К содержанию
РецензированоRU2026

МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ АСОСИДА ТАЛАБАЛАРДА АХБОРОТ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ

МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ · Досанова Гулбану

Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования · 2026

Аннотация

Ушбу тезиста мустақил таълим асосида талабаларда ахборот маданиятини шакллантириш хусусиятлари ва олий таълим муассасалари талабаларида ахборот маданиятини шакллантириш ижтимоий-иқтисодий ҳаракатларни изчил, узлуксиз, тизимли ва мақсадга мувофиқ ташкил этиш ва кутилган натижаларга эришиш ҳақида тушунчалар берилган. Annotaciya: This thesis provides an understanding of the features of the formation of information culture among students based on independent learning and the formation of information culture among students of higher educational institutions, the consistent, continuous, systematic, and purposeful organization of socio-economic actions and the achievement of expected results. Kalit soʻzlar: ахборот маданияти, ижтимоий-иқтисодий, ахлоқ-одоб, восита, усул, мустақил таълим, жамият, жараён, тарбия. Keywords: information culture, socio-economic, ethical, means, methods, independent learning, society, process, upbringing. Кириш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш шарт-шароитларни тубдан янгилаш чора тадбирлари тўғрисида” ги фармонида давр талабига кўра ахборот технологиялари Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўлида олиб борилаётган давлат сиёсати негизида ёш авлодда ахборотлар билан ишлаш кўникмасини шакллантириш, уларни малакага, одатга айланишини таъминлаш вазифаларига алоҳида аҳамият берилган. Шу жиҳатдан ҳам турли ахборотлар оқимининг кириб келиши ёшлар, шу жумладан, талабаларда ахборот маданиятини шакллантириш муаммоси ижтимоий- педагогик жиҳатдан муҳим саналади. Чунки, олий таълим муассасалари талабаларида ахборот маданиятини шакллантириш ижтимоий-иқтисодий ҳаракатларни изчил, узлуксиз, тизимли ва мақсадга мувофиқ ташкил этиш ва кутилган натижаларга эришиш имконини беради. Шунинг учун ўқитувчи талабаларга ўқув машғулотлари жараёнида фақатгина билимлар берибгина қолмай, балки уларда ахборот маданиятини шакллантиришнинг шарт-шароитларини самарали бўлишини таъминлайди. Чунки, ахборотлар оқими талабаларнинг ахлоқ-одобига, жамият, инсон, дунё ҳақидаги билимларини ривожлантиришга таъсир этади. Бунинг натижасида ўзининг шахсий нуқтаи назарини асослаш, бошқаларнинг фикр қилишини тушуниш, уларни ўзининг фаолияти билан таққослаш кабиларни амалга оширади. Долзарблиги.Олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида талабаларда ахборот маданиятини шакллантиришда мустақил таълим фаолияти уларнинг билимларини яхшилашга қаратилган жараён сифатида маълум муаммоларни ечишда муҳим аҳамиятга эга. Аммо шунга қарамасдан олий таълим муассасалари талабаларида мустақил таълимни ташкил этишда бир қатор муаммолар мавжуд. Булар: 32 талабаларнинг ўзи кўниккан фаолият чегарасидан ташқарига чиқа олмаслиги, ахборотларнинг, янгилик ҳақидаги билимларнинг етишмаслиги ёки янгиликни ҳис қилмаслик, унга нисбатан ишончсизлик каби холатлар мавжуд. Шу жиҳатдан ҳам талабаларни мустақил таълим фаолиятига тайёрлашда ҳар бир ишнинг мақсадини аниқлай олиш вазиятларини таҳлил этиб, тезкор хулосалар чиқариш, ўқув жараёни билан боғлиқ масалаларни чуқур ўрганиш, муаммоларни ҳал этишнинг мақбул восита ва усулларини излаб топиш, кузатиш ва тажриба натижаларини тизимлаштириш, ўз устида мустақил ишлашни режалаштириш, ўз ишини натижасини назорат ва таҳлил қилиш, янги ахборот технологияларидан фойдаланиш, янги ғояларни излаб топиш каби билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш кабилар таълим мазмунига ўқитувчидан янгиликни киритишга технологик тайёргарлик, янгича фикрлаш, янги ғояни излаш, янгича ёндашувни талаб этади. Мустақил таълим жараёнида – янги ижтимоий талаблар вужудга келган муаммоларни ечиш ташкил этилади ва тизимлаштирилган ахборот технологияси амалга оширилади. Мустақил таълим ўқув жараёни тараққиётни таъминлашга қаратилган фаолият бўлиб унда дидактик, эвристик, креатив, муаммоли, лойиҳали ишлар бажарилади. Демак, талабаларда ахборот маданиятини шакллантиришда мустақил таълим жараёни зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш, янги ахборотларни ўрганиш, янги маълумотларни излаб топиш, уларни қайта ишлаш ва ўз фаолиятида қўллай билиш малакасини мустаҳкамлайди. Мустақил таълим жараёни талабаларда фаоллик кўрсатиш кўникма, малакалари билан мулоқотга кириша олиш, касбий фаолиятни ташкил этиш вазифаларини оқилона ҳал қилиш, натижаларни реал баҳолаш, соғлом психологик муҳитни ярата олиш, турли салбий психологик зиддиятларни ўз вақтида англаш ва бартараф этиш кабиларни сифатли бўлишини кафолатлайди. Бунда ўқитувчи таълим ёки тарбиявий фаолият шаклларини тўғри белгилашда ахборот муҳитидаги зарур, муҳим, керакли, фойдали маълумотларни излаш, йиғиш, саралаш, қайта ишлаш ва улардан мақсадли, ўринли, самарали фойдаланиш ишларини амалга оширади. Мустақил таълим талабаларнинг билим сифатлари, фикрлаш хусусиятлари, шахсий қарашларини ўзгартириш, кенгайтириш, чуқурлаштириш, аниқлаштириш кабиларни ривожлантиради. Уларнинг шахсий фикри, нуқтаи назари, тушуниш малакаларини эгаллаш, таққослаш кабиларни амалга оширади. Талабаларнинг ахборотдан фойдаланиш йўлидаги мустақил хатти-ҳар

Доказательный фрагмент

«Ушбу тезиста мустақил таълим асосида талабаларда ахборот маданиятини шакллантириш хусусиятлари ва олий таълим муассасалари талабаларида ахборот маданиятини шакллантириш ижтимоий-иқтисодий ҳаракатларни изчил, узлуксиз,…»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу тезиста мустақил таълим асосида талабаларда ахборот маданиятини шакллантириш хусусиятлари ва олий таълим муассасалари талабаларида ахборот маданиятини шакллантириш ижтимоий-иқтисодий ҳаракатларни изчил, узлуксиз,… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
information culture, socio-economic, ethical, means, methods, independent, жамият, тарбия., жараён, восита, ижтимоий-иқтисодий, ахлоқ-одоб, усул, мустақил таълим, ахборот маданияти
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники