Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
МАКРОИҚТИСОДИЙ ШОК ҲОЛАТЛАРИНИ АКС ЭТТИРУВЧИ БАНК ТИЗИМИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
БАНК ТИЗИМИ КЎРСАТКИЧЛАРИ · Нилуфар Шарипова
Для учителей · 2026
Аннотация
Мақолада макроиқтисодий шок ҳолатлари банк тизими барқарорлигига таъсири ўрганилиши асосида тегишли хулосалар шакллантирилган. Калит сўзлар: ялпи ички маҳсулот, макроиқтисодий шоклар, банк активлари рентабеллиги, эҳтимолий йўқотишлар бўйича захиралар. Банк тизими молиявий тизимнинг муҳим таркибий қисми бўлгани сабабли, мамлакат иқтисодий ўсиши банк тизимининг барқарорлиги билан узвий боғлиқдир. Сўнгги йилларда дунё иқтисодиётининг салбий макроиқтисодий шоклар натижасида турли инқироз сценарийларига дуч келаётгани бундай макроиқтисодий шокларнинг банк тизимига таъсирини тадқиқ этишни талаб қилади. Иқтисодий цикл фазалари банк тизими ҳолатига қандай тартибда таъсир кўрсатишини кўриб чиқамиз. Ҳар бир мамлакат иқтисоди учун иқтисодий ўсиш даври ижобий таъсир ўтказади, рецессия ва инқироз ҳолатлари эса салбий таъсирга эга. Иқтисодий ўсиш даврида корхона ва ташкилотлар ҳамда аҳолининг фойдаси, активлар нархи ошади. Иқтисодиётда талаб даражаси ортади, бу эса банк кредитларига талаб даражасини оширади. Банклар, ўз навбатида, кредит ресурсларига бўлган талабни қондириш ва соф фойдасини ошириш мақсадида кредит портфелини ўстиради. Иқтисодиётнинг энг юқори ўсиш нуқтасида банклар кредит портфелини ошириш мақсадида қарз олувчиларга талабни енгиллаштириб, юқори кредит рискига йўл қўйишлари мумкин. Иқтисодий ўсиш даврида муддати ўтган кредитлар ҳажмининг камайиши ссудалар бўйича йўқотишларга ажратиладиган захиралар ҳажмининг камайишига олиб келади. Аммо иқтисодий ўсишнинг юқори нуқтасига етгач, эртами-кечми иқтисодиётда пасайиш даври бўлади. Талаб ва активлар нархи пасаяди, ишсизлик даражаси ортади, бу эса аҳоли даромадларининг камайиши, гаровга олинган мулк нархининг камайишига, кредитлар бўйича кечиктирилган тўловларнинг юзага келишига сабаб бўлади. Бундай ҳолатда банклар балансида муаммоли кредитлар ҳажми ортиб, капиталдан захиралар ажратиш ҳажми ортишига олиб келади. Банк тизими тўқнаш келадиган инқироз мамлакатда умумий иқтисодий инқирозни янада кучайтиради. Шу тарзда, банклар иқтисодиётдаги умумий ўзгаришлар таъсирида инқирозга учраши мумкин, деган хулосага келамиз. 24-may 2024-yil 219 BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI Кредит ташкилотларининг ҳолатига макроиқтисодий кўрсаткичларнинг таъсирини баҳолашда стресс-тест моделларида кўп ҳолларда банк капитали қўлланилади. Шунингдек, макроиқтисодий кўрсаткичлар эҳтимолий йўқотишлар учун захиралар ҳамда банк активлари рентабеллиги кўрсаткичларига кучли таъсир ўтказади. Банклар қарз олувчи томонидан кредит мажбуриятларини бажармаслик эҳтимоли юзага келганида ссудалар бўйича йўқотишлар учун захираларни шакллантирадилар. Бундай захираларнинг ортиши банкнинг ўз фаолиятидан фойдасини камайтириб, зарарни кўпайтиради. Юқоридаги таҳлиллар асосида, иқтисодий ўсиш даврида эҳтимолий йўқотишлар учун захиралар ҳажми камаяди, макроиқтисодий нобарқарорлик даврида эса бундай захиралар ҳажми ортади, деган хулосага келамиз. Макроиқтисодий шокларнинг банк тизимига таъсирини белгиловчи яна бир кўрсаткич банк активлари рентабеллиги (ROA) ҳисобланади. Иқтисодий ўсиш даври банк кредит портфелининг ўсиши ва даромадларининг ортиши билан активлар рентабеллигини ошишига олиб келади. Иқтисодий пасайиш даври талаб камайиши, ликвидлилик етишмаслиги, кредитлаш ҳажмининг камайиши билан активлар рентабеллигини пасайтиради. Шу мавзуда олиб борилган тадқиқотларда банк инқирозларига макроиқтисодий шоклар таъсирини ўрганишда кўплаб тадқиқотларда боғлиқ ўзгарувчи сифатида ссудалар бўйича йўқотишлар учун захиралар кўрсаткичи олинади. Масалан, Pesola ўз тадқиқотида Дания, Швеция, Финляндия ва Норвегия давлатлари банк тизимини таҳлил қилиш асосида, корхона ва ташкилотлар ҳамда аҳолининг юқори даражадаги қарз юки, фоиз ставкаларининг ортиши, ЯИМ ўсиш даражасининг пасайиши ушбу мамлакатларда банк инқирози юзага келишига сабаб бўлган, деган хулосага келган1. Bikker ва Hu олиб борган тадқиқотларида, банклар барқарор даврда захиралар шакллантиргани сабабли макроиқтисодий нобарқарорликка камроқ таъсирчан, деган хулосага келади2. Шунингдек, Gambacorta, Gobbi ва Panetta олиб борган тадқиқотларида Европа ҳамда АҚШ банк тизими мисолида эконометрик панел регрессия таҳлили асосида ЯИМ ўсиши ва инфляциянинг пасайиши активлар рентабеллилигига ижобий таъсир қилишини исботлашган. Фоиз ставкаларининг ўзгариши эса, бу таҳлилда ўзаро алоқадорлик бермаган3. Quagliariello Италия банк тизими мисолида олиб борган тадқиқотида, активлар рентабеллигига ЯИМ пасайиши, узоқ муддатли давлат 1 Pesola J. “The role of macroeconomic shocks in banking crises”, Bank of Finland Discussion Papers, n. 6, Helsinki. – 2001. 2 Bikker J. A. and Hu H. “Cyclical Patterns in Profits, Provisioning and Lending of Banks”, DNB Staff Reports, n. 86, Amsterdam. - 2002. 3 Gambacorta L., Gobbi G., Panetta F.“Il sistema bancario italiano nell’areadell’euro”, Bancaria, n. 3.- 2001. 24-may 2024-yil 220 BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI облигациялари ставкаларининг пасайиши ва иш
Доказательный фрагмент
«Мақолада макроиқтисодий шок ҳолатлари банк тизими барқарорлигига таъсири ўрганилиши асосида тегишли хулосалар шакллантирилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада макроиқтисодий шок ҳолатлари банк тизими барқарорлигига таъсири ўрганилиши асосида тегишли хулосалар шакллантирилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- ялпи ички маҳсулот, макроиқтисодий шоклар, банк, банк активлари рентабеллиги, эҳтимолий йўқотишлар бўйича захиралар.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025