К содержанию
РецензированоRU2024

СУРАТЛАРДА МУҲРЛАНГАН ҚАДИМИЙ БУХОРО

Фарида Казакова Санокуловна

ACUMEN: Международный журнал междисциплинарных исследований · 2 · 2024

Аннотация

Мақолада “Бухоро давлат музей қўриқхонаси “Хужжатлар фонди”да мавжуд фото коллекциялар ҳақида фикр юритилган. Айниқса Россиялик фотограф Димитрий Иванович Ермаков фото коллекциясидан ўрин олган фото суратлар тафсилоти ёритиб берилган. Аннотация: В статье рассказывается о существующих коллекциях фотографий "Документального фонда" в Бухарском государственном музее- заповеднике. В частности, освещаются детали фотографий, которые из коллекции российского фотографа Дмитрия Ивановича Ермакова. Бухоро давлат музей қўриқхонаси “Хужжатлар фонди” 1986 йилда “Совет даври бўлимидан” ажратилган бўлиб, хронологик жиҳатдан фонд XIX асрнинг охири ва ҳозирги кунгача бўлган даврни ўз ичига олиб, бугунги кунда музейнинг энг катта фондларидан бири ҳисобланади. Фонд ўз навбатида тематикаси жиҳатидан бир нечта коллекцияларни ўз ичига олган. Фонднинг фотосуратлар коллекцияси тарихий, этнографик ҳамда экспозицион хусусиятитига кўра жуда бой. Фото коллекцияда машхур рус кимёгари ва фотографи Сергей Михайлович Прокудин-Горский, Дания қироллигидаги географик жамиятнинг котиби Оле Олуфсен, XIX асрнинг машхур фотографи Ф.Ордэ , рус фотогарафи Панов Иван Николаевич, машҳур рус санъатшуноси С.Н. Юренов томонидан топширилган фотосуратлар мавжуд. 22 Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research ISSN: 3060-4745 IF(Impact Factor)10.41 / 2024 Volume 2, Issue 8 Россиялик фотограф Дмитрий Иванович Ермаков фотосуратлари ҳам “Хужжатлар фонди” коллекциялари таркибига кириб ҳозирги кунда ёш авлод учун мухим манба ҳисобланади. Манбаларда таъкидланишича Д.И. Ермаков фотограф сифатида ўз фаолиятини 1860-йилларда Тифлисда бошлайди. Унинг муаллифлик мероси Россия, Грузия, Озарбайжон, Арманистон, Форс, Туркия тарихи ва маданияти учун алоҳида аҳамиятга эга. Ермаков бу мамлакатлар тарихига оид 1860 йилларнинг ўрталаридан 1910 йилларгача бўлган археологик, этнографик, топографик ва географик мавзудаги қирқ мингдан зиёд шиша негативлар ва юздан ортиқ фото альбомларни яратади. Д.И. Ермаковнинг ижодий меросида Ўрта Осиё этнографиясига оид фотосуратлар жамланмаси хам мавжуд. Ушбу шиша негативлар ва фотосуратлар ҳозирда Грузия давлат музейида сақланмоқда1. 1975 йилнинг 30 июнь санасида Бухоролик Граташвели Тамара Давидовна томонидан жами 69 та Д.И. Ермаков фотосуратлари Бухоро ўлкашунослик музейига қабул қилинган. Айнан бу фотосуратлар Д.И. Ермаков томонидан тасвирга олинганлиги тўғрисидаги маълумот шахсан Граташвили Тамара Давидовна томонидан Бухоро давлат музей-қўриқхонаси қабул далолатномаларини қайд қилиш китоби, 68-сонли далолатномасининг якунида ёзиб қолдирилган. Ҳозирги кунда фотосуратлар 1148/фотофонд инвентар рақам остида “Хужжатлар фонди”да сақланмоқда. Фотосуратлар майин фотоқоғозда чоп эттирилган бўлиб, ҳар бир фотосурат остида унинг қасқача изоҳи келтирилган. Мана шу коллекциядан Бухоро воҳасига мансуб айрим суратлар ҳақида қисқача маълумот беришни лозим деб топдик. 1148/фф-3 рақамли фотосурат Бухоро аёллари сурати бўлиб, ушбу суратда миллий либос кийган турли ёшдаги аёллар ва қизларни кўришимиз мумкин. 23 Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research ISSN: 3060-4745 IF(Impact Factor)10.41 / 2024 Volume 2, Issue 8 1148/фф 4 фотосурат Бухоро воҳасида тасвирга туширилган бўлиб, “Ротный командир” яъни рота қўмондони деб номланган. Бухоро амирлигида бир неча баталён ёки юзлаб қўмондонлар , пиёда ва отлиқларнинг қўмондони вазифаларини Амир томонидан тайинланилган беклар бажаришган. Рота командири қора мундир, қора шим (шаравар), елкасида қизил пагон, бошида қора қаракўл телпаги, белида қимматбаҳо камар, кўкрагида нишон таққан ҳолатда ҳарбий формада юрган. Қўмондон қилич, болта ва пичоқ билан қуролланган. 1148/фф-7 рақамли фотосурат Бухоро ошхоналаридан бирида тасвирга олинган бўлиб, унда шашлик (кабоб) пишираётган ошхона устаси ҳамда кўпгина бошида салла ва дуппи, эгнида алоча матосидан тикилган яктак кийган бухороликларни кўришимиз мумкин. 1148/фф-8 рақамли фотосурат «Бухарский министр” деб номланиб, унда Мухаммад Шариф девонбеги тасвирга олинган. Мухаммад Шариф –лашкарбоши, дипломат, бош закотчи-Бухоро амирлигида молия вазири лавозимида ишлаган. У амир Саид Абдулахадхоннинг энг яқин шахсий маслаҳатчиси бўлиб, иноқ даражасига эга эди. Бутун мамлакат ва амирнинг ўзи Мухаммад Шарифга отаси Муҳаммадбийнинг Бухоро қушбеги лавозимидаги бўлажак вориси сифатида қараган. Унинг отаси Мухаммадбий амир Музаффархоннинг энг яқин кишиларидан бири бўлиб, қулликдан Бухоро маъмурияти бошлиғи даражасига ўтиб, Бухоро қушбегиси лавозимини эгаллаган. Мухаммад Шарифнинг ўзи амир Музаффархон қўл 24 Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research Acumen: International Journal of Multidisciplinary Research ISSN: 3060-4745 IF(Impact Factor)10.41 / 2024 Volume 2, Issue 8 остида Бухоронинг бош закотчиси ва ҳокими бўлиб ишлаган. Бухорода Россия императорлик сиёсий агентлиги очилганидан сўнг Муҳаммад Шариф Бухоро ҳукумати бил

Доказательный фрагмент

«Мақолада “Бухоро давлат музей қўриқхонаси “Хужжатлар фонди”да мавжуд фото коллекциялар ҳақида фикр юритилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада “Бухоро давлат музей қўриқхонаси “Хужжатлар фонди”да мавжуд фото коллекциялар ҳақида фикр юритилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
acumen international, international journal, journal multidisciplinary, хужжатлар фонди, бухоро давлат, multidisciplinary acumen, multidisciplinary issn
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники