Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИ КРЕДИТЛАШНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИ КРЕДИТЛАШНИНГ · САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ · Абдуназаров Шохрух Акром ўғли
Для учителей · 201-207 · 2026
Аннотация
Ушбу мақолада кредитлаш ташкилотларининг жисмоний шахсларни кредитлашнинг амалдаги ҳолати, унинг жорий ва истиқболдаги ривожланишининг тенденциялари, таҳлилий хулосалари, амалий ечимлари такомиллаштиришнинг муҳим таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Калит сўзлар: кредит, микрокредит, микроқарз, ипотека, тижорат банклари, микрокредит ташкилотлари, бадал, кредит фоизи. Бозор муносабатларининг чуқурлашуви, замонавий технологияларнинг ривожланиши, шунингдек аҳоли ўз турмуш даражасини янада яхшилашга бўлган иштиёқи истемол кредитларга бўлган талабини янада ошириб юборди. Аҳолини кредитлаш хусусида фикр юритганда асосан тижорат банклари томонидан таклиф этиладиган банк кредити назарда тутилади. Банк кредити билан амалга ошириладиган барча муносабатлар қиймат кўринишида амалга оширилади. Рус олими О.И.Лаврушин шундай фикрича “кредит ҳозирги замон иқтисодиётининг асоси, иқтисодий тараққиётнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Йирик корхоналар ва бирлашмалар, кичик ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ва савдо тузилмалари ҳам, жисмоний шахслар ҳам кредитдан фойдаланади (1)”. Профессор Ш.З.Абдуллаева кредитга қуйидагича таъриф беради: Кредит - бу вақтинча бўш турган пул маблағларини пул эгаси ёки бошқалар томонидан маълум муддатга, ҳақ тўлаш шарти билан қарзга олиш ва қайтариб бериш юзасидан келиб чиққан иқтисодий муносабатлар йиғиндисидир(2). Luminiţa Cernenco, Marilena Pieleanu Lazarencoлар ўзларининг мақоласида “Жисмоний шахсларга бериладиган кредитларнинг давомийлиги, уларни бериш ва кафолатлаш, кредиторнинг масъул идоралар томонидан рухсат берилган ички тартиб-қоидаларига биноан шартнома асосида амалга оширилади” –деб таъкидлаганлар(3). Orazio Attanasio, Britta Augsburg, Ralph De Haas, Emla Fitzsimons, Heike Harmgartлар ўзларининг изланишларида “Жисмоний шахсларга кредитларни берилиши қишлоқ жойларда оилавий бизнесни очиш эҳтимоли юқорилиги ҳақида далиллар олган. Бундан ташқари, улар томонидан кредит олган қишлоқдаги олий маълумотли бўлмаган аёллар ўртасида истеъмолни оширганлигига гувоҳ бўлганлар(4)”. 24-may 2024-yil 317 BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI Жиркина Наталья Ивановна ўзининг илмий ишида “Жисмоний шахсларга кредит бериш тушунчаси таъриф бериб, шунингдек, унинг таркиби ҳисобланган шахсий, чакана ва истеъмол кредитларини мазмун- моҳиятини очиб берган(5)”. Терновская Елена Петровна ва Лавришко Александр Сергеевичлар ўз мақоласида “Жисмоний шахсларни кредитлашнинг асосий тури ҳисобланган чакана кредитлашни хавфини камайтириш учун мамлакат ва минтақанинг иқтисодий ҳолатининг ўзига хос хусусиятларига ва мижозлар базаси эҳтиёжларининг хусусиятларига мослаштирилган кредит маҳсулоти турини (ёки уни модернизация қилиш йўналишини) танлаш билан самарали бизнес моделни шакллантириш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаганлар. Шу мақсадда эса, тижорат банкларининг маҳсулот сиёсатини чуқур таҳлил қилиш, кредит маҳсулотларини модернизация қилиш йўналишларини танлаш ва асослаш ҳамда банкларнинг маҳсулот сиёсатини такомиллаштириш бўйича пул-кредит сиёсатини шакллантириш учун истеъмол кредитлари турларини таснифлашнинг янги мезонлари таклиф этганлар(6)”. PhD. Ф. Холмаматов ўзининг илмий тадқиқотида эса “Жисмоний шахсларни кредитлаш амалиётида мавжуд муаммоли ҳолатларни бартараф этиш мақсадида уларнинг ойлик даромадларидан истеъмол харажатларни чиқариб ташлагандан сўнг қолган қўшимча даромадлари асосида кредитни қайтариш жадвалини ишлаб чиқиш ва шу график доирасида кредитлаш зарурлигини”- асослаб берган(7). Юқоридагиларни инобатга олиб, республикамизда жисмоний шахсларни кредитлаш алоҳида аҳамиятга эга эканлигини ҳисобга олиб, биз тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларга объекти ва фойдаланиш мақсадидан келиб чиқиб қуйидаги турларда кредитларни тақдим этилиши мумкин деб таснифладик: Истеъмол кредити Жисмоний Ипотека шахсларга Овердрафт кредити ажратиладиган кредити кредит турлари Микрокредит (тадбиркорлик фаолияти учун) 1-расм. Жисмоний шахсларга ажратиладиган кредит турлари. 24-may 2024-yil 318 BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI Таъкидлаш жоизки, банк кредитларини беришдан асосий мақсад даромад олиш бўлса, шу билан бирга ушбу кредитлар аҳолининг эҳтиёжини талабга айлантириш орқали мамлакатда истеъмол товарлар (қурилиш, мебель, атомобиль ва б.) ва хизматлар таклифини ҳажмини ошишига туртки бўлади. Бу ўз навбатида, қўшимча иш жойларини яратишга, давлат бюджетига даромадлар тушишига хизмат қилади. Ривожланаётган ва иқтисодиёти ўтиш даврида бўлган давлатлар ушбу кўрсаткич даражаси нисбатан паст бўлиши мумкин. Бунинг асосий сабаби ушбу давлатларг банк тизими ҳолати ва имкониятлари ривожланган мамлакатлар банк тизимига нисбатан анчагина чегаралангандир. Бугунги кунда тижорат банклари кредитлари аҳолига уй-жой ва бошқа узоқ муддат давомида фойдаланиладиган нисбатан юқори қийматли мол- мулкни харид қилиш, таълим олиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш, шунингдек, жорий даромад ҳажмидан катта бўлган харажатларни амалга ошириш, зарур ҳоллард
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада кредитлаш ташкилотларининг жисмоний шахсларни кредитлашнинг амалдаги ҳолати, унинг жорий ва истиқболдаги ривожланишининг тенденциялари, таҳлилий хулосалари, амалий ечимлари такомиллаштиришнинг муҳим такл…»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада кредитлаш ташкилотларининг жисмоний шахсларни кредитлашнинг амалдаги ҳолати, унинг жорий ва истиқболдаги ривожланишининг тенденциялари, таҳлилий хулосалари, амалий ечимлари такомиллаштиришнинг муҳим такл… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- кредит, микрокредит, микроқарз, ипотека, тижорат, тижорат банклари, бадал, микрокредит ташкилотлари, кредит фоизи.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024