К содержанию
РецензированоRU2026

АУДИТОРЛИК ХУЛОСАCИНИ ТУЗИШНИНГ МЕТОДОЛОГИК МАСАЛАЛАРИ

И.Қўзиев

Для учителей · 201-207 · 2026

Аннотация

Ушбу мақоланинг мақсади хўжалик юритувчи субъектларининг молиявий ҳисоботларини ўрганиш ҳамда текшириш жараёнларини умумлаштиришда юзага келадиган муаммоларни ҳал қилишда таҳлилий амалларни тўғри қўллаш ва аудиторлик ҳисоботларини шафофф тайёрланишига эришишдир. Шунингдек, аудиторлик ҳисоботларини тузиш ва тайёрлашда аудиторлик далилларининг ишончлилик даражасига кўра таснифлаш ҳамда аудиторлик далилларини тўплаш ва умумлаштиришда таҳлилий амалларни қўллашни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Калит сўзлар: аудиторлик ҳисоботи, аудиторлик хулосаси, аудиторлик далиллар, таҳлилий амаллар, аудитнинг халқаро стандартлари, ташқи тасдиқнома. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ҳисоботларини ташқи аудиторлик текширувидан ўтказиш ва натижаларини умумлаштириш натижасида аудиторлик ҳисоботлари ва хулосаларини тузишни илмий-услубий таъминлаш алоҳида аҳамият касб этмоқда. Чунки хўжалик юритувчи субъектлар чет эллик инвесторларни жалб қилиши учун чоп этиладиган молиявий ҳисоботларини мустақил аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик текширувидан ўтказилиши ва аудиторлик ҳулосаси билан бирга тақдим қилиши, одатда, чет эллик инвесторлар томонидан талаб қилинади. Шу боисдан, мамлакатимизда молиявий ҳисоботларни аудиторлик текширувидан ўтказиш натижаларини расмийлаштириш ва уни молиявий ҳисоботнинг тегишли халқаро стандартларига мос ҳолда тузилганлигини тасдиқлаши учун халқаро аудит стандартларидан фойдаланиш зарурияти пайдо бўлади. Айниқса, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозидан кейинги даврда аудиторлик хизматига бўлган талаб ва унинг сифатига эътибор янада ошмоқда. Ўзбекистон Республикасида ҳозирги кунда аудитнинг халқаро стандартлари (АХС) №500-сонли “Аудиторлик далиллар” номли стандарт қабул қилинган бўлиб, унда аудиторлик далиллари - аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик текшируви вақтида йиғилган ва аудиторлик хулосасини асословчи маълумот (ахборот)лардир деб таъриф берилган. Аудитнинг халқаро стандартининг ўзига хос жиҳати шундаки, аудиторлик текширувини амалга ошириш жараёнида аудиторлик далилларини тўпашнинг ўзига хос жиҳатлари очиб берилган. Бунда 24-may 2024-yil 301 BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI аудиторлик далллари бўйича қуйидаги тушунчаларга изоҳ ва тегишли талқинлар берилганлигини кўришимиз мумкин. 1-жалвал Аудиторлик далиллари бўйича изоҳларнинг таҳлили1 Аудиторлик № Изоҳ ва тушунтиришлар далиллари 1. Бухгалтерия Бошланғич бухгалтерия ўтказмалари (прводкалари) ва ёзувлари тасдиқловчи ҳужжатлар, масалан тўлов топшириқномалари, электрон тарздаги пул ўтказмалари бўйича кўчирмалар, счёт- фактуралар, шартномалар, бош китоб ва аналитик ҳисобни юритиш китоблари, журналларда қайд этилган ўтказмалар ва журналларда қайд этилган ўтказмаларда акс эттирилмаган ҳолда, молиявий ҳисоботга нисбатан бошқа тўғриланишлар, харажатлар тақсимланиши бўйича ҳисоб-китоблар ва йиғма жадваллари, қайдномалар, маълумотларнинг солиштирмалари ва очиб бериладиган маълумотлар в.ҳ. 2. Аудиторлик Аудиторлик далилларининг сифат ўлчови, яъни аудиторлик далилларининг фикри учун асос бўладиган хулосалар тасдиғини мослиги таъминлашда далилларнинг ўринлилиги ва ишончлилиги 3. Аудиторлик Аудиторлик фикри учун асос бўлган хулосаларга эришишда далили аудитор томонидан фойдаланилган маълумот. Аудиторлик далили молиявий ҳисоботлар учун асос бўлган бухгалтерия ёзувлари ва бошқа маълумотлардан ташкил топади 4. Етарлилик Аудиторлик далили миқдорининг ўлчови. Талаб этиладиган (аудиторлик аудиторлик далили миқдорига ҳисоботда муҳим бузиб далили бўйича) кўрсатиш рискларининг аудитор томонидан баҳоланиши ҳамда бундай аудиторлик далилининг сифати таъсир этади Юқорида келтирилган тушунтириш ва изоҳлар аудиторлик далилларини очиб бериш учун хизмат қилади. Бунда бухгалтерия ҳисобининг маълумотлари, аудиторлик далиллари ва уларнинг етарлилиги баҳоланди. Ушбу далиллар аудиторлик текширувининг асосини ташкил қилади. Бизнинг фикримизча, аудиторлик далилларининг ишончлилик даражасига кўра уларни маълум гуруҳларга бўлишимиз мумкин. Бунда аудиторлик далилларининг ишончлилиги ва манбаси кўрсаткичларини баҳолашда ишончлилига қараб ажаратилиши муҳим аҳамиятга эга. Аудиторлик ташкилоти аудиторлик далилларининг ишончлилигини баҳолашда фикримизча қуйидаги умумий қоидаларга амал килиши зарур. Энг аввало, ташқи манбалардан олинган аудиторлик далиллари (масалан, учинчи шахсдан олинган тасдиқ) ички манбалардан олингандан кўра ишончлироқ ҳисобланади. Бухгалтерия ҳисоби ва ички назоратнинг мавжуд тизими самарали ишласа, бухгалтерия хужжатларидан олинган 1 Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган 24-may 2024-yil 302 BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI аудиторлик далиллари ишончли ҳисобланади. Аудитор томонидан бевосита йиғилган аудиторлик далиллари хўжалик юритувчи субъектдан олинган аудиторлик далилларидан кўра ишончлироқ ҳисобланади. Ёзма равишда олинган аудиторлик далиллари оғзаки берилган далиллардан кўра ишончлироқ ҳисобланади.

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақоланинг мақсади хўжалик юритувчи субъектларининг молиявий ҳисоботларини ўрганиш ҳамда текшириш жараёнларини умумлаштиришда юзага келадиган муаммоларни ҳал қилишда таҳлилий амалларни тўғри қўллаш ва аудиторлик…»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақоланинг мақсади хўжалик юритувчи субъектларининг молиявий ҳисоботларини ўрганиш ҳамда текшириш жараёнларини умумлаштиришда юзага келадиган муаммоларни ҳал қилишда таҳлилий амалларни тўғри қўллаш ва аудиторлик… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
аудиторлик ҳисоботи, аудиторлик хулосаси, ташқи тасдиқнома, аудиторлик далиллар, таҳлилий амаллар, аудитнинг халқаро стандартлари
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники