К содержанию
РецензированоRU2026

ЁҚИЛҒИ-ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИДА ДАВЛАТ МУЛКИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШДА ПРОКУРОР НАЗОРАТИ: ҲУҚУҚИЙ ВА НАЗАРИЙ АСОСЛАР

ILM-FAN VA INNOVATSIYA · ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI · НАЗАРИЙ АСОСЛАР (in-academy.uz/index.php/si) · Мамасиддиқов Аҳрор Шерали ўғли (in-academy.uz/index.php/si)

Наука и инновация · 2026

Аннотация

Мазкур тезисда ёқилғи-энергетика соҳасида прокурор назоратини амалга оширишнинг ҳуқуқий ва назарий асослари миллий қонунчилик ҳужжатлари ва ҳуқуқшунос олимларнинг назарий қарашлари асосида таҳлил қилинган. Калит сўзлар: прокурор назорати, назорат ҳужжатлари, қонунийлик, прокурор текшируви. ПРОКУРОРСКИЙ НАДЗОР ПРИ ПРИВАТИЗАЦИИ ГОСУДАРСТВЕННОГО ИМУЩЕСТВА В ТОПЛИВНО-ЭНЕРГЕТИЧЕСКОМ СЕКТОРЕ: ПРАВОВЫЕ И ТЕОРЕТИЧЕСКИЕ ОСНОВЫ Мамасиддиқов Аҳрор Шерали ўғли Старший помощник прокурора Фуркатского района. тел.:+998 90 056 22 98 Аннотация. В данном тезисе правовые и теоретические основы осуществления прокурорского надзора в топливно-энергетическом секторе проанализированы на основе национального законодательства и теоретических взглядов ученых-юристов. Ключевые слова: прокурорский надзор, акты прокурорского надзора, законность, прокурорская проверка. PROSECUTORIAL OVERSIGHT IN THE PRIVATIZATION OF STATE PROPERTY IN THE FUEL AND ENERGY SECTOR: LEGAL AND THEORETICAL BASICS Mamasiddikov Akhror Senior Assistant to the Prosecutor of Furkat District Tel.:+998 90 056 22 98 Annotation. This thesis analyzes the implementation of prosecutorial oversight in the process of privatizing state property in the fuel and energy sector of our country, the application of prosecutorial oversight documents, and the issue of further improving prosecutorial control in this area. Keywords: prosecutorial oversight, oversight documents, legality, prosecutorial inspection. Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасига кўра, прокуратура органлари фаолиятининг асосий йўналишларидан бири бу – вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, ҳокимлар ва бошқа мансабдор шахслар томонидан қонунларни ижро этилиши устидан назорат олиб 72 ILM-FAN VA INNOVATSIYA ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/si боришдир1. Ушбу фаолият йўналишидан келиб чиқиб, 2018 йилдан бошлаб прокуратура ходимлари томонидан давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнларини назорат қилиш ваколатлари кенгайтирилди. Бунда улар хусусийлаштириш шартномалари шартларига амал қилиниши, давлат мулкининг ноқонуний сотилиш ҳолатларига йўл қўймаслик учун бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги “Ёқилғи- энергетика соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш ва “Энергоназорат” тизимини жорий этиш тўғриси”даги Фармони билан ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штаби ташкил этилди2. Қонунлар ижроси устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг соҳавий буйруқлари асосида ташкиллаштирилган ва уни амалга оширишни шакллари, йўналишлари шакллари белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 июндаги Сенат мажлисида прокуратура органларини коррупциядан ҳоли, чинакам халқ прокуратурасига айлантириш борасидаги топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида, энг аввало, тизимдаги вазиятни ўнглашга, жамоада ишчан ва соғлом муҳитни шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар Концепциясини ишлаб чиқиб, муайян ишларни амалга оширишдан бошлади ва қонунлар ижроси устидан назоратни амалга оширишнинг мутлақо янги тизими йўлга қўйилди. Олинган ахборотлар асосида энг муаммоли соҳаларни аниқлаб, қонун бузилиш ҳолатлари ва тизимли камчиликларнинг асл сабабларини бартараф этиш чоралари кўришга, ижтимоий соҳада прокурор назоратини таъминлаш баробарида фуқароларга манзилли ёрдам кўрсатишга алоҳида аҳамият берилди ва мурожаатлар билан ишлаш фаолиятига ҳам янгича ёндашув асосида ташкил этиш чоралари кўрилди. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қонунда ўрнатилган тартибда кўриб чиқиб, ватандошларимизнинг муаммоларига амалда ечим топишдан иборатдир. “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддасига кўра, қонунлар ижросини текшириш қонунларнинг бузилаётганлиги тўғрисидаги аризалар ва бошқа маълумотлар асосида, шунингдек, қонунийлик прокурор томонидан чоралар кўрилишини талаб қиладиган ҳолатда эканлигидан келиб чиққан ҳолда қонунда белгиланган тартибда ўтказилади. Демак, прокурор назорати текшируви учун қуйидагилар асос бўлади: 1)Қонун бузилиши тўғрисидаги аризалар ва бошқа маълумотлар; 2)Қонунийлик прокурор томонидан чоралар кўрилишини талаб қиладиган ҳолатдалиги3. 1 Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни. 257-II-сон. 29.08.2001. Қонунчилик ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси. https://lex.uz/docs/106197 2 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш ва «рақамли энергоназорат» тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Фармони. ПФ-77-сон. 24.05.2023. Қонунчилик ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси. https://www.lex.uz/uz/docs/6472925 3 Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни. 257-II-сон. 29.08.2001. Қонунчилик ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси. https://lex.uz/docs/106197 73

Доказательный фрагмент

«Мазкур тезисда ёқилғи-энергетика соҳасида прокурор назоратини амалга оширишнинг ҳуқуқий ва назарий асослари миллий қонунчилик ҳужжатлари ва ҳуқуқшунос олимларнинг назарий қарашлари асосида таҳлил қилинган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мазкур тезисда ёқилғи-энергетика соҳасида прокурор назоратини амалга оширишнинг ҳуқуқий ва назарий асослари миллий қонунчилик ҳужжатлари ва ҳуқуқшунос олимларнинг назарий қарашлари асосида таҳлил қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
prosecutorial oversight, oversight documents, legality, prosecutorial, прокурор текшируви., прокурор назорати, назорат ҳужжатлари, қонунийлик
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники