К содержанию
РецензированоRU2026

БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИДА ҲОМИЙЛИКДАН ОЛИНГАН МАБЛАҒЛАРНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

МАБЛАҒЛАРНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ · ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ · Қурбонов Шодликбек Марксович · Рахимов Матназар Юсупович (ва ахборот технологиялари” кафедраси мудири,)

Для учителей · 201-207 · 2026

Аннотация

Бюджет ташкилотларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан берилган ҳомийлик (беғараз) ёрдам пул маблағлари, асосий воситалар, номоддий активлар, товар-моддий заҳиралар ва бошқа турли активлар кўринишида бўлиши мумкин. Лекин, мазкур ҳомийликларни бюджет ташкилотлари томонидан бухгалтерия ҳисобида тўғри ва тўлиқ акс эттирилмаслиги натижасида бир қатор муаммолар юзага келмоқда. Ушбу мақолда бюджет ташкилотларининг ҳомийликдан олинган пул маблағлари ва мол-мулки бўйича бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш масалалари ёритилган. Калит сўзлар: ҳомийлик; ҳомийлар; кўнгиллилар; ҳомийлик хайриялари; пул маблағлари, асосий воситалар, номоддий активлар, товар- моддий заҳиралар, шахсий ғазна ҳисобварақ, бухгалтерия ҳисоби, молиявий ҳисоботлар. Маълумки, бюджет ташкилоти давлат функцияларини амалга ошириш учун белгиланган тартибда давлат ҳокимияти органларининг қарорига кўра ташкил этилган, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақлаб туриладиган нотижорат ташкилот ҳисобланади. Бюджет ташкилотига ҳомийлар ва кўнгиллилар томонидан мол-мулк, шу жумладан пул маблағларини қайтармаслик шарти билан берилиши ёки улар учун ишлар бажариш, уларга хизматлар кўрсатиш ва уларни бошқача шаклда қўллаб-қувватлашда ифодаланадиган ихтиёрий беғараз ёрдами (фаолияти) ҳомийлик ҳисобланади. Ҳомийлар бу - ҳомийликни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслардир. Кўнгиллилар эса ҳомийлик олувчининг ёхуд бюджет ташкилотининг манфаатларини кўзлаб бепул ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш шаклидаги ҳомийликни амалга оширувчи жисмоний шахслар ҳисобланади. Бюджет ташкилотларида ҳомийликдан олинган маблағлар бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобланади. Яъни, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 60-моддасига мувофиқ бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси даромадларини 24-may 2024-yil 263 BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI шакллантириш манбаларидан бири сифатида ҳомийликдан олинган маблағлар белгиланган. Шунингдек, Бюджет кодексининг 61-моддасига кўрас эса, давлат тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси юридик ва жисмоний шахслар томонидан берилган ҳомийлик (беғараз ёрдам) ҳисобига ҳам шакллантирилади. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 02 майдаги “Ҳомийлик тўғрисида”ги ЎРҚ-96-сон Қонунига мувофиқ, юридик ва жисмоний шахслар ҳомийликни ихтиёрий равишда ҳамда монеликсиз амалга оширишга ҳақлилиги белгиланган. Шунингдек, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналарининг ҳомийликка сарфланадиган ҳар йилги харажатлари ўтган йилда олинган соф фойданинг 10 фоизидан ошмаслиги кераклиги ҳамда бу харажатлар улар бизнес-режасининг ўтган ҳисобот давридаги соф фойдага тааллуқли қисми кўрсаткичлари бажарилгандагина амалга оширилиши мумкин. Бундан ташқари ҳомийлар ўз ҳомийлик хайрияларидан фойдаланиш мақсадлари ва тартибини белгилашга ҳақлидирлар. Бюджет ташкилотилари ҳам олинган ҳомийлик хайрияларини ҳисобга олиши ва улар тўғрисидаги ахборотни ошкор этиши зарурлиги ҳам қонунчиликда белгиланган. Яъни олинган ҳомийлик хайрияларининг бухгалтерия ҳисобини юритиши ҳамда ҳомийлик хайриялари олинган кундан эътиборан ўн кун ичида оммавий ахборот воситаларида, шунингдек мавжуд бўлган тақдирда ўз расмий веб-сайтларида олинган ҳомийлик хайриялари тўғрисидаги ахборотни ошкор этиши шарт ҳисобланади. Бугунги кунда бюджет ташкилотларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан берилган ҳомийлик (беғараз) ёрдам пул маблағлари, асосий воситалар, номоддий активлар, товар-моддий заҳиралар ва бошқа турли активлар кўринишида бўлиши мумкин. Лекин, мазкур ҳомийликларни бюджет ташкилотлари томонидан бухгалтерия ҳисобида тўғри ва тўлиқ акс эттирилмаслиги натижасида бир қатор муаммолар юзага келмоқда. Биринчидан, ҳомийлик ҳисобига келган асосий воситалар, номоддий активлар, товар-моддий заҳиралар ва бошқа турли активларни ўз вақтида бухгалтерия ҳисобида акс эттирилмаслиги натижасида инвентаризация жараёнида ортиқча мол-мулкни юзага келиши. Иккинчидан, ҳомийлик (беғараз) ёрдам сифатида келган пул маблағларини ҳисоби бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари таркибида 4001...лик шахсий ғазна ҳисобварағида юритилиши натижасида бошқа бюджетдан ташқари маблағлар билан қўшилиб кетиши ҳамда бухгалтерия ҳисобида алоҳида бу ҳомийлик маблағлари бўйича аниқ ва ишончли ахборотни олиш имкониятини чекланганлиги. Учинчидан, ҳомийликдан келган мол-мулкни бюджет ташкилотларининг молиявий ҳисоботларида алоҳида акс эттирилмаслиги. 24-may 2024-yil 264 BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI Тўртинчидан, бюджет ташкилотлари томонидан ҳомийликдан келган асосий воситалар, номоддий активлар, товар-моддий заҳиралар ва бошқа турли активлар ҳамда пул маблағлар ва уларнинг сарфланиши юзасидан оммавий ахборот воситаларида ёки ўзларининг расмий веб- сайтларида олинган ҳомийлик хайриялари тўғрисидаги ахборотни ошкор этилмаслиги. Бюджет ташкилотларининг молия-хўжалик фаолиятида юқорида келтир

Доказательный фрагмент

«Бюджет ташкилотларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан берилган ҳомийлик (беғараз) ёрдам пул маблағлари, асосий воситалар, номоддий активлар, товар-моддий заҳиралар ва бошқа турли активлар кўринишида бўлиши мумкин.»

Образец извлечения

Демо-превью

Бюджет ташкилотларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан берилган ҳомийлик (беғараз) ёрдам пул маблағлари, асосий воситалар, номоддий активлар, товар-моддий заҳиралар ва бошқа турли активлар кўринишида бўлиши мумкин. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
ҳомийлик, ҳомийлар, кўнгиллилар, ҳомийлик, шахсий ғазна ҳисобварақ, молиявий ҳисоботлар., товармоддий заҳиралар, бухгалтерия ҳисоби, пул маблағлари, асосий воситалар, ҳомийлик хайриялари, номоддий активлар
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники