К содержанию
РецензированоRU2023

БУЮК БРИТАНИЯ СОЛИҚ ТИЗИМИДА КОРХОНАЛАР ФОЙДА СОЛИҒИ

Рахимов Матназар Юсупович · Юнусов Жасур Нуритдинович

Для учителей · 201-207 · 2023

Аннотация

Ушбу мақолада Буюк Британия солиқ тизимида корхоналар фойдасига солинадиган фойда солиғи, солиқ қонунчилиги нуқтаи назаридан даромад деб ҳисоланадиган ва даромад сифатида қаралмайдиган тушумлар, солиқ базасидан чегириладиган ва чегирилмайдиган харажатлар, солиқ ставкалари ва имтиёзлар кўриб чиқилган. Калит сўзлар: фойда солиғи, солиқ базаси, солиққа тортиладиган даромад,ҳисобот даври, харажатлар, солиқ ставкаси, имтиёзлар. Буюк Британия солиқ қонунчилигида аосий ҳужжат ҳисобот даври учун қабул қилинадиган молиявий акт ҳисобланади. Ҳозирги кунда амалга бўлган энг сўнгги ҳужжат “2023 Моливий акт” дир. Солиқ тизимидаги ижро этувчи орган вазифасини “Буюк Британия солиқ ва божхона бошқармаси” (HMRC) бажаради. Солиқ тизими максимал даражад автоматлаштиришган бўлиб барча ҳисоботлар ва тўловлар асосан электрон тизим орқали амалга оширилади. Буюк Британия солиқ тизимида корхоналар фойдасидан “фойда солиғи” (Corporate tax) тўлайдилар. Фойда солиғи корхонаниг ҳисобот давридаги солиққа тортиладиган умумий фойдасига қараб ҳисобланади. Ҳисоб даври корхонанинг ҳисобот даври билан бир хил бўлиши шарт эмас. Бунда, “ҳисоб даври” ва “ҳисобот даври” тушунчаларини фарқлаш жуда муҳимдир. Ҳисоб даври – бу корхона ўзининг ҳисоб-китобларини тайёрлайдиган даврдир. Бу одатда 12 ёки ундан қисқа ва узун бўлии ҳам мумкин. Ҳисобот даври – бу фойда солиғи ҳисобланадиган давр бўлиб, у 12 ойдан узоқ бўлиши мумкин эмас. Буюк Британияда корхоналар учун солиқ даври 1 апрелдан бошланади ва кейинги йилнинг 31 мартида тугайди. Бюук Британияда резидент бўлган юридик шахслар фойда солиғи тўловчилари ҳисобланади. Қуйидагилар резидент ҳисобланади: - Буюк Британияда ташкил қилинган юридик шахслар; -дунёнинг бошқа жойида ташкил қилнган бўлсада, марказий Буюк Британиядан бошқариладиган ва назорат қилинадиган юридик шахслар. 24-may 2024-yil 228 BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI Фойда солиғи базасига резидентларнинг Буюк Британиядаги ва хорижий давлатлардаги даромадлари қўшилади. Норезидентлар фақат Буюк Британия ҳудудида олган даромадларидан солиқ тўлашади. Фойда солиғини ҳисоблаш мақсадларида, корхоналарнинг даромадлари қуйидаги турларга бўлинади: 1-жадвал Даромад турлари Даромад тури Тавсифи тадбиркорлик фаолиятидан олган корхонанинг асосий фаолиятидан соф даромадлари олинган даромадлари фоиз кўринишидаги даромадлар барча фоиз кўринишидаги даромадлардан фоиз кўринишидаги харажатлар айирмасига тенг мулкий даромадлар барча ижарага тайёрланган ва махсус тайёрланмаган мулкларни ижарага беришдан олинадиган соф фойда ёки зарар бошқа даромадлар асосий фаолият турига боғлиқ бўлмаган роялтилар бўйича олинадиган даромадлар ва қолган гуруҳларга киритилмаган бошқа даромадлар активлар чиқиб кетишидан олинган активларни сотишдан ёки бошқа шаклда даромадлар чиқиб кетишидан олинган даромадлар Корхоналарнинг тадбиркорлик фаолиятидан олган соф даромадлари қуйидагича топилади: Асосий фаолиятдан олинган Солиқ мақсадларида чегириладиган - даромадлар харажатлар Солиқ мақсадларида чегиришга рухсат этилмайдиган асосий харажат турлари қуйидагилар - тўлиқ ва айнан асосий фаолиятни амалга ошириш учун қилинмаган харажатлар; - кўнгил очар тадбирлар учун қилинган харажатлар (ходимлар учун уюштирилган тадбирлар бундан мустасно); - амортизация Буюк Британия солиқ қонунчилигида амортизация чегирилмайдиган харажатлар таркибига киритилган, аммо солиқ базасидан капитал харажатларни маълум миқдорда чегиришга рухсат этилади. Капитал харажатларни чегириш бўйича қуйидаги чегирма турлари мавжуд: - йиллик инвестицион чегирма; - биринчи йил чегирмаси; - қийматни камайтириш чегирмаси; 24-may 2024-yil 229 BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI Йиилик инвестицион чегирма – максимал миқдори 1 млн фунт стерлинг. Яъни бир йил давомида ушбу миқдоргача бўлган қийматда сотиб олинган машина ва ускуналар қиймати солиқ базасини камайтиради. Биринчи йил чегирмаси – бу янги сотиб олинган СО эмиссияси 2 нолга тенг бўлган автомобиллар учун берилади. Бу автомобиллар қиймати ҳам корхоналар фойда солиғи базасини камайтиради. Қийматни камайтириш чегирмаси – бу асосий (18%) ва махсус ставка (6%) бўлимларига тушадиган капитал харажатларни камаювчи қолдиқ қиймати бўйича амортизация қилиб ҳисобланади. Агар корхонанинг ҳисобот даври 12 ойдан кичик бўладиган бўлса йиллик инвестицион чегирма ва қийматни камайтириш чегирмаси пропорционал равишда камайтирилади, биринчи йил чегирмаси қиймати бўлса ўзгармасдан қолаверади. Агар корхонанинг ҳисобот даври 12 ойдан кўп бўладиган бўлса биринчи ҳисобот даври 12 ойга тенг деб ҳисобланади ва қолган ойлар иккинчи давр сифатида қаралади. Иккинчи давр учун чегирмалар юқорида кўрсатилган тартибда пропорционал равишда камайтирилади. Белгиланган талабларга жавоб берадиган хайрия харажатлари учун имтиёз берилади: - корхона томонидан хайрия учун қилинган барча харажатларни солиқ солиш мақсадида умумий даромадидан чегирилади; - корхона томонидан қилинган хайрия харажатларининг гросс суммаси олинади; Фойд

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада Буюк Британия солиқ тизимида корхоналар фойдасига солинадиган фойда солиғи, солиқ қонунчилиги нуқтаи назаридан даромад деб ҳисоланадиган ва даромад сифатида қаралмайдиган тушумлар, солиқ базасидан чегири…»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада Буюк Британия солиқ тизимида корхоналар фойдасига солинадиган фойда солиғи, солиқ қонунчилиги нуқтаи назаридан даромад деб ҳисоланадиган ва даромад сифатида қаралмайдиган тушумлар, солиқ базасидан чегири… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
фойда солиғи, солиқ базаси, солиққа тортиладиган, харажатлар, солиққа тортиладиган даромад, солиқ ставкаси, ҳисобот даври, имтиёзлар.
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники