К содержанию
РецензированоRU2017

ҲОВУЗ БАЛИҚЧИЛИГИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТАННАРХИНИ РЕЖАЛАШТИРИШНИНГ УСЛУБИЙ ТАЪМИНОТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

РЕЖАЛАШТИРИШНИНГ УСЛУБИЙ ТАЪМИНОТИНИ · Досмуратова Шахиста Кенгашовна

Для учителей · 2 · 169- 175 · 2017

Аннотация

Мақолада бизнeс-рeжа балиқчилик хўжалиги ривожланиши учун асос сифатида ўрганилган. Бизнес-режа тушунчаси назарий жиҳатдан тадқиқ қилинган ва муаллифлик ёндашуви шакллантирилган. Бизнес-режа тузилиши бўйича иқтисодий манбалардаги ёндашувлар тадқиқ ва таҳлил қилинган, улар асосида балиқчилик хўжалиги учун бизнес-режа тузилиши тавсия этилган. Калит сўзлар: бизнес-режа, балиқчилик хўжалиги, бизнес-режа тузилиши, балиқчиликни ривожлантириш. Балиқчилик ҳукуматимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилаётган соҳалардан бири бўлиб, сўнгги йилларда мазкур соҳада бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича бир қатор қарорлар қабул қилинди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги «Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2939-сон [1], 2018 йил 6 апрелдаги «Балиқчилик тармоғини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3657-сон [2], 2018 йил 6 ноябрдаги «Балиқчилик соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4005-сон [3] қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 сентябрдаги «Балиқчилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 719-сон [4] қарори. Мазкур қарорларда белгиланган вазифаларни амалга ошириш жуда ҳам муҳим ҳисобланади. Балиқчилик хўжаликларида харажатлар ва маҳсулот таннархини режалаштиришни такомиллаштириш оптимал ташкилий, технологик, иқтисодий ва экологик шароитларда бозор томонидан истеъмол қилинадиган маҳсулотнинг маълум ҳажмини, ассортиментини, сифатини ишлаб чиқариш ва сотиш учун зарур бўлган харажатлар миқдорини ҳисоблашга асосланиши керак. Балиқчилик хўжаликларида ишлаб чиқариш таннархини режалаштиришни такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат бўлиши керак: - бозор нархларининг реал даражасини, рақобат ва сотиш бозорларининг мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда рухсат этилган максимал харажатларни аниқлаш; 24-may 2024-yil 690 BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI - ишлаб чиқаришнинг мавжуд шароитларида реал эришиш мумкин бўлган барча харажатларни тежашни ҳисобга олган ҳолда, шунингдек ишлаб чиқариш қувватлари, асосий воситалар ва меҳнат ресурсларидан тўлиқ ва оқилона фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда ҳисоб-китоб қилинадиган маҳсулотнинг стандарт таннархини аниқлаш; - ярим доимий харажатларнинг нисбий ўсишини, асбоб-ускуналар ва меҳнатнинг тўхтаб қолиши, бошқа йўқотишлар ва бошқа характердаги самарасиз харажатларни ҳисобга олган ҳолда, рентабелсиз маҳсулот ишлаб чиқаришни аниқлаш; - ишлаб чиқариш ҳажмлари ва маҳсулот таннархини янги, унумдорли юқори асбоб-ускуналар олиш, янги техникалар билан қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришни модернизатсия қилиш ҳисобига самарадорликни ошириш режалари билан боғлаш; - ишлаб чиқариш таннархининг режалаштирилган кўрсаткичлари бажарилиши устидан ички назорат тизимининг самарадорлигини ошириш. Балиқчилик хўжаликлари ишлаб чиқариш харажатларини режалаштиришни такомиллаштириш стратегиясини белгилаш молия- хўжалик фаолиятининг техник-иқтисодий таҳлилига асосланиши лозим. Ушбу таҳлилнинг асосий мақсадлари ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, йўқотишлар ва самарасиз харажатларни бартараф этиш учун захираларни ўрганишдир. Шундан келиб чиқиб, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва ишлаб чиқариш таннархини камайтириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиб, уларнинг таннархи ва амалга оширилишининг самараси ҳисобланиши керак. Балиқчилик хўжаликларида ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархини режалаштиришда қуйидаги асосий режалаштириш ҳужжатлари тузилиши лозим: - ишга тушириш харажатлари сметаси; - янги турдаги маҳсулотлар ва янги технологияларни тайёрлаш ва ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун харажатлар сметаси; - транспорт ва харид харажатлари сметаси; - махсус жиҳозлар ишлаб чиқариш харажатлари сметаси; - махсус харажатлар сметаси; - ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари сметаси: - асосий ишлаб чиқариш сехлари бўйича қўшимча харажатлар сметаси; - умумий бизнес харажатлари сметаси; - бошқа ишлаб чиқариш харажатлари сметаси; - тижорат харажатлари сметаси. Маҳсулот таннархини камайтириш ва фойдани кўпайтириш имкониятларини тўлиқроқ аниқлаш, шунингдек, ҳақиқий харажатларни ва уларнинг ҳисобланган даражадан четга чиқиш сабабларини чуқурроқ ва ҳар томонлама таҳлил қилиш ва хўжалик фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда балиқчилик хўжалигида 24-may 2024-yil 691 BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI режалаштирилган ҳисоб-китобларнинг омилли ва тахминий (ҳисоблаш) усулларини бирлаштириш мақсадга мувофиқдир. Маҳсулот таннархини режалаштиришнинг тўлиқ тизимини яратиш учун режалаштирилган ҳисоб-китоблар натижалари қуйидаги мажбурий кўрсаткичларда тақдим этилиши лозим: - ишлаб чиқариш харажатларининг режалаштирилган давр учун суммаси сифатида белгиланган мутлақ қиймати; - маҳсулот бирлиги таннархи; - тижорат маҳсулотларининг 1 сўми учун харажатлар. Ҳар хил харажат моддаларининг бажарилишини назо

Доказательный фрагмент

«Мақолада бизнeс-рeжа балиқчилик хўжалиги ривожланиши учун асос сифатида ўрганилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада бизнeс-рeжа балиқчилик хўжалиги ривожланиши учун асос сифатида ўрганилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
бизнес-режа, балиқчилик хўжалиги, бизнес-режа, бизнес-режа тузилиши, балиқчиликни ривожлантириш.
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники