини кенгайтириш, уларга мустақиллик бериш Республика минтақасида кўплаб қўшма корхоналарни яратиш, акциядорлик жамиятлари ва ассоциацияларни, концернларни иш фаолиятини ривожлантириш масалалари муҳим ўрин тутади. Бундан кўзда тутилган мақсад корхоналарнинг хўжалик дастагини такомиллаштириш, шунинг негизида бозорни зарур, юқори сифатли халқ истеъмол моллари билан бойитиш, жаҳон бозорига чиқишга кенг йўл очиш ва ўз махсулотларини хорижий давлатларда рақобатга бардош берадиган қилиб тайёрлаш ва уни валютага сотиш ва бу билан Республика иқтисодини юксалтиришдир. Бу масалаларни ижобий ҳал қилиш раҳбар ходимлардан уларнинг шахсий қобилиятлари билан бирга бошқарув фаолияти асослари илмини мукаммал эгаллашларини ва юқори даражали малакага эга бўлишларини талаб қилади. Раҳбарнинг ўз қўл остидаги ходимларга бўлган илиқ муносабати ходимларнинг ўз ишларини юқори сифатли қилиб бажарилишини ва кўтаринки руҳда ишлашларини таъминлайди. Раҳбарларнинг ходимлар билан ишлаш жараёнида уларнинг ҳолатларини ва шахсий хусусиятларини инобатга олиш, уларнинг қалбига йўл топа билиши, унинг билим даражасига, муомала маданиятига боғлиқдир. Бу каби хусусиятларга эга бўлган раҳбарлар ўзлари бошқариб турган жамоалар олдига қўйилган мураккаб масалаларни тўғри ҳал қилишга ва режаларни юқори самарали қилиб бажаришга қодир бўладилар. Раҳбар қуйидаги ролларни бажариши лозим: тадбиркор, корхонани инқироздан сақловчи, музокара олиб борувчи, ишчи ходимларни ўқитиш, малакасини ошириш, иқтисодий кучларни жойлаштириш, мукофотлаш, ишчи-ходимларнинг ишига ҳамда интилишига эътибор бериш, доимий назорат, комиссияни кутиш, катта раҳбарга ҳисобот бериш ва бошқалардир. Раҳбар тадбиркор ролида кўзлаган мақсадини ўз ходимларига етказиши лозим. Заҳираларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этган ҳолда қисқа муддатли ва узоқ муддатли фойда ва хараж
Доказательный фрагмент
«The role of the leader in the management of labor teams.»
Образец извлечения
Демо-превьюThe role of the leader in the management of labor teams. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Team, management, leader, science and technology, efficiency, самарадорлиги., Жамоа, бошқариш, фан-техника, раҳбар
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014