Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ДАВР ХАРАЖАТЛАРИ АУДИТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА ЎТКАЗИШ
Атамуратов Убайдулла Жавлиевич
Для учителей · 26 · 54-82 · 2026
Аннотация
Мазкур мақолада мамлакатимизда фаолият юритаётган аудиторлик ташкилотлари томонидан ўтказилаётган молиявий ҳисобот аудитида давр харажатларини аудиторлик текширувидан ўтказиш бўйича муаммолар ёритиб берилган ҳамда мазкур муаммоларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Калит сўзлар. харажатлар, давр харажатлари, маҳсулот таннархи, аудит стратегияси, аудит режаси, аудиторлик далиллари, таҳлилий амаллар. Республикамизда аудит бозори барқарор ривожланаётган сўнгги йилларда иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш жараёнларига алоҳида эътибор берилмоқда. Зеро, аудиторлик хизматига бўлган эҳтиёж йилдан-йилга ошиб бораяпти. Ўзбекистонда аудиторлик фаолиятини ҳам ривожлантириш ва халқаро стандартлар асосида ташкил этиш давр талабига айланмоқда. Аудиторлик фаолиятининг ривожланиши ва бухгалтерия ҳисоби тизимини такомиллаштиришнинг ҳозирги босқичи миллий ва халқаро стандартларнинг ўзаро мувофиқлиги масалаларини олдинги ўринга чиқарди ва уларнинг долзарблиги ушбу икки (аудитнинг халқаро стандартлари ва молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари) стандартларни амалиётга жорий этишни тақозо этди. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонуни билан аудитнинг халқаро стандартларини қўллаш учун қулай шароит яратилган. Аудиторлик текшируви чоғида аудит режасига тузатишлар киритилиши мумкин. Аудиторлар текширув вақтида улар томонидан бажариладиган ишларнинг ҳажми ва сифатини тасдиқлайдиган, асосий ҳужжатлардан бўлиб ҳисобланган, иш ҳужжатларини тузишлари лозим. Бу ҳужжатлар ихтиёрий шаклда тузилиб, уларда мижоз тўғрисидаги зарур маълумотлар; бажариладиган ишларнинг батафсил баёни бўлиши лозим. Хусусан қуйидагилар кўрсатилади: текширув ўтказиш услуби (ёппасига ёки танлаб), ёки текшириладиган ҳужжатларнинг ҳажми; текширув натижасида аниқланган камчиликлар; текширувга тақдим этилмаган дастлабки ва бошқа ҳужжатлар рўйхати; амалдаги қонунчиликка мос келмасликлар; аниқланган камчиликларни бартараф қилиш усуллари тўғрисида аудиторнинг фикрлари; мижозининг молия-хўжалик фаолиятини яхшилашга қаратилган бошқа тавсиялар. шунингдек, иш 24-may 2024-yil 160 BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI ҳужжатларида: мижоз-корхонанинг ички хўжалик назорат тизимини (ушбу тизимнинг ижобий томонлари ва салбий жиҳатларини ажратиб кўрсатган ҳолда); ўтган йилдаги аудит дастури ва унинг натижаларини акс эттириш зарур. Иш ҳужжатлари аудитнинг яхши режалаштирилганлигини, тўпланган маълумотлар ишонарлилигини, аудиторлик хулосасининг амалга оширилган аудит натижаларига мувофиқлигини тасдиқлаши лозим. Зарур ҳолларда аудитор ҳақиқатан ҳам айнан шундай аудиторлик хулосаси тузиш учун етарли гувоҳликлар тўпланганлигини ҳам баҳолаши зарур. Иш ҳужжатларидаги тафсилотларнинг тасдиқланган молиявий ҳисоботдаги маълумотлардан фарқ қилмаслиги ўта муҳимдир. Аудиторлик хулосалари яққол ва икки хил маъно билдирмайдиган бўлиши лозим. Иш ҳужжатларида акс эттирилган ёзувларга асосан аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси тузилади. Давр харажатлари, асосан мутлоқ суммада ўрганилади. Шунингдек, нисбий даражаси ва ўзгаришларига ҳам катта аҳамият берилади. Давр харажатларининг товар айланишига ёки реализация ҳажмига бўлган нисбий даражаси аудитда муҳим рол ўйнайди. Шунинг учун аудитнинг бу борадаги асосий вазифаси-давр харажатларининг фақат ўзгаришини эмас, балки бу ўзгаришларга таъсир қилувчи омилларга ҳам баҳо беришга қаратилиши лозим (1-расм). 1-расм. “Ўзагросуғурта” Акциядорлик жамиятида давр харажатлари динамикаси1 1 Муаллиф томонидан яратилган. 24-may 2024-yil 161 BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI Аудитнинг умумий режасини тайёрлаш ва тузиш жараёнида аудитор корхонадан олинадиган маълумотларни текширмайди, лекин унинг режа тузишга оид ишлари ҳужжатлаштирилиши лозим. Шунинг учун режалаштиришнинг биринчи босқичида аудитор текширадиган корхона бўйича қуйидаги маълумотларни тайёрлаши лозим: корхона фаолиятининг баёни; бухгалтерия ҳисобининг шакли ва ташкилий тузилишининг баёни, бошқарув тизимининг баёни, текширилаётган корхона молиявий ҳисобининг қисқача таҳлили. Бунда аудитор корхона тўғрисидаги бирламчи маълумотларни тўплайди. Айни пайтда корхона фаолиятини белгилайдиган муҳим маълумотлар ва ҳужжатлар нусхаларидан иборат доимий ҳужжатлар тўпламини шакллантиради. Ушбу тўплам ҳозирча мазкур корхона аудиторлик ташкилотининг мижози бўлиб қолар экан, келгусидаги барча текширувларда ундан фойдаланилаверади. Ҳар бир аудиторлик текшируви учун корхонанинг иш фаолиятини ёки ҳисоб тизимини, агар улар сезиларли даражада ўзгармаган бўлса, қайтадан ўрганиб чиқишга эхтиёж қолмайди. Шунинг учун аудитор ҳар доим кейинчалик аудит ўтказганида ҳам ушбу доимий тўпламдан фойдаланиб, зарурат бўлганда уни янгилаб боради. Доимий тўпламда қуйидагилар сақланиши лозим: таъсис ҳужжатларининг нусхалари ёки баёни; корхонанинг давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақида маълумотлар; корхонанинг маслаҳатчилари ҳақида маълумотлар; корхонанинг банкда
Доказательный фрагмент
«Мазкур мақолада мамлакатимизда фаолият юритаётган аудиторлик ташкилотлари томонидан ўтказилаётган молиявий ҳисобот аудитида давр харажатларини аудиторлик текширувидан ўтказиш бўйича муаммолар ёритиб берилган ҳамда маз…»
Образец извлечения
Демо-превьюМазкур мақолада мамлакатимизда фаолият юритаётган аудиторлик ташкилотлари томонидан ўтказилаётган молиявий ҳисобот аудитида давр харажатларини аудиторлик текширувидан ўтказиш бўйича муаммолар ёритиб берилган ҳамда маз… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- харажатлар, давр харажатлари, маҳсулот таннархи, аудит режаси, аудит стратегияси, аудиторлик далиллари, таҳлилий амаллар.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Академические исследования в современной наукеKhudaiberdiyeva Arafat Israilovna, Ph.D Professor hudayberdiyevaarofat@gmail.com +12026
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024