К содержанию
РецензированоRU2026

МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ ХАРАЖАТЛАРИ ИЖРОСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА УНИНГ ИЖТИМОИЙ ТАРАҚҚИЁТДАГИ ЎРНИ

ТАРАҚҚИЁТДАГИ ЎРНИ · Расулова Шарифа Ғайбуллаевна · Абдурахмонов Умурзоқ Норбой ўғли

Развитие и инновации в науке · 2026

Аннотация

Ушбу мақолада маҳаллий бюджет харажатлари ижросини такомиллаштириш масалалари ва унинг ижтимоий тараққиётга таъсири таҳлил қилинади. Маҳаллий молия ресурсларидан самарали фойдаланиш, харажатлар таркибини оптималлаштириш ҳамда ижро жараёнида шаффофлик ва ҳисобдорликни таъминлаш бўйича таклифлар илгари сурилади. Шунингдек, маҳаллий бюджет харажатларини режалаштириш ва уларни амалга оширишда рақамли технологиялардан фойдаланиш имкониятлари ёритилади. Тадқиқот натижалари маҳаллий ҳокимият органлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва аҳоли турмуш даражасини юксалтиришга қаратилган амалий тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилади. Калит сўзлар: маҳаллий бюджет, харажатлар ижроси, ижтимоий тараққиёт, самарадорлик, молиявий ресурслар, шаффофлик, ҳисобдорлик, рақамли технологиялар, маҳаллий ҳокимият. Annotation: This article analyzes the issues of improving the execution of local budget expenditures and its impact on social development. Practical recommendations have been developed for the efficient use of local financial resources, optimization of expenditure structure, and ensuring transparency and accountability in the execution process. In addition, the opportunities for using digital technologies in the planning and implementation of local budget expenditures are highlighted. The results of the study serve to develop recommendations aimed at increasing the efficiency of local government bodies, improving the living standards of the population, and fostering the development of social infrastructure. Keywords: local budget, budget execution, social development, efficiency, financial resources, transparency, accountability, digital technologies, local government. Давлат бюджети - бу давлатнинг иқтисодиётда кечаётган жараёнларга таъсир этиш қуролларидан бири ҳисобланиб, давлат бюджет харажатлари орқали жамият талабларига мос равишда пул маблағларини 64 DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE International scientific-online conference моддий ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳалари ўртасида қайта тақсимланиш жараёнини тартибга солиб туриши, иқтисодиётнинг устувор тармоқларининг ривожланишини рағбатлантириши, илмий-техника тараққиётининг жадаллашувига таъсир кўрсатиши мумкин. Бир сўз билан айтганда, бюджет харажатлари иқтисодиётни ва ижтимоий жараёнларни давлат томонидан бошқариш ва тартибга солишдаги муҳим восита – яъни, дастакдир. Давлат бюджети харажатлари ўзининг функционал тайинланишига кўра қуйидаги гуруҳларга бирлаштирилган: 1. Ижтимоий-маданий тадбирларни молиялаштириш харажатлари (таълим, соғлиқни сақлаш, фан, маданият, оммавий ахборот воситалари, жисмоний тарбия ва спорт, ижтимоий таъминот муассасалари ва тадбирларини маблағ билан таъминлаш). 2. Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари (болали ва кам таъминланган оилаларга нафақалар, ижтимоий ёрдамнинг бошқа турлари). 3. Иқтисодиёт харажатлари (иқтисодиётнинг айрим соҳалари ва тармоқларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш). 4. Марказлашган инвестистияларни молиялаштириш харажатлари. 5. Давлат бошқарув органларини сақлаш харажатлари. 6. Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларини сақлаш харажатлари (маҳаллалар, фуқаролар йиғинларини сақлаш). 7. Суд, прокуратура, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органларни сақлаш харажатлари. 8. Вазирлар Маҳкамасининг захира фондини шакллантириш харажатлари. 9. Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия фондига дотациялар. 10. Бошқа харажатлар. 2019 йил 30 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4555 сонли қарори асосида 2020 йил учун республика бюджети харажатлари вазирлик ва идоралар кесимида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан, маҳаллий бюджетлар харажатлари эса халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари томонидан тасдиқланиши белгилаб қўйилди. 65 DEVELOPMENT AND INNOVATIONS IN SCIENCE International scientific-online conference Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолиятига бевосита боғлиқ бўлган ҳамда тўлиқ маҳаллий бюджетлар ихтиёрида қолдириладиган даромад турлари кенгайтирилди. 2020 йилдан бошлаб барча давлат мақсадли жамғармалари ва четдан жалб қилинган ташқи қарз маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган давлат харажатлари консолидациялашган давлат бюджетида акс эттирилиб, бюджет қамрови ва очиқлиги даражаси кучайтирилди. Халқаро стандартларга мувофиқ умумий фискал балансининг ҳисобини юритиш йўлга қўйилди. Янги таҳрирдаги Солиқ кодексида солиқларни ортиқча ундирганлик учун давлат солиқ хизмати органларининг жавобгарлиги кучайтирилди, замонавий усулларни қўллаган ҳолда хорижий амалиётда синалган солиқ назорати шакллари жорий этилди, шунингдек, солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиблари соддалаштирилди. Ўз навбатида, амалга оширилаётган ислоҳотлар вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг биринчи даражали харажатларни, давлат дастурлари ва ҳудудларни ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш бўйича тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш б

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада маҳаллий бюджет харажатлари ижросини такомиллаштириш масалалари ва унинг ижтимоий тараққиётга таъсири таҳлил қилинади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада маҳаллий бюджет харажатлари ижросини такомиллаштириш масалалари ва унинг ижтимоий тараққиётга таъсири таҳлил қилинади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
local budget, budget execution, social development, efficiency, молиявий ресурслар, маҳаллий ҳокимият., маҳаллий бюджет, рақамли технологиялар, харажатлар ижроси, самарадорлик, шаффофлик, ҳисобдорлик, ижтимоий тараққиёт
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники