К содержанию
РецензированоRU2026

КОРХОНАЛАР АСОСИЙ ФАОЛИЯТИ ТАҲЛИЛИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ

ЭТИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ · Қиличев Ботир Пардаевич

Для учителей · 2 · 169- 175 · 2026

Аннотация

Мазкур тадқиқот ишида корхоналарнинг асосий даромад келтирувчи операцион фаолияти таҳлилининг зарурлиги, таҳлил натижасида олинган натижаларнинг фаолият самарадорлиги ҳамда соҳа ривожи учун қўллашнинг назарий ва амалий жиҳатлари ёритилган. Таянч сўзлар: операцион фаолият, корхона самарадорлиги, муаммоли жиҳатлар, таҳлилни ташкил этиш зарурлиги, эришиладиган натижалар Ўзбекистонда минтақалар кесимидаги иқтисодий кўрсаткичларга таъсир этувчи муҳим омиллардан бири шу минтақа иқтисодиётининг турли тармоқларининг ривожланиши ҳамда шу тармоқда фаолият олиб бораётган иқтисодий субъектларнинг фаолиятига, унинг натижавийлигига боғлиқ ҳисобланади. Халқаро ва миллий даражада корхоналарнинг асосий даромал келтирувчи фаолияти таҳлилини ташкил этиш ва мазкур фаолият самарадорлигини оширишда турли йўналиш, усул ва методлардан фойдаланилади. Лекин мазкур усулларда операцион фаолият таҳлилини ташкил этишнинг умумий жиҳатлари назарда тутилган бўлиб, иқтисодиётнинг аниқ бир соҳасида, шу соҳанинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб операцион фаолият таҳлилини ташкил этиш масалалари нисбатан кам ўрганилган. Бугунги кунда ривожланган давлатларда операцион фаолият таҳлилини ташкил этишда турли ёндашувлар мавжуд бўлиб, уларни қўллаш доираси корхоналар фаолият олиб борадиган тармоқ ва соҳалар хусусиятидан келиб чиқиб белгиланиши лозим. Шу боисдан, ишлаб чиқариш, сервис, қишлоқ хўжалиги, савдо ва бошқа тармоқларда ҳар бир тармоқнинг ўзига хос хусусиятларига асосланган операцион фаолият таҳлилини ташкил этиш ва уни такомиллаштириш бўйича илмий ва амалий тадқиқотларни амалга ошириш муҳим ҳисобланади. Республикамизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг энг муҳим жиҳатларидан бири, иқтисодиётнинг реал сектори корхоналар фаолиятини ривожлантириш асосида мамлакат ялпи ички маҳсулоти 24-may 2024-yil 665 BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI ҳажмини кескин ошириш, бандлик масалаларини ҳал қилиш, аҳоли даромадларини кўпайтириш ҳамда миллий фаровонликни таъминлашдан иборатдир. Жумладан, 2022-йил 24-январда Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан қабул қилинган «Республикада ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва саноат кооперациясини кенгайтиришнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПҚ-99 қарорининг иккинчи бандида келтирилган «маҳсулот ишлаб чиқариш ва мавжуд қувватларни кенгайтириш, улардан самарали фойдаланиш ҳамда уни кенгайтириш»1 каби вазифаларини бажаришда мазкур тадқиқотда эришилган натижалар муҳим аҳамият касб этади. Операцион фаолият таҳлилини ўтказиш ва уни такомиллаштириш масалаларига бугунги кунда катта эътибор қаратиш объектив заруратга айланиб, бу бўйича янгича ёндошувларни ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга тадбиқ этиш илмий тадқиқотларнинг устувор йўналишлари ҳисобланади. Корхоналар операцион фаолияти таҳлилини такомиллаштириш бўйича олиб бориладиган тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти олинган натижаларнинг асосланганлиги, ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсияларнинг корхоналар операцион фаолияти таҳлилини такомиллаштиришга хизмат қилиши билан изоҳланади. Операцион фаолият таҳлилини ташкил этиш ва уни ривожлантириш борасидаги тадқиқотларда ишлаб чиқилган таклиф ва тавсияларнинг ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, савдо ва бошқа фаолиятлар билан шуғулланадиган хўжалик юритувчи субъектларда операцион фаолиятнинг самарадорлигини оширишга ёрдам берувчи бошқарув қарорларини ишлаб чиқишда қўллаш фаолият самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Бундан ташқари, тадқиқот натижаларининг олий таълим муассасаларида бухгалтерия ва молия мутахассислигида кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш мақсадида ўқитиладиган фанлар ва модуллар бўйича ўқув дастурлари ва ресурсларини такомиллаштириш жараёнида фойдаланиш соҳада етук кадрлар тайёрлашда таълим самарадорлигини оширишга ҳам хизмат қилади. Корхоналарда операцион фаолият таҳлилини зарурлигини қуйидагича изоҳлаш мумкин. Биринчидан, ишлаб чиқариш корхоналарининг бевосита функционал вазифаси, маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишни самарали амалга ошириш лозимлиги инобатга олинади. Иккинчидан, корхонанинг инвестицион ва инновацион ривожланиши корхона фаолият олиб борадиган соҳа ривожи учун йўналтирилади. Учинчидан, соҳа ривожи бўйича ҳукумат доирасида қабул қилинадиган қарорлар ижроси манзилли йўналтирилади ҳамда корхона имкониятлари ва қувватлари ҳам ушбу вазифани бажаришга қодир бўлишлиги таъминланади. Тўртинчидан, барча мавжуд имконият ва 1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг Президентнинг «Республикада ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва саноат кооперациясини кенгайтиришнинг самарали тизимини яратиш чора- тадбирлари тўғрисида»ги 2022 йил 24 январь ПҚ-99-сон қарори // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси. 2022 йил, 07/22/99/0060-сон 24-may 2024-yil 666 BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI воситалардан мақсадга мувофиқ фойдалана оладиган етарли малакага эга бўлган мутахассислар ҳам мавжуд бўлиши керак. Ушбу санаб ўтилган жиҳатлар биргаликда ишлаб чиқариш корхоналарининг опера

Доказательный фрагмент

«Мазкур тадқиқот ишида корхоналарнинг асосий даромад келтирувчи операцион фаолияти таҳлилининг зарурлиги, таҳлил натижасида олинган натижаларнинг фаолият самарадорлиги ҳамда соҳа ривожи учун қўллашнинг назарий ва амали…»

Образец извлечения

Демо-превью

Мазкур тадқиқот ишида корхоналарнинг асосий даромад келтирувчи операцион фаолияти таҳлилининг зарурлиги, таҳлил натижасида олинган натижаларнинг фаолият самарадорлиги ҳамда соҳа ривожи учун қўллашнинг назарий ва амали… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
муаммоли жиҳатлар, эришиладиган натижалар, корхона самарадорлиги, таҳлилни ташкил этиш зарурлиги, операцион фаолият
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники