Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
КРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ МИКРОКРЕДИТЛАШ ЖАРАЁНИНИ ТАҲЛИЛИ ВА РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ
КРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ МИКРОКРЕДИТЛАШ · Дўсбоев Ўткир Хидирович
Для учителей · 363-369 · 2024
Аннотация
Ушбу мақолада кредитлаш ташкилотларининг микрокредитлаш жараёнлари, уларнинг жорий ва истиқболдаги ривожланишининг тенденциялари, таҳлилий хулосалари, амалий ечимлари такомиллаштиришнинг муҳим таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Калит сўзлар: кредит, микрокредит, микроқарз, ипотека, тижорат банклари, микрокредит ташкилотлари, бадал, кредит фоизи. Бугунги кунда жисмоний шахслар, кичик бизнес субъектлари ва тадбиркорларга микромолиявий хизматларни тақдим этишда микрокредит ташкилотлари сингари кредит ташкилотлари, асосан тижорат банклари муҳим молиявий ташкилотлар ҳисобланади. Ўтказилган ўрганишлар ва таҳлиллар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, жисмоний шахслар, кичик бизнес субъектлар ва тадбиркорларга берилаётган микроркредитларнинг асосий улуши тижорат банклари ҳиссасига тўғри келади. Қуйидаги жадвалда жисмоний шахслар, кичик бизнес субъектлар ва тадбиркорларга тижорат банклари ва микрокредит ташкилотлари томонидан берилган кредитлар ҳақида маълумотлар келтирилган. 1-жадвал Тижорат банклари ва микрокредит ташкилотларининг жисмоний шахсларга ажратган кредитлар қолдиғи ҳақида маълумот1 (2024 йил 1- январь ҳолатига, млрд сўм ва фоиз ҳисобида) Йиллар Кўрсаткич номи 2018 2019 2020 2021 2022 2023 Жами кредит қолдиғи 110 572 167 391 211 581 276 975 326 386 400152 Тижорат банклари 13 600 24 427 39 934 54 888 69 496 102421 Микрокредит ташкилотлари 0,19 0,41 0,75 1,24 2,48 3,92 Микрокредит ташкилотлари томонидан берилган кредитларнинг 0,0002 0,0002 0,0002 0,0003 0,0002 0,0010 жамига нисбати, фоизда Микрокредит ташкилотлари томонидан берилган кредитларнинг 0,0014 0,0017 0,0019 0,0015 0,0017 0,0038 тижорат банклариникига нисбати, фоизда Жадвал маълмумотларидан кўриш мумкинки, мамлакатимизда берилаётган микрокредитларнинг деярли 99,9 фоизи асосан тижорат 1 www.cbu.uz.-Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари 24-may 2024-yil 305 BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI банклари ҳиссасига тўғри келмоқда. Бундан шундай хулоса қилиш мумкинки, мамлакатимизда микрокредит ташкилотларининг сони, уларнинг ҳудудлар кесимида жойлашиши ва берган кредитларининг ҳажми ҳозирги кундаги талабни қондириш имкониятини бермайди. Шу билан бирга, микрокредит ташкилотларининг кредитлари турлари ва кредитларни аҳоли ёши бўйича берилишига қарайдиган бўлсак бу борада ҳам заифликларни кузатиш мумкин. Кредит ташкилотлари жисмоний шахслрга бераётган кредитларининг ҳажми ва турлари бўйича ҳам микрокредит ташкилотларидан анчагина илгари эканлигини кўриш мумкин. Қуйидаги жадвалда бу борадаги маълумотлар келтирилган. 2-жадвал Кредит ташкилотларининг жисмоний шахсларга ажратган кредитлар қолдиғи ҳамда кредитлар турлари бўйича маълумот2 (2024 йил 1- январь ҳолатига, млрд сўм ҳисобида) Кўрсаткич номи Йиллар 2020 2021 2022 2023 2024 Жисмоний шахсларга ажратилган кредит 39 934 54 888 69 496 102 421 153 330 қолдиғи Ипотека кредитлари 20 326 28301 35946 51177 60180 Автокредит 5 492 6181 7474 11895 5199 Микроқарз 3 177 5737 7429 9759 26753 Истеъмол кредитлари 4 471 6056 7321 11523 45222 Тадбиркорликни ривожлантириш учун 6 467 8613 11326 18067 15976 ажратилган кредитлар Жадвал маълумотларидан кузатиш мумкинки, тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларга ажратилаётган кредитлар суммаси йилдан-йилга ортиб бормоқда. Хусусан, 2020-2024 йилларнинг 1 январь ҳолатига жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар миқдори 39 934 млрд.сўмдан 153 330 млрд.сўмгача ошган. Бу сўнгги беш йилда тижорат банклари томонидан ажратилган кредитларнинг 4,0 баробарга ошганлигини кўрсатади. Жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар таркибида ипотека кредитлари сезиларли даражад ўсганлигини кўришимиз мумкин. 2020-2024 йилларнинг 1 январь оралиғида ушбу кредитларнинг миқдори қарийб 3,0 баробарга ошган. Бундай ўсишга туртки бўлган асосий омиллардан бири сифатида ҳукуматимиз томонидан аҳолини уй- жойга бўлган эҳтиёжини қондиришнинг янги механизмлари жорий қилинаётганлиги, унинг меъёрий-хуқуқий асосларини такомиллашиб бораётганлиги билан изоҳлаш мумкин. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги ПФ-33-сон “Бозор тамойилларига асосланган ипотека 2 www.cbu.uz.-Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари 24-may 2024-yil 306 BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида”Фармонига асосан 2021 йил 10 декабрдан бошлаб бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй- жой билан таъминлаш тартиби доирасида: даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларга Давлат бюджетидан субсидиялар тўлашда квартира майдонининг энг кўп меъёрини белгилаш амалиёти бекор қилинади; Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан ҳар йили бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредитининг энг кўп миқдори ва дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия миқдори тасдиқланади; субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномани олган шахслар ипотека кредити бў
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада кредитлаш ташкилотларининг микрокредитлаш жараёнлари, уларнинг жорий ва истиқболдаги ривожланишининг тенденциялари, таҳлилий хулосалари, амалий ечимлари такомиллаштиришнинг муҳим таклиф ва тавсиялар ишла…»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада кредитлаш ташкилотларининг микрокредитлаш жараёнлари, уларнинг жорий ва истиқболдаги ривожланишининг тенденциялари, таҳлилий хулосалари, амалий ечимлари такомиллаштиришнинг муҳим таклиф ва тавсиялар ишла… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- кредит, микрокредит, микроқарз, ипотека, тижорат, тижорат банклари, бадал, микрокредит ташкилотлари, кредит фоизи.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025
МонографииK.J.Murodov2026