Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
БАНК КАПИТАЛИ МАКРОПРУДЕНЦИАЛ СИЁСАТ ИНСТРУМЕНТИ СИФАТИДА
ИНСТРУМЕНТИ СИФАТИДА · Нилуфар Шарипова
Для учителей · 2008
Аннотация
Мақолада банк капиталига халқаро банк назорати ташкилотлари томонидан қўйилган талаблар, бундай талабларнинг бажарилиши ва банк барқарорлиги боғлиқлиги ўрганилиши асосида тегишли хулосалар шакллантирилган. Калит сўзлар: банк назорати, банк капитали, буфер захира капитали, банкларнинг молиявий барқарорлиги. 2008 йилдаги жаҳон молиявий инқирози банкларнинг молиявий барқарорлигига талаблар етарли эмаслигини кўрсатди. Бу халқаро банк фаолиятини тартибга солиш бўйича янги концепция Базель III концепциясининг яратилишига олиб келди. Ушбу концепция асосида банкларнинг зарарларни қоплаш имкониятини ошириш мақсадида банк капиталига янада қатъий талаблар қўйилди. Капитал етарлилигига янги талаблар ўрнатилиб, 2,5 % миқдорида ҳимоя буфер капитали ва рискка тортилган активларнинг (RWA) 0-2,5% и миқдорида конрциклик буфер капитали жорий қилинди. Ушбу талаблар билан бир қаторда, левириж кўрсаткичига 3% дан кам бўлмаслиги талаби киритилди. Левириж кўрсаткичи банк капиталининг жами активлари ва балансдан ташқари мажбуриятларига нисбати сифатида аниқланади. Базель III талабларининг муҳим жиҳати тизимли муҳим банклар (Global systemically important banks) капиталига янада қатъий талабларнинг қўйилганлигидир, бундай банклар жаҳон молиявий тизимига сезиларли таъсир кўрсатади. Глобал даражада тизимли муҳим деб топилган банклар (GSIBs) биринчи даражали капитали етарлилигига қўшимча талаблар ўрнатилди. Қўшимча талаб рискка тортилган активларнинг 1 дан 3,5 % игача қилиб белгиланган1. Шу билан бир қаторда Банк назорати бўйича Базель қўмитаси глобал даражада тизимли муҳим бўлмаган, аммо банкротлиги алоҳида мамлакатлар иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатадиган банкларга ҳам эътибор қаратади. Бу каби банкларга банк фаолиятини тартибга солишнинг махсус чора тадбирларини қўллаш тавсия 1 Basel Committee on Banking Supervision. Global systemically important banks: updated assessment methodology and the higher loss absorbency requirement, 2013. 24-may 2024-yil 215 BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI этилган бўлиб, миллий даражада муҳим банклар бўлганлиги учун 0 дан 2% гача қўшимча капитал талаби киритилган2. 2015 йилда Молиявий барқарорлик бўйича кенгаш зарарларни қоплаш имконияти бўйича умумий стандартларни (TLAC) тасдиқлаб, глобал тизимли муҳим банклар молиявий барқарорлигига талабларни оширди. Ушбу стандарт билан глобал тизимли муҳим банкларга зарарларни қоплаш ва қайта капитализация учун минимал талаблар ўрнатилди. Зарарларни қоплаш имконияти деганда, биринчи даражали капитал ва молиявий нобарқарорлик шароитида зарарларни қоплаш учун ишлатиладиган маълум қарз инструментлари кўринишидаги қўшимча ресурсларнинг мавжудлиги назарда тутилади. Зарарларни қоплаш имконияти бўйича умумий стандартлар (TLAC) нинг минимал талаби рискка тортилган активларнинг 16% и даражасида ва жами активлар ва балансдан ташқари мажбуриятларнинг 6% и миқдорида қилиб белгиланган. Ушбу талаб ривожланган мамлакатлар учун 2019 йил 1 январдан, ривожланаётган давлатларда 2025 йил 1 январдан кучга кириши белгиланган. 2022 йилдан ривожланган давлатлар учун 2028 йилдан ривожланаётган давлатлар учун юқоридаги талаблар мутаносиб равишда 18% ва 6,75% га оширилиши белгиланган3. Зарарларни қоплаш имконияти бўйича умумий стандартлар (TLAC) талаблари йирик банклар банкрот бўлган ҳолатда ҳам бутун иқтисодиётда молиявий инқирозни юзага келтирмаслигига омил бўлади. Базель III стандартининг асосий талаблари капитал буферини ошириш ва ликвидлилик шокини қоплаш учун янги инструментларнинг яратилиши орқали алоҳида банклар ва умуман, банк тизимининг барқарорлигини оширишга хизмат қилади. Аммо макропруденциал сиёсат мақсадларига эришиш нуқтаи назаридан, мунозарали саволлар очиқ қолмоқда. Кўплаб тадқиқотлар макропруденциал инструментларнинг банклар кредит активлиги, банк тизимининг молиявий барқарорлигига таъсирини баҳолашга қаратилган. Mankart, Michaelides, Pagratis капитал етарлилиги ва левераж коэффициентига бўлган норматив талабларнинг банк кредитлаш даражасига таъсирини ўрганишган. Тадқиқот натижалари банк капиталига талабларнинг кучайтирилиши кредитлаш ҳажмини пасайишига, леверажга талабнинг кучайтирилиши кредитлаш ҳажмининг ортиши ва банкротлик кўрсаткичларининг пасайишига олиб келади, деган хулосага келишган4. 2 Basel Committee on Banking Supervision. A framework for dealing with domestic systemically important banks, 2012. Basel Commitee on Banking Supervision. Regulatory consistency assessment programme (RCAP) — assessment of Basel III G-SIB framework and review of D SIB frameworks — European Union, 2016. 3 Financial Stability Board. Principles on loss-absorbing and recapitalisation capacity of G-SIBs in resolution total loss absorbing capacity (TLAC) term sheet, 2015. 4 Mankart J., Michaelides A., Pagratis S. Bank capital buffers in a dynamic model. Financial Management. 2018. 24-may 2024-yil 216 BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI Aysan, Disli ва Ozturk олиб борган тадқиқотларида макропруденци
Доказательный фрагмент
«Мақолада банк капиталига халқаро банк назорати ташкилотлари томонидан қўйилган талаблар, бундай талабларнинг бажарилиши ва банк барқарорлиги боғлиқлиги ўрганилиши асосида тегишли хулосалар шакллантирилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада банк капиталига халқаро банк назорати ташкилотлари томонидан қўйилган талаблар, бундай талабларнинг бажарилиши ва банк барқарорлиги боғлиқлиги ўрганилиши асосида тегишли хулосалар шакллантирилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- банк назорати, банк капитали, буфер захира, банкларнинг молиявий барқарорлиги, буфер захира капитали
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024