Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
СОЛИҚЛАР ТАҲЛИЛИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ АСОСИДА СОЛИҚЛАНИШ ЖАРАЁНИНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
А.Б.Абдуллаев
Для учителей · 12 · 170-173 · 2026
Аннотация
Мақолада солиқлар таҳлилининг аҳамияти, долзарблиги, солиқлар таҳлили мазмуни, солиқлар бўйича харажатлар таркиби, солиқлар таҳлилининг йўналишлари, солиқлар таҳлилини амалга ошириш босқичлари каби масалалари кўриб чиқилган. Таянч сўзлар: солиқлар таҳлили, солиқ харажатлари, солиқ назорати, солиқ маъмуриятчилиги, солиқ аудити, солиқ юки, омилли таҳлил. Хўжалик юритувчи субъектларда солиқланиш жараёнларини бошқариш масалалари ҳар доим долзарб бўлиб қолмоқда. Бугунги кунда солиқ тизимида жадаллик билан олиб борилаётган ислоҳотлар, корхонада солиқланиш жараёни бўйича тўғри бошқарув қарорларини қабул қилишни тақозо этмоқда. Бунун учун корхонанинг солиқ тўловларинг таркиби, миқдори ва уларни ўз вақтида бюджетга тўланиши юзасидан доимий ўрганишларни талаб этади. Бунга эса, албатта солиқ тўловларини таҳлилини амалга ошириш асосида эришилади. Солиқланиш жараёнини тўғри бошқариш амалиётдаги фаолиёт юритаётган ҳар бир корхонанинг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Шундай экан, солиқлар таҳлилини такомиллаштириш асосида солиқланиш жараёнини оптималлаштириш бугунги кунда тадқиқ этиладиган долзарб мавзулардан бири эканлигини билдиради. Мамлакатимизда чоп этилган иқтисодий адабиётларда солиқлар таҳлили бўйича маълумотлар деярли келтирилмаган. Солиқлар таҳли ўз навбатида иқтисодий таҳлилнинг асосий бир бўғини ҳисобланиб, корхонада солиқланиш жараёнини тўғри бошқаришда ва фаолият самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Мамлакатимиз ва хориж адабиётларида келтирилган иқтисодий таҳлил бўйича манбалар таркибини ўрганиш асосида солиқлар таҳлилига қуйидагича таърифни ишлаб чиқдик. Солиқлар таҳлили солиқлар бўйича мажбуриятларини тўлиқ ва ўз вақтида бюджетга ундирилиши таъминлаш, солиқлар таркиби, динамикаси ва ўзгаришига таъсир этувчи омилларни ўрганиш ҳамда уларни назоратини амалга ошириш орқали солиқланиш жараёнини оптималлаштириш ҳисобланади. Хўжалик юритувчи субъектларда солиқлар таҳлилини амалга оширишда солиқлар бўйича ҳаражатлар таркибини аниқ билиш муҳим ҳисобдланади. Шу сабабли солиқлар бўйича ҳаражатлар таркибига биз қуйидагиларни киритишни лозим топдик: Солиқ харажатлари таркиби: солиқ ва бошқа мажбурий ажратмаларга ҳисобланган тўловлар суммалари; солиқ органлари томонидан текширишлар натижасида қўшимча ҳисобланган солиқ суммалари, пенялар, жарима суммалари; солиқларни режалаштириш, ҳисобга олиш, солиқ маслаҳати, солиқ ҳуқуқи, солиқ аудити ўтказиш бўйича харажатлар; солиқ ҳисоботларини электрон шаклда тузиш, дастурий маҳсулотларни сотиб олиш, ўрнатиш ва фойдаланиш бўйича харажатлар; солиқлар бўйича боқиманда суммаларни сўндириш ва бошқа солиқ харажатларини қоплаш учун олинган кредит фоизлари кўринишидаги харажатлар; солиқ тўловчиларга солиқни тўлаш муддати узайтирилганда уларга ҳисобланган фоизлар кўринишидаги харажатлар; 24-may 2024-yil 155 BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI солиқ тўловлари билан боғлиқ бошқа харажатлар. Юқорида келтирилган солиқлар бўйича харажатлар таркибини аниқ шакллантириб олганимиздан кейин, солиқлар таҳлилини такомиллаштириш мақсадида таҳлилни қуйидаги йўналишларда амалга оширилишини ишлаб чиқдик (1-расм): СОЛИҚЛАР ТАҲЛИЛИНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ Солиқ тўловлари Солиқлар бўйича Солиқ юки таҳлили қарздорлик таҳлили таҳлили Солиқ юки Солиқлар таркибининг Солиқ қарзларини динамикасининг таҳлили таркибининг таҳлили таҳлили Солиқ тўловлари Солиқ қарзлари Солиқ юки даражаси динамикасининг динамикасининг таҳлили таҳлили таҳлили Солиқларнинг омилли Солиқ қарзларининг Солиқ юки таркибининг таҳлили омилли таҳлили таҳлили 1-расм. Солиқлар таҳлилининг асосий йўналишлари1. Ушбу расмда солиқлар таҳлилининг асосий йўналишлари келтирилган бўлиб, бу асосда таҳлилий амалларни бажариш бизда солиқланиш жараёнлари бўйича тўғри бошқарув қарорларини қабул қилишга асос бўлиб, аниқ натижаларга эришишга замин яратади. Хўжалик юритувчи субъектларда солиқ тўловларини таҳлил қилиш маълум кетма-кетликка асосланган ҳолда ўтказилса, таҳлилнинг натижадорлиги ва бошқарув учун фойдали ахборотларни шакллантиришга эришиш мумкин, деб ҳисоблаймиз. Шу боисдан, солиқ тўловлари таҳлилини қуйидаги босқичларда ўтказишни таклиф этамиз (2-расм): 1Муаллиф томонидан ишлаб чиқилди. 24-may 2024-yil 156 BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI Солиқлар таҳлилини амалга ошириш босқичлари Солиқлар таҳлилининг мақсад ва вазифаларини белгилаш Солиқлар таҳлили режаси ва дастурини тузиш Таҳлил учун зарур ахборотларни тўплаш ва қайта ишлаш Солиқларни динамик ва омилли таҳлил қилиш Таҳлил натижаларини умумлаштириш ва расмийлаштириш Солиқларни оптималлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш 2-расм. Солиқ тўловларини таҳлил қилиш босқичлари2. Хулоса қилиб, юқорида келтирилган солиқлар бўйича харажатларни шакллантириб, солиқлар таҳлилининг асосий йўналишлари бўйича солиқлар таҳлили босқичлари асосида хўжалик юритувчи субъектларда солиқлар таҳлили амалга оширилса, албатта солиқлар бўйича тўғри бошқарув қарорлари қабул қилинишига асос бўлиб, келажакда корхонанинг с
Доказательный фрагмент
«Мақолада солиқлар таҳлилининг аҳамияти, долзарблиги, солиқлар таҳлили мазмуни, солиқлар бўйича харажатлар таркиби, солиқлар таҳлилининг йўналишлари, солиқлар таҳлилини амалга ошириш босқичлари каби масалалари кўриб чи…»
Образец извлечения
Демо-превьюМақолада солиқлар таҳлилининг аҳамияти, долзарблиги, солиқлар таҳлили мазмуни, солиқлар бўйича харажатлар таркиби, солиқлар таҳлилининг йўналишлари, солиқлар таҳлилини амалга ошириш босқичлари каби масалалари кўриб чи… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- солиқ юки, солиқ назорати, солиқлар таҳлили, солиқ харажатлари, омилли таҳлил., солиқ аудити, солиқ маъмуриятчилиги
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025