К содержанию
РецензированоRU2022

ДАРОМАД ВА ХАРАЖАТЛАРНИ ШАКИЛЛАНИШИ ВА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИДА ТАН ОЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Obidov Rakhmonali Rasulovich

Для учителей · 10-17 · 2022

Аннотация

Мазкур мақолада даромад ва харажатларни тан олиш, турли баланс назарияларида молиявий натижаларни шакллантириш, бухгалтерия ҳисобида молиявий натижаларни турли концепциялар бўйича акс эттириш, молиявий натижалар бўйича бухгалтерия ҳисоби ахборот таъминотини такомиллаштириш, рентабеллик кўрсаткичларини таҳлил қилиш масалалари ўз ечимини топган. Эътироф этиш жоизки, мақолада айни пайтда даромад ва харажатларни таснифлаш, ялпи даромад тўғрисида ҳисобот кўрсаткичларини шакллантириш, молиявий натижалар юзасидан ҳисоб ахборотларининг ишончлилигини ошириш, рентабеллик кўрсаткичларини аниқлашга эришилган. Лекин, молиявий натижалар ҳисоби ва ҳисоботини халқаро стандартлар талаблари даражасида ташкил қилиш билан боғлиқ муҳим масалалар ҳозиргача ўзининг ижобий ечимини топмаган. Молиявий натижалар ҳисоби ва ҳисоботининг назарий ҳамда услубий асосларини яратиш ва уни такомиллаштириш бўйича бир қатор хорижлик иқтисодчи олимларнинг илмий тадқиқотлари ёритиб берилган. Калит сўзлар: молиявий натижалар, даромадларни тан олиш, харажатларни тан олиш, молиявий ҳисобот Молиявий натижалар, даромадларни тан олиш, харажатларни тан олиш, молиявий ҳисобот, даромад, харажат, фойда, зарар, даромадлар ҳисоби, зарарлар ҳисоби, даромадларни шаклланиши, харажатларни шаклланиши. Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ҳисоботларининг шаффофлигини таъминлаш, молиявий натижалар кўрсаткичларини халқаро стандартлар талаблари асосида шакллантириш, молиявий натижалар тўғрисидаги ахборотларнинг ишончлилигини тасдиқлаш муҳим ҳисобланади. 2022- 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида [1]. «Иқтисодиёт тармоқларида барқарор юқори ўсиш суръатларини таъминлаш орқали келгуси беш йилда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотни - 1,6 баравар ва 2030 йилгабориб аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни 4 минг АҚШ долларидан ошириш ҳамда «даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар» [3] қаторига кириш учун замин яратиш» мақсадининг қўйилиши ҳам ташкилотларда даромадлар ҳисобини халқаро тажрибалар асосида такомиллаштириш борасида аниқ вазифаларни белгилаб берди. Молиявий натижалар ҳисоби ва ҳисоботига 24-may 2024-yil 449 BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI оид муаммоларни бартараф этиш, молиявий натижалар тўғрисидаги ахборотларни халқаро стандартлар талаблари даражасида шакллантиришни тақозо қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелда ПФ-4720-сонли “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон «2022- 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармонлари, 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4611-сон “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Қарори, [6] Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 июлдаги 207-cонли “Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги Қарори ҳамда мазкур соҳага оид яна бир қатор норматив- ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур мақолада муҳим методологик асос бўлиб хизмат қилади. Хўжалик юритувчи субъектларда даромадлар ва харажатларни ҳисобга олишнинг тармоқлар бўйича ўзига хос хусусияти мавжуд, хўжалик юритувчи субъектларида ҳисоб юритишда янада аниқлик ва шаффофликни талаб қилади. Шу нуқтаи назардан, хўжалик юритувчи субъектларида тармоқ хусусиятларидан келиб чиқиб, даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш ва таҳлилини амалга ошириш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Дунё амалиётида корхоналар даромадлари ва харажатларини бошқариш, харажатларнинг таркибий таҳлили, ҳисоб-ахборот ҳамда маълумотлар базасини ўрганиш, пахта-тўқимачилик харажатларини оптималлаштириш орқали юқори самарадор лойиҳаларни ишлаб чиқишнинг назарий ва амалий асосларини такомиллаштириш борасида тадқиқотлар олиб борилмоқда. [2] Бухгалтерия ҳисобини юритишнинг асосий мақсади маълум бир хўжалик субъектининг барча хўжалик муомалаларини расмий равишда ҳисобда акс эттириш ва маълум бир даврларда фойдаланувчиларга зарурий маълумотларни бериш ҳисобланади. Иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш шароитида ҳар бир хўжалик юритувчи субъектлар олдига қўйган асосий мақсади бу фойда олишдир. Фойда ижтимоий ишлаб чиқаришни ҳамма босқичларининг иқтисодий категориясидир. Фойда иқтисодий категория ва молиявий якун сифатида ўзининг энг юқори аҳамиятига бозор муносабатлари, бозор иқтисодиёти даврида кўтарилади. Фойдани барпо этиш, уни реализация қилиш бу кенгайтирилган қайта ишлаб чиқаришни, қиймат қонунини ва хўжалик юритиш усули сифатида фойдаланадиган хўжалик ҳисобининг объектив талабидир. Хўжалик юритувчи субъектлар ишлаб чиқариш ва қайта ишлаб чиқаришнинг доимо кенгайишини, унинг техникавий даражасини мунтазам кўтариб туришни талаб этади. Бунинг учун ишлаб чиқаришда 24-may 2024-yil 450 BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI TURMUSH FAROVO

Доказательный фрагмент

«Мазкур мақолада даромад ва харажатларни тан олиш, турли баланс назарияларида молиявий натижаларни шакллантириш, бухгалтерия ҳисобида молиявий натижаларни турли концепциялар бўйича акс эттириш, молиявий натижалар бўйич…»

Образец извлечения

Демо-превью

Мазкур мақолада даромад ва харажатларни тан олиш, турли баланс назарияларида молиявий натижаларни шакллантириш, бухгалтерия ҳисобида молиявий натижаларни турли концепциялар бўйича акс эттириш, молиявий натижалар бўйич… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
молиявий натижалар, даромадларни тан олиш, харажатларни тан олиш, молиявий ҳисобот
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники