Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР ИҚТИСОДИЙ САЛОҲИЯТИНИ БАҲОЛАШ ВА ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ
Самадова Наргиза Расуловна
Для учителей · 2026
Аннотация
Мазкур мақолада иқтисодий ресурсларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш самарадорлиги ҳолатини мониторинг қилиш ва баҳолашнинг илмий асослари ёритилган. Калит сўзлар: Иқтисодий салоҳият, иқтисодий ресурслар, мониторинг баҳолаш, интеграл баҳолаш , норматив баҳолаш. Рақобат шароитида ҳар қандай иқтисодий субъектнинг асосий мақсадига етиши унинг иқтисодий салоҳиятига бевосита боғлиқдир. Салоҳият тушунчаси жуда кўплаб соҳаларда қўлланилиши мумкин. Хусусан, интеллектуал салоҳият, туризм салоҳити, саноат салоҳияти, инновацион салоҳият, мудофаа салоҳияти каби кўплаб соҳаларга оид манбааларда “салоҳият” атамаси ишлатилган. Чунки, ушбу сўзнинг луғавий маъносидан келиб чиқиб, мавжуд ҳолат ва келгусидаги имкониятларни баҳолаш учун салоҳият сўзи қўлланилади. Бироқ, иқтисодий салоҳият категория сифатида микро, мезо, макро ва глобал даражада қўлланиладиган, барча олимлар томонидан эътироф этиладиган тушунча эканлиги диссертация ишининг биринчи бобида баён этилди. Мазкур тадқиқот иши предмети доирасида хўжалик юритувчи субъектлар иқтисодий салоҳиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш нуқтайи назардан унинг услубий жиҳатларини ўрганиб чиқиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Шу боисдан, корхона иқтисодий салоҳиятини таҳлил қилиш асосида уни баҳолаш жараёнида қўлланиладиган усуллар, илмий манбаларда келтириб ўтилган услуб ва услубиётлар, уларнинг мазмуни ва қиёсий таҳлилини илмий тадқиқ этиш тадқиқот вазифаларидан бири сифатида белгиланган. Ҳар қандай таҳлил турининг натижадорлиги унинг ташкилий ва ахборий жиҳатларига тўғридан-тўғри боғлиқдир. Шу боисдан ҳам иқтисодий таҳлил ва унинг назариясига бағишланган аксарият адабиётларда иқтисодий таҳлил ишларини ташкил этиш, ўтказиш ва унинг ахборот таъминоти масалалари умумий жиҳатдан баён қилинган. Мазкур манбаларда иқтисодий таҳлилни ташкил этиш, ўтказиш ва натижаларини расмийлаштириш иқтисодий таҳлил фанининг умумий назарий- методологик нуқтайи назардан очиб берилган. Бироқ, тематик таҳлил нуқтайи назардан алоҳида таҳлил объектлари бўйича таҳлилни ўтказиш кетма-кетлиги келтириб ўтилмаган. Корхона иқтисодий салоҳияти комплекс тушунча сифатида қаралса ҳам иқтисодий таҳлилнинг муҳим таркибий элементи ҳисобланади. Шу боисдан, унга тематик таҳлил сифатида ёндашган ҳолда ташкилий 24-may 2024-yil 145 BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI асосларини ёритиш лозим деб ҳисоблаймиз. Корхона фаолиятида бошқарувнинг муҳим вазифаларидан бири унинг иқтисодий салоҳиятини таҳлил қилиш ва баҳолашдир. Кескин рақобат шароитида бизнес субъектлари учун иқтисодий ресурсларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш самарадорлиги ҳолатини мониторинг қилиш ва баҳолашнинг илмий асосланган иқтисодий механизмлари мавжуд эмаслиги тадбиркорлик субъектларининг инвестиция фаоллиги ва рақобатбардошлигини пасайишига олиб келади. Бу эса, корхона иқтисодий салоҳиятини таҳлил қилиш ва баҳолашнинг янги усуллари ва моделларини ишлаб чиқиш орқали унинг иқтисодий ҳолати ва ривожланишишида бошқарув қарорлари таъсирини оширишни тақазо этади. Иқтисодий салоҳиятни баҳолашда натижасида унга яхлит тизим сифатида қараган ҳолда мавжуд ресурслар билан чекланиб қолмай, келажакдаги имкониятларни ҳам аниқлай олиш лозим. Корхона иқтисодий салоҳиятини маълум қисми бўйича комплекс таҳлил ўтказиб, тўғри ва умумий хулоса шакллантириш имконини бермайди. Анаъанвий методлар корхона иқтисодий салоҳиятини тўлалигича, мантиқий узвийликда таҳлил қилиш ва баҳолаш учун етарли имкониятларга эга эмас деган илмий хулосага келинган. Шу боисдан, замонавий тадқиқотларда корхона иқтисодий салоҳиятининг олдинги ва жорий даврлар бўйича таҳлил қилиш асосида унинг истиқболли даражасини баҳолашга кенг эътибор берилмоқда. Иқтисодий салоҳият элементларини молия-хўжалик фаолиятининг натижаларини ифодаловчи кўрсаткичлар асосида балли, эксперт, экспресс ва молиявий кўрсаткичлар ёрдамида баҳолаш методлари қўлланилган. Бироқ, манбаларда иқтисодий салоҳият таркиби бўйича ягона ёндашув мавжуд эмас. Шундай экан, корхона иқтисодий салоҳиятини баҳолаш бўйича унинг таркибий қисмларининг ўзаро алоқадорлиги ва боғлиқлигидан келиб чиқиб, уларнинг хусусий ва умумий таъсирларини ҳисобга олган ҳолда корхонанинг жорий ва истиқболдаги салоҳиятини баҳолаш имконини берувчи услубиёт илаб чиқиш ҳанузгача устувор вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Корхона иқтисодий салоҳиятини баҳолаш бўйича анъанавий ва замонавий методларнинг моҳиятини тадқиқ этиш асносида маълум бўлдики, корхонанинг иқтисодий салоҳиятини таҳлили ва баҳолашнинг асоси иқтисодий ресурсларнинг шаклланиши, ишлатилиши ва иқтисодий натижалар билан боғлиқ кўрсаткичлар ҳамда улар ўртасидаги самарали ўзаро таъсир мезонига асосланиши керак. Бу эса иқтисодий салоҳиятнинг корхонани барқарор, самарали фаолият юритиши учун учун ўзини ўзи ривожлантиришнинг ички манбаларини шакллантириш ва амалга ошириш ролини мужассам этган ҳолда ички ва ташқи муҳитнинг ўзгаришига мутаносиблиги билан белгиланади. Корхона иқтисодий салоҳияти таҳлилининг асосий босқичида зарур бўлган яна бир муҳим элементлардан бири бу м
Доказательный фрагмент
«Мазкур мақолада иқтисодий ресурсларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш самарадорлиги ҳолатини мониторинг қилиш ва баҳолашнинг илмий асослари ёритилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМазкур мақолада иқтисодий ресурсларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш самарадорлиги ҳолатини мониторинг қилиш ва баҳолашнинг илмий асослари ёритилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Иқтисодий салоҳият, иқтисодий ресурслар, мониторинг баҳолаш, интеграл баҳолаш, норматив баҳолаш.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
МонографииK.J.Murodov2026