Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ДАВЛАТ ТИББИЁТ ТАШКИЛОТЛАРИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ МАБЛАҒЛАРИ САРФЛАНИШИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
МАБЛАҒЛАРИ САРФЛАНИШИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ · ҲИСОБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ · Қурбонов Шодликбек Марксович
Для учителей · 201-207 · 2026
Аннотация
Давлат тиббиёт ташкилотлари ходимларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, юқори самарали меҳнатга интилиши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ўз касбий даражасини ошириб боришдан манфаатдорлигини таъминлаш муҳим ҳисобланади. Мазкур тезисда давлат тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ходимларни моддий рағбатлантиришнинг янги тартиби ҳамда унинг бухгалтерия ҳисобини юритиш, ҳисоботини тузиш тартиби тадқиқ этилган. Калит сўзлар: давлат тиббиёт ташкилоти, моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси, харажатлар, бухгалтерия ҳисоби, ойлик фоизли устама, махсус устама, қўшимча устама, мукофот, моддий ёрдам, махсус комиссия, аниқланган ойлик фоизли устама, тузатиш коэффициенти. Маълумки, тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси барча давлат тиббиёт ташкилотларида ташкил этилган. Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари давлат тиббиёт ташкилотларини бюджетдан ташқари маблағлари таркибида асосий ўринни эгаллайди. Давлат тиббиёт ташкилотлари тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси шаклланиши ва сарфланишини, икки мустақил йўналиш бўйича маблағларнинг алоҳида ҳисобини юритадилар: 1) тиббиёт ташкилоти ходимларини моддий рағбатлантиришга; 2) тиббиёт ташкилотининг моддий-техник базасини ривожлантириш, модернизация қилиш ва таъмирлашга. Давлат тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тадқиқ қиладиган бўлсак, жамғарма маблағларининг шаклланиши ва сарфланиши, ҳисобини ташкил этиш, юритиш ҳамда ҳисоботларни тузишни ўз ичига олади. Давлат тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларининг сарфланиши Бюджет 24-may 2024-yil 196 BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI кодекси 81-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон “Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан давлат тиббиёт ташкилотларининг тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ ҳолатда, “тиббиёт ташкилотларининг фаолиятидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги гуруҳларга ажратилган: I гуруҳ: Амбулатория-поликлиника ташкилотлари, санитария- эпидемиология хизмати ва бошқа ташкилотлар; II гуруҳ: Умумий профилли стационар тиббиёт ташкилотлари ва бошқалар; III гуруҳ: Ихтисослаштирилган стационар ташкилотлар (касалхоналар, клиникалар, диспансерлар ва марказлар); IV гуруҳ: Шошилинч ва тез тиббий ёрдам марказлари, тез ёрдам станциялари, ОИТСга қарши кураш Республика ва минтақавий марказлари”1. Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларини сарфлашда давлат тиббиёт ташкилотларининг юқорида келтирилган гуруҳларга тегишлилигидан келиб чиққан ҳолда, икки мустақил моддий рағбатлантириш ва давлат тиббиёт ташкилотининг моддий-техник базасини ривожлантириш, модернизация қилиш ва таъмирлашга харажатлар амалга оширилган (1- жадвалга қаранг). 1-жадвал Давлат тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларини харажатлари йўналишлари ва тақсимланиши2 I гуруҳ II гуруҳ III гуруҳ IV гуруҳ Харажатлар йўналиши ташкилотлар ташкилотлар ташкилотлар ташкилотлар 25% дан 35% дан 40% дан 50% дан Ходимларни моддий ортиқ ортиқ ортиқ ортиқ рағбатлантиришга бўлмаган бўлмаган бўлмаган бўлмаган миқдорда миқдорда миқдорда миқдорда Моддий-техник базани мустаҳкамлаш, модернизация қилиш ва таъмирлашга, шунингдек камида 75% камида 65% камида 60% камида 50% вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаларини ҳамда кредиторлик қарзларни 1 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон “Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори. 2 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон “Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори асосида муаллиф томонидан тузилган. 24-may 2024-yil 197 BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI тўлашга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 майдаги ПФ- 136-сон “Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Тиббиёт муассасалари моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисида”ги низомга (рўйхат рақами 3416, 2023 йил 16 январ) асосан Жамғарма маблағлари 2022 йил 1 июндан бошлаб, қуйидаги икки йўналиш бўйича сарфланади: биринчиси, 75 фоизи барча давлат тиббиёт ташкилотлари тиббиёт, фармацевтика ва бошқа ходимларини моддий рағбатлантиришга (ишга виждонан муносабати ва кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг юқори сифати учун базавий тариф ставкасига (ойлик лавозим маоши) ойлик устамалар белгилаш, моддий ёрдам ва мукофотлар тўлаш шаклида, иш ҳ
Доказательный фрагмент
«Давлат тиббиёт ташкилотлари ходимларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, юқори самарали меҳнатга интилиши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ўз касбий даражасини ошириб боришдан манфаатдорлигини таъминлаш…»
Образец извлечения
Демо-превьюДавлат тиббиёт ташкилотлари ходимларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, юқори самарали меҳнатга интилиши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ўз касбий даражасини ошириб боришдан манфаатдорлигини таъминлаш… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- давлат тиббиёт ташкилоти, моддий рағбатлантириш, ойлик фоизли устама, моддий ёрдам, харажатлар, тузатиш коэффициенти, бухгалтерия ҳисоби, махсус комиссия, махсус устама, моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси, аниқланган ойлик фоизли устама, қўшимча устама, мукофот
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025