Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
СЎФИЗОДА ҲАЁТИ ВА ИЖОДИ
Д. Тўхтабоева
Для учителей · 75-78 · 2025
Аннотация
Сўфизода адабиёт даргоҳига 90-йилларда кириб келди. 1893-1898 йилларда Қўқонда яшаб, Муқимий тўгарагида фаол қатнашиши шоирнинг дунёқарашининг шаклланишида, бадиий маҳоратининг ўсишида ўзига хос мактаб бўлди. Жуда қисқа муддат ичида оддий пичоқчи Эгамберди Сўфининг ўғли Муҳаммадшариф «Ваҳший», «Сўфизода» тахаллуслари билан бутун Фарғона водийсида шуҳрат топди. Лекин ижтимоий тузум ҳомийларини шарманда қилувчи ҳажвиялари шоир бошига катта ташвиш олиб келди. Уни «даҳрий» деб эълон қилдилар. Унга «беадаб», «бадасл» деган тавқи лаънат тамғаси босдилар. Бу ҳали ҳаммаси эмас эди. Уни қатл этишни лозим топдилар. Шоир қочишга ва натижада 1900-1913 йилларда она диёридан узоқда дарбадар ҳаёт кечиришга мажбур бўлди. Ўрта Осиёнинг бутун шаҳарларини кезиб чиқди. Тифлис, Баку, Арабистон, Ҳиндистон, Туркияда бўлди. Бироқ шоир қаерда бўлмасин, барибир она диёрига қайтишдан умид узмади. У ўз шеърлари билан Кавказ ва Оренбург матбуотида, Тошкентда чиқадиган «Туркистон вилоятининг газети», «Садойи Туркистон» газеталарида фаол қатнашиб турди. Ниҳоят, 1913 йилнинг охирларида Чустга қайтиб, янги усулдаги мактаб очди.
Доказательный фрагмент
«Сўфизода адабиёт даргоҳига 90-йилларда кириб келди.»
Образец извлечения
Демо-превьюСўфизода адабиёт даргоҳига 90-йилларда кириб келди. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- бўлди, шоир, сўфизода, келди, йилларда, фаол, мактаб
Смежные источники
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026