К содержанию
РецензированоRU2020

ЎЗБЕКИСТОНДА ИСЛОМ БАНКЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ ЗАРУРЛИГИ

ЭТИШНИНГ ЗАРУРЛИГИ

Для учителей · 146-154 · 2020

Аннотация

Иқтисод тараққиётининг замонавий босқичида дунё мамлакатларида жадал ривожланиб бораётган ва жаҳон молиявий маконини ишончли забт этаётган Ислом молия тизимига бўлган қизиқиш тобора ривожланиб бормоқда.Мазкур мақолада ислом банкларини ташкил этишнинг муҳим зарурий жихатлари ҳақида сўз юритилади. Калит сузлар. Ислом банки, анъанавий банк операциялари, мушорака, мудораба, муробаҳа, ижор, ижор ва иқтино, закот, Ал-Қард ал- Ҳасан, жорий ҳисоб, кредит ҳисоби, инвестицион ҳисоб. Иқтисод тараққиётининг замонавий босқичида дунё мамлакатларида жадал ривожланиб бораётган ва жаҳон молиявий маконини ишончли забт этаётган Ислом молия тизимига бўлган қизиқиш тобора ривожланиб бормоқда. Янги исломий банклар, суғурта ташкилотлари, инвестиция жамғармалари ташкил қилиниб, ҳатто ушбу тизим мусулмон бўлмаган мамлакатларда ҳам кенг ривожланаётгани муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрда Олий Мажлис палаталарига йўллаган Мурожаатномасида “... мамлакатимизда ислом молиявий хизматларини жорий этиш бўйича ҳуқуқий базани яратиш вақтсоати етиб келди. Бунга Ислом тараққиёт банки ва бошқа халқаро молия ташкилотлари экспертлари жалб этилади1”, деб таъкидлаб ўтдилар. Бугунги кунда ислом банкларида анъанавий банк операцияларининг деярли барчаси, яъни депозит, кредит, аккредитив, ҳисоб-китоб, тўлов операциялари амалга оширилади. Бугунги кунда жаҳоннинг 40 дан зиёд мамлакатида ислом банклари фаолият юритмоқда. «СарИа...» халқаро банклар рейтинг агентлигининг 2000 йил маълумотларига кўра, ҳозирда ислом банкларининг активлари 160 млрд. доллардан ошиб кетган. Классик ғарб банк тизими ўзига хос инқирозни бошидан кечираётган бир пайтда шариат аҳкомлари асосида муваффақият билан иш юритаётган нисбатан ёш банклар тажрибасини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Банкир ва олим Крис Барлтон ўзининг «Ривожланаётган бозорлардаги банклар» асарида ислом банклари фаолиятини ҳар томонлама таҳлил қилган. Унинг таҳлилига кўра ислом банклари капитали 1 . Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. - https://president.uz/uz/lists/view/4057. 2020 йил 29 декабрь. 24-may 2024-yil 210 BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI йилига 10—15 фоиз суръат билан ўсмоқда. Бу эса молия соҳасида жуда юқори кўрсаткич ҳисобланади. Бугунги кунда ислом банкларида анъанавий банк операцияларининг деярли барча операцияларини амалга оширмоқда. Улар саноат, аграр сектор, тижорат ва хизмат кўрсатиш соҳаларига катта маблағлар инвестиция қилмоқда. Мазкур банклар қуйидаги тамойиллар асосида фаолият юритади. 1. Мушорака— шерикчилик асосида, яъни банк ва тадбиркор томонидан лойиҳани биргаликда амалга ошириш. Ислом банкларида амалга ошириладиган банк операцияларининг мушорака турида банк молиялаштиришдан кўзлаган мақсад муайян фоиз олиш эмас, балки олиниши керак бўлган фойдада иштирок этишдир. 2. Мудораба— ишонч асосида молиялаштириш. Ушбу банк операцияси турининг моҳияти шундаки, бунга кўра томонларнинг бири сармоя қўювчи ва иккинчи тараф иш юритувчи сифатида фаолият юритади. Демак, банк лойиҳани тўлиқ молиялаштирувчи бўлса, тадбиркор лойиҳани бевосита амалга оширувчи ҳисобланади. Ислом банкларида амалга ошириладиган операцияларнинг мудораба тури мусулмон аҳоли ўртасида кенг тарқалган асосий хўжалик юритиш тамойилини ўзида акс эттиради. Муомаладан холи ёки бўш сармояга эга бўлган шахс уни ўзи хоҳлаган соҳага ёки бир пайтнинг ўзида турли соҳаларга йўналтириши мумкин. Бунда иккинчи тараф сармояни тасарруф этувчи, яъни лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ бўлган барча ташкилий ва бошқарув ишларига мутасадди шахс сифатида муомалага киришади. 3. Муробаҳа— тижорат операцияларини молиялаштириш. Ислом банклари опрецияларининг ушбу турида банк муайян тижорат операциясини молиялаштиради ва шартномада кўрсатилган фойдага эга бўлади. Бунда мижоз буюртмасига кўра товар банк томонидан харид қилинади. Сўнгра банк ушбу товарни шартномада кўрсатилган устама нарх билан мижозга сотади. Ушбу устама нарх банкнинг фойдаси ҳисобланади. 4. Ижор— Ижара операцияси. Банк операциясининг ижор турига асосан тадбиркор кўчмас мулк ёки ишлаб чиқариш воситасини банкдан ижарага олади. Ислом банкларининг ушбу операцияси бугунги кундаги анъанавий банкларнинг лизинг операцияларига ўхшаш бўлиб, у банк ва тадбиркор ўртасида тузилган шартномага асосан амалга оширилади. 5. Ижор ва иқтино— сотиб олиш ҳуқуқи бўлган ижара. Банк ва мижоз ўтрасида тузилган ушбу шартномага кўра, банк томонидан ижарага берилган кўчмас мулк ёки ишлаб чиқариш воситаси ижара муддати тугагач мижознинг мулкига айланади. Албатта, бунга қадар ижара объектининг келишилган нархи белгиланган муддат ичида тўлаб бўлинган бўлиши керак. Анъанавий банклар ҳам лизинг операцияларини амалга оширишда мижозга ижара муддати тугагач, сотиб олиш ҳуқуқини беради. 24-may 2024-yil 211 BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI 6. Закот— Моли нисобга етган давлатманд мусулмонлардаги камбағаллар ҳақи. Банк том

Доказательный фрагмент

«Иқтисод тараққиётининг замонавий босқичида дунё мамлакатларида жадал ривожланиб бораётган ва жаҳон молиявий маконини ишончли забт этаётган Ислом молия тизимига бўлган қизиқиш тобора ривожланиб бормоқда.Мазкур мақолада…»

Образец извлечения

Демо-превью

Иқтисод тараққиётининг замонавий босқичида дунё мамлакатларида жадал ривожланиб бораётган ва жаҳон молиявий маконини ишончли забт этаётган Ислом молия тизимига бўлган қизиқиш тобора ривожланиб бормоқда.Мазкур мақолада… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Ал-Қард алҲасан, мушорака, анъанавий банк операциялари, инвестицион ҳисоб., ижор ва иқтино, ижор, мудораба, жорий ҳисоб, муробаҳа, кредит ҳисоби, Ислом банки, закот
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники