Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
КОНСОЛИДАЦИЯЛАШГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ ТУЗИШНИНГ АҲАМИЯТЛИ ЖИҲАТЛАРИ
КОНСОЛИДАЦИЯЛАШГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ · ТУЗИШНИНГ АҲАМИЯТЛИ ЖИҲАТЛАРИ · Хожиева Г.Ҳ.
Для учителей · 201-207 · 2020
Аннотация
Ушбу тезисда консолидациялашган молиявий ҳисоботларни тузишнинг бугунги кундаги аҳамияти, вазифалари, консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузувчи хўжалик юритувчи субъектлар ва ҳисобот шакллари ҳақидаги фикрлар ёритилган. Калит сўзлар. Консолидациялашган молиявий ҳисобот, инвесторлар, бош жамият, шўъба хўжалик жамиятлари, гуруҳ, алоҳида молиявий ҳисоботлар. Бугунги кунда ҳар бир соҳадаги интеграция ва глобаллашув жараёнининг тобора жадаллашиб бораётганлиги ва бу турли соҳаларнинг такомиллашиши хамда ривожланишига катта ҳисса қўшаётганлиги барчага маълум. Кўплаб соҳалар сингари бухгалтерия ҳисоби ва аудитда хам сезиларли ўзгаришлар амалга ошмоқда. Шундай шароитда дунё бўйлаб, хусусан, Ўзбекистонда хам йирик компаниялар ва уларнинг таркибига кирувчи шўъба корхоналар сони йилдан-йилга ортиб бораётганлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Бундай вазиятда бош компания ва унинг таркибий қисми ҳисобланувчи шўъба компаниялар ҳисоботларини тўғри тузиш, тартибга солиш ҳамда консолидациялашнинг тўғри амалга оширилишини таъминлаш бугунги кун бухгалтерия ҳисоби ва аудитининг асосий масалаларидан биридир. Маълумки, молиявий ҳисоботлар тузилишининг асосий сабабларидан бири инвесторлар, йирик кредиторлар ва бошқа молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларнинг қизиқишларини ортишига замин яратишдир. Бу бўйича Президентимизнинг 2020 йил 14 февралдаги 4611-сонли қарорига асосан молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида тузиш лозимлиги белгиланган. Йирик солиқ тўловчи компаниялар молиявий ҳисоботларини тузишларида, шўъба корхоналар ҳар йили молиявий ҳисобот шаклларини тузиш мақсадида бош корхонага маълумотларни йиғма шаклда тузишни белгилаб беради. Бунинг натижасида бош корхона шўъба корхоналар молиявий ҳисоботларини йиғиб, ҳар чорак ва йиллик ҳисоботларни йиғиб, консолидациялашган молиявий ҳисоботларни тузади. Шу ўринда консолидациялашган молиявий ҳисобот ҳақида сўз борганда энг кўп учрайдиган тушунчаларни эслаб ўтамиз. 24-may 2024-yil 326 BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI Консолидациялашган молиявий ҳисоботнинг асосий вазифалари Режалаштириш ва Солиштириш ва Ахборот олиш Назорат қилиш тартибга солиш таҳлил қилиш 1-расм.Консолидациялашган молиявий ҳисоботнинг асосий вазифалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган 8-сонли бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартида қуйидаги асосий тушунчалар келтирилган: Бош жамият - ўз таркибида бир ёки бир неча кичик жамиятларга эга бўлган хўжалик юритувчи субъектдир. Гуруҳ - бош жамият ва унга қарашли барча шўъба жамиятлардир. Шўъба хўжалик жамияти - бош жамият назорат қилувчи хўжалик юритувчи субъект. Консолидациялашган молиявий ҳисоботлар - маълум ҳисобот санасидаги молиявий ҳолатни ва хўжалик юритувчи жамиятлар гуруҳининг ҳисобот даври учун молиявий натижаларни акс эттирувчи кўрсаткичлар тизимидир. Алоҳида молиявий ҳисоботлар-гуруҳ ҳар бир аъзосининг консолидациялаш лозим бўлган ҳисоботидир. Турли хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг кўп қирралилиги ҳисобга олганда, молиявий ҳисоботлар фойдаланувчиларни иқтисодий қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган барча ахборот билан таъминлай олмайди. Шунинг учун йиллик молиявий ҳисоботларга қўшимча равишда маъмурият томонидан тузиладиган молиявий шарҳ киритилиб, унда хўжалик юритувчи субъект молиявий фаолияти ва молиявий ҳолатининг асосий белгилари тушунтириб берилади ва улар дуч келаётган асосий ноаниқликлар баён қилинади. Агар бош жамият таркибига кирувчи шўъба корхонанинг ҳисоб объектлари ёки хўжалик жараёнларига нисбатан ҳисоб сиёсати бош жамият ҳисоб сиёсатига тўғри келмаса, консолидациялашган ҳисобот тузиш учун корректировкаларни киритиш, яъни, мослаштириш амалга оширилади. Ўзбекистонда консолидациялашган молиявий ҳисоботнинг қуйидаги шакллари мавжуд. (2-расм): 24-may 2024-yil 327 BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI КОНСОЛИДАЦИЯЛАШГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ ШАКЛЛАРИ Консолидациялашган баланс. Молиявий натижалар бўйича консолидациялашган ҳисобот. Пул оқимлари тўғрисидаги консолидациялашган ҳисобот. Хусусий капитал тўғрисидаги консолидациялашган ҳисобот. 2-расм. Консолидациялашган молиявий ҳисобот шакллари Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, консолидациялашган молиявий ҳисоботларни тузишда БҲМСлардан фойдаланиш бир қанча нуқсонларни келтириб чиқармоқда. Масалан, инвесторлар учун энг муҳим жиҳат саналган ахборотларнинг шаффофлиги ва очиқлиги борасида камчиликлар кузатилмоқда. Консолидациялашган молиявий ҳисоботларни тузишда чет эл тажрибалари асосида халқаро стандартларнинг қўлланиши ушбу соҳа ривожини таъминлаган бўларди. Фойдаланилган адабиётлар руйхати: 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 24.02.2020 йилдаги ПҚ-4611- сон. 2. Ўзбекистон Республикаси “Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти” номли 8-сонли БҲМС -Т.: 1998 йил 14-октябр, 50-сон 3. Ташназаров С.Н. “Молиявий ҳисоботнинг МҲХС бўйича трансформацияси зарурати, моҳияти ва босқичлари”, “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, м
Доказательный фрагмент
«Ушбу тезисда консолидациялашган молиявий ҳисоботларни тузишнинг бугунги кундаги аҳамияти, вазифалари, консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузувчи хўжалик юритувчи субъектлар ва ҳисобот шакллари ҳақидаги фикрлар ёрит…»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу тезисда консолидациялашган молиявий ҳисоботларни тузишнинг бугунги кундаги аҳамияти, вазифалари, консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузувчи хўжалик юритувчи субъектлар ва ҳисобот шакллари ҳақидаги фикрлар ёрит… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Консолидациялашган молиявий ҳисобот, инвесторлар, шўъба хўжалик жамиятлари, алоҳида молиявий ҳисоботлар., бош жамият, гуруҳ
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025