К содержанию
РецензированоRU2026

ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛ ВА УНИНГ МУАММОЛИ ЖИҲАТЛАРИ

Рахимов Матназар Юсупович

Для учителей · 201-207 · 2026

Аннотация

Иқтисодий таҳлилнинг Ғарб ва Шарқ давлатларидаги шакли, мазмунидаги тафоввутларнинг мавжудлиги, ягона концепцияси йўқлиги унинг назарий, ташкилий, методологик ва амалий жиҳатларида кескин фарқланишларни юзага чиқармоқда. Бу албатта, мавжуд тизилмаларнинг йиллар давомида шаклланиб келган амалдаги бошқарувнинг фарқли жиҳатлари билан боғланади. Ушбу мақолда иқтисодий таҳлилнинг замонавий муаммолари ва уларнинг айрим жиҳатларига кенгроқ тўхталиб ўтилган. Калит сўзлар: таҳлил; иқтисодий таҳлил; хўжалик фаолияти таҳлили; молиявий таҳлил; бошқарув таҳлили; истиқболли таҳлил; классик иқтисодлий таҳлил, замонавий иқтисодий таҳлил. Классик иқтисодий таҳлилни тадқиқ этиш асосида шундай хулосага келиш мумкинки, бугунги кунда, фаннинг замонавий ривожланиш тенденциялари жуда кўп жиҳатларни ўзгартиришни талаб этмоқда. Бошқарувнинг муҳим дастаги ҳисобланган режалаштириш, бухгалтерия ҳисоби, назорат ва аудитда юз бераётган муҳим ўзгаришлар ўз навбатида иқтисодтий таҳлилни ҳам тубдан такомиллаштиришни, истиқболда эса уни бизнес ва бошқарувнинг энг таъсирчан воситасига айлантиришни талаб этмоқда. Иқтисодий таҳлилда, бизнес ва тадбиркорликнифаолияти ва натижадорлигини тарихий қийматда баҳолаш амалиётининг эскирганлиги, келажакга йўналтирилган моделга заруриятнинг ортиб бориши, муқобил, бизнес-таҳлилга талабнинг кучайиши, рискларни баҳолаш ва таҳлил этишнинг замонавий тенденцияларидаги ўзига хослик, таҳлилнинг назарий, ташкилий, методологик ва амалий жиҳатларини тубдан такомиллаштиришни талаб этмоқда. Иқтисодий таҳлилни назарий муаммолари қаторида қуйидагиларни эътироф этиш мумкин: -иқтисодий таҳлилнинг мавжуд манбалари икки дунё мамлакатлари учун ажралганлигини эътироф этиш лозим. Ғарб ва Ривожланган давлатларда иқтисодий таҳлилнинг муқобил йўналиши сифатида молиявий таҳлил, молиявий ҳисобот таҳлили, бизнес таҳлил йўналишлари шаклланган. Собиқ иттифоқ давлатларида эса унинг кўпинча иқтисодий таҳлил, хўжалик фаолияти таҳлили, комплекс иқтисодий таҳлил йўналишларидаги ривожланиши фарқланади. Кейинги йилларда Ғарб билан боғланган аралаш моделнинг кириб келиши ҳам кузатилмоқда. 24-may 2024-yil 233 BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI Масалан молиявий таҳлил, молиявий ҳисобот таҳлили, бошқарув таҳлили фанларини таълим стандартлари, таълим йўналишлари ўқув режаларига киритилишида ҳам шуни кузатиш мумкин; -иқтисодий таҳлил бўйича мавжуд назарий манбаларда кўпинча рус ва яқин шарқ мамлакатларида амалга оширилган назарий манбалардан тайёр андоза сифатида фойдаланиш ҳолатлари кузатилмоқда. Натижада иқтисодий таҳлилнинг мутлақо чегара билмайдиган объекти ва предметига эга бўлинмоқда. Унинг Ғарб амалиётидаги каби аниқ чегараси ва мазмунини белгилашда муаммога дуч келинаётганлиги; -иқтисодий таҳлилни мавжуд назарий манбаларидаги асосий муаллифлар пойтахт Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятидаги айрим олий таълим муассасаларидаги саноқли иқтисодчи олимларнинг чоп этилган тадқиқотларинигина кузатиш мумкин ва иқтисодий таҳлилнинг мунозора аудиторияси жуда торлигича қолаётганлиги; -иқтисодий таҳлилнинг фан сифатида ривожланишида фақат олий таълимдаги қилинаётган ишларни эътироф этишнинг ўзи нотўғрилиги, шунингдек илмий тадқиқот институтлари, истиқболни белгилаш, бошқарувни такомиллаштиришнинг барча бўғинлари ҳодимларининг унинг назарий муаммолар ечимидаги иштирокини кучайтириш лозимлиги; -иқтисодий таҳлилнинг назарий манбаларида чоп этилган дарслик ва ўқув қўлланмаларда асосан классик ёндашувларга, режанинг бажарилишига, самардорлик кўрсаткичлари ва натижага эга бўлишдаги фарқланишларга, омилли таҳлилга муҳим эътибор қаратилган ҳолда истиқболли жиҳатлар назардан четда қолаётганлиги; -иқтисодий таҳлилнинг тамойиллари, унинг муҳим бирликлари бўйича аниқ ёндашувнинг йўқлиги ҳам назарий муаммоларда энг муҳим масала сифатида қолмоқда. Стандартлаштириш учун ягона мезонларнинг йўқлиги ва берилмаганлиги ҳам соҳанинг назарий муаммоларини кучайтирмоқда; -таҳлилга, билишнинг муҳим воситаси сифатида қаралиши, унинг макро ва микро кўламдаги мазмунининг чалкаштириб юборилиши; -иқтисодий таҳлилни концептуал асосларининг, таянч бирликларни изоҳлаш меёрларининг белгиланмаганлиги ҳам иқтисодий таҳлилда турлича ёндашувларни юзага келтирмоқда. Ташкилий муаммолари қаторида қуйидагиларни эътироф этиш зарур: -иқтисодий таҳлилнинг, мутахассисликнинг алоҳида тури сифатида таркибланмаганлиги, таҳлил хизмати субъекти белгиланмаганлиги, функциялари аниқ ажрпатилмаганлиги,; -иқтисодий таҳлилни, молиявий ва иқтисодий муносибатлар тизимига нисбатан таҳлил объектини аниқ ажратадиган тузилманинг йўқлиги; 24-may 2024-yil 234 BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI -иқтисодий таҳлил хизматини ташкил этиш ёки шартнома асосида жалб қилинган таҳлил хизматидан фойдаланиш, иқтисодий таҳлил юритишни ихтисослаштирилган ташкилотга шартнома асосида юклаш, иқтисодий таҳлилни мустақил юритиш тартиблари мавжудлиги эътироф этилган ҳолда унинг тизимлаштирилган хизматлар бозорининг шаклланмаганлиги, энг муҳими,

Доказательный фрагмент

«Иқтисодий таҳлилнинг Ғарб ва Шарқ давлатларидаги шакли, мазмунидаги тафоввутларнинг мавжудлиги, ягона концепцияси йўқлиги унинг назарий, ташкилий, методологик ва амалий жиҳатларида кескин фарқланишларни юзага чиқармоқда.»

Образец извлечения

Демо-превью

Иқтисодий таҳлилнинг Ғарб ва Шарқ давлатларидаги шакли, мазмунидаги тафоввутларнинг мавжудлиги, ягона концепцияси йўқлиги унинг назарий, ташкилий, методологик ва амалий жиҳатларида кескин фарқланишларни юзага чиқармоқда. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
таҳлил, иқтисодий таҳлил, хўжалик фаолияти, классик иқтисодлий таҳлил, молиявий таҳлил, хўжалик фаолияти таҳлили, замонавий иқтисодий таҳлил., истиқболли таҳлил, бошқарув таҳлили
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники