Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
САҲРО ТУПРОҚЛАРИДА КУЗГИ БУҒДОЙ АГРОТЕХНИКАСИ
Абдурахимов Н.Н. · Каримов А.А.
Теоретические аспекты становления педагогических наук · 1961
Аннотация
Мазкур мақолада мамлакатимиз жанубий минтақаси саҳро тупроқларида кузги буғдой етиштириш учун асосий агротехник тадбирларнинг самарадорлиги ўрганилди. Хусусан, ҳайдаш чуқурлиги, уруғ сепиш муддати ва меъёри, минерал ўғитлаш тизими ва намликни сақлаш чоралари таҳлил қилинди. Ушбу тадбирларнинг ҳосилдорликка таъсири аниқлаб берилди. Калит сўзлар: кузги буғдой, Ҳисорак, саҳро тупроғи, енгил қумоқ, агротехника, экиш, меъёр, муддат, ҳайдаш чуқурлиги, ўғитлаш. Бугунги кунда дунё аҳолисининг буғдой дони ва ун маҳсулотларига талаби қайриб 1млрд тоннага ёки 40% ошган. Шу билан бир вақтда ер юзида буғдой экиладиган майдонлар ҳам 6,5% га ортиб, етиштириш миқдори 773 млн тоннадан ортганлиги маълумотларда қайд қилинган. Буғдой дони ва ун маҳсулотларига бўлган талаб мамлакатимизда ҳам кундан кунга ортиб бормоқда. Эҳтиёжнинг бир қисми эса бугунги кунда асосан қўшни мамлакатлардан импорт қилиш ҳисобига қондирилмоқда. Кузги буғдой етиштиришда чўл саҳро тупроқларининг улуши мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Бироқ, саҳро ҳудудларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда тупроқ таркиби ва иқлим шароитлари бир қатор муаммоларни келтириб чиқаради ва бундай тупроқларда ғаллачиликни самарали ташкил этиш учун агротехник муаммоларни илмий асосда ҳал қилишни талаб этади. Хусусан, саҳро ҳудудларида етиштириладиган буғдой ҳосили тупроқ-иқлим шароитига, агротехник тадбирларнинг илмий асосланган ҳолда тўғри олиб борилишига бевосита боғлиқ. Шу боис экинлар агротехникасини тўғри юритиш саҳро тупроқларида юқори аҳамиятга эгалигича қолмоқда. Маълумки саҳро тупроқлари таркиби органик моддаларга камбағал (гумус миқдори-0,5%гача) механик таркибига кўра сув ўтказувчанлиги юқори, сувнинг сингиши юқори ва намни сақлаш қобилияти паст тупроқлар ҳисобланади. Шунинг учун ушбу тупроқларда қурғоқчилик, 149 THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF PEDAGOGICAL SCIENCES International scientific-online conference иссиқлик ва шўрга чидамли навларни экиш билан бирга экинларни ўстиришда кўчат қалинлиги ва озиқлантириш меъёрлари ҳам муҳим аҳамият касб этади. Мазкур мақолада саҳро тупроқларида кузги буғдой етиштириш учун асосий агротехник тадбирларнинг самарадорлиги илмий адабиётларга асосланган ҳолда таҳлил қилинди. Хусусан ҳайдаш чуқурлиги, уруғ сепиш муддати ва меъёри, минерал ўғитларни қўллаш тизими, намликни сақлаш чоралари ва экинлар ривожланишига таъсир этувчи омиллар ўрганилди. Материаллар ва усуллар: Тадқиқот иши Сурхондарё вилоятнинг Термиз тумани саҳро тупроқларида амалга оширилди. Тажриба даласи 25- 27 см чуқурликда ҳайдалиб, текисланди ва экиш муддатлари ва меъёрлари тажриба тизими асосида амалга оширилди. NPK миқдорлари вариантларда кўрсатилган меъёрларда берилди. Метеорологик маълумотлар ва тупроқ таркиби лаборатория таҳлиллар асосида баҳоланди. Тадқиқотни ўтказиш жараёнида кузги буғдой навларининг ўсиши ва ривожланиши, экинларнинг маҳсулдорлиги, жумладан ўсимлик бўйи, барги, бўғимлар ва маҳсулдор поялар сони, бошоқнинг йириклиги, бир бошоқдаги дон сони, уларнинг оғирлиги ва ҳосилдорлик кўрсаткичлари бўйича фенологик кузатувлар олиб борилди. Тадқиқот ишида барча кузатув, ўлчов ва таҳлиллар “Методика государственного сортоиспитания сельскохозяйственных культур” (1989й) ва ЎзПИТИнинг (2007й.) услубий қўлланмалари асосида олиб борилди. Тажриба тизими 1-жадвал Вариант Экиш меъри, С у ғ о риш режими % Минерал ўғитлар № млн/дона ҳисобида меъёри кг/га Назорат вариант 70 – 75 – 70 % 1 - 4,5 N P K -250; -175; -125; млн/дона 5,0 7 5 – 7 5 – 7 5 % 2 N P K -275; -175; -125; млн/дона 5,5 7 5 – 7 5 – 7 5 % 3 N P K -250; -200; -135; млн/дона 5,0 7 5 – 8 0 – 7 5 % 4 N P K -250; -175; -125; млн/дона 150 THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF PEDAGOGICAL SCIENCES International scientific-online conference 5 5,5 7 5 – 8 0 – 75 % N P K -275; -200; -135; млн/дона Натижалар ва муҳокама.Тажрибада кузги буғдойнинг Ҳисорак нави режадаги экиш муддатлари бўйича экилиб, майсаларнинг униб чиқиш муддатлари кузатиб борилди. Тажриба вариантлари кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, экиш меъёри 4,5 млн дона уруғ бўлган назорат вариантда майсаларнинг сони гектарига 423 млн. донани ташкил этди. Экиш меъёри 5,0 млн донани ташкил қилган вариантда ҳам ўртача бир метр кв.майдонда майса сони 423 донани ташкил қилиб, бу экилган уруғ меъёрига нисбатан униб чиққанлари 96-95% ни ташкил қилди. Экиш меъёри 5,5 млн дона уруғни ташкил қилганда майса сони бир метр квадрат майдонда 469 донани ташкил қилиб, экилган уруғ меъёрига нисбатан униб чиқиш 93-92% ни ташкил қилган. Экиш муддат ва меъёрлари бўйича майсаларнинг униб чиқиш натижаларини 1- жадвалдан кўриш мумкин. Майсаларнинг униб чиқиш динамикаси, 2023 йил. 2-жадвал. Экиш Қайтариқлар Вариантлар меъёри 1 2 3 Ўртача млн/га 1-вариант (Назорат)4.5 422 430 419 423 2-вариант 5.0 421 434 416 423 3-вариант 5.5 470 475 462 469 4-вариант 5.0 425 430 422 425 5-вариант 5.5 473 478 467 472 Албатта ўсимликнинг қишга чидамлилиги энг мураккаб физиологик ҳусусият бўлиб, у ўсимликнинг табиатига, кузги ўсиш шароитига,
Доказательный фрагмент
«Мазкур мақолада мамлакатимиз жанубий минтақаси саҳро тупроқларида кузги буғдой етиштириш учун асосий агротехник тадбирларнинг самарадорлиги ўрганилди.»
Образец извлечения
Демо-превьюМазкур мақолада мамлакатимиз жанубий минтақаси саҳро тупроқларида кузги буғдой етиштириш учун асосий агротехник тадбирларнинг самарадорлиги ўрганилди. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- кузги буғдой, Ҳисорак, саҳро тупроғи, енгил қумоқ, агротехника, муддат, экиш, меъёр, ҳайдаш чуқурлиги, ўғитлаш.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024