К содержанию
РецензированоRU2017

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДАГИ МУАССАСАЛАРИДА БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ МАБЛАҒЛАРНИНГ НАЗОРАТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Д.Э.Норбеков

Для учителей · 10 · 1–10 · 2017

Аннотация

Бюджет ташкилотларида бюджетдан ташқари маблағларнинг ҳосил бўлиш манбалари ва уларнинг назоратига оид ахборотларнинг зарурлиги тадқиқ этилган. Калит сўзлар: бюджет ташкилотлар, бюджетдан ташқари маблағлар, даромад, ҳисоб, харажат Халқ таълим тизими муассасаларида олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнида бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлардан тўғри фойдаланиш ва фойдаланиш ҳолатини назорат қилишга эҳтиёж сезилмоқда. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида бюджет ва бюджет ташқари маблағлар билан таъминланадиган халқ таълим тизими муассасаларида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлардан самарали фойдаланиш назоратини такомиллаштириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан саналади. Халқ таълим тизими муассасаларида бюджетдан ташқари маблағларни сарфлашда йўл қўйилаётган хато ва камчиликларни келиб чиқиш сабаби молия ҳамда назорат идоралари ҳодимларининг улар олдига қўйилган асосий вазифа-бюджет интизомига риоя этишни таъминлашга масъулият билан ёндашишни талаб қилади. Халқ таълим тизими муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар сметаси ижроси чуқур таҳлил қилиниши, талаб даражасида назорат ўрнатилиши, маблағларни мақсадли сарфлаш тўғрисида кенг доирадаги тушунтириш ишлари етарли даражада олиб борилиши лозим. «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги “Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3231-сон Қарори қабул қилинди ва унда, бошқа соҳалар қаторида халқ таълими тизимида ички аудит ва молиявий назорат хизматлари ҳамда худудий халқ таълими бошқармаларида ҳам ички аудит ва молиявий назорат хизматлари ташкил этилиши белгиланди[1]. Ташкил этилган ички аудит ва молиявий назорат хизматларининг «асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди: 1) марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларининг — марказлаштирилган тартибда қуйи муассасаларнинг харажатлар сметаси тузилиши ва ижро этилишини, иш ҳақининг ҳисобланиши ва тўланишини, товар, иш ва хизматларнинг харид қилинишини, бюджет ва бюджетдан 24-may 2024-yil 82 BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI ташқари маблағлар ҳисобининг юритилишини таъминлаш, шунингдек, уларнинг фаолияти профили бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан тушадиган даромадлар мониторингини юритиш; 2) республика даражасидаги ҳамда ҳудудий ички аудит ва молиявий назорат хизматларининг — бюджет маблағларининг ноқонуний сарфланиши ва талон-торож қилиниши ҳолатларининг қуйидаги йўллар билан профилактикасини таъминлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича: буйсунувидаги муассасаларда харажатлар сметасини режалаштириш ва унинг ижроси, бюджет ҳисобининг юритилиши, тендер (танлов) савдоларининг ўтказилиши ва шартномалар тузилиши устидан мониторинг қилиш; қонунни бузиш ҳолатларини, уларни содир этишга имконият яратувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида қуйи муассасаларга бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш [2]. Ҳозирги халқ таълими тизимида ички аудит ва молиявий назорат хизматлари республика ва ҳудудий даражада ташкил этилган. Ўз навбатида, ҳудудий даража ташкил этилган ички аудит ва молиявий назорат хизмати ташкилий тузилма ҳамда штат жадвалига асосан ҳудудий бош бошқарма ва бошқарма таркибига киради (1-расм). Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги раҳбари (вазир) Республика даражасидаги ички Ҳудудий бош бошқарма ёки аудит ва молиявий назорат бошқарма бошлиғи хизматлари Ҳудудий ички аудит ва молиявий назорат хизматлари 1-расм. Халқ таълими тизимида ташкил этилган ички аудит ва молиявий назорат хизматлари ташкилий тузилмаси Ҳудудий даражада ташкил этилган ички аудит ва молиявий назорат хизмати ходимлари ташкилий тузилма ҳамда штат жадвали бўйича ҳудудий бош бошқарма ва бошқарма бошлиқларига бўйсуниши ва ҳисобдор эканлигини англатади. Бундай ҳолатда, ички аудит хизматининг мустақиллик, объективлик, ҳисобдорлик ва холислик принциплари таъминланаши шубҳа остида қолади. Сабаби, ички аудит хизматлари ўз вазифаларини бажаришда фақат вазирлик ва идоралар биринчи раҳбарига 24-may 2024-yil 83 BARQAROR IQTISODIY OʻSISH ORQALI AHOLI TURMUSH FAROVONLIGINI OSHIRISH MASALALARI бўйсуниши ҳамда унинг фаолиятига таъсир этувчи бошқа омиллардан ҳоли бўлиши зарур[3] Фойдаланилган адабиётлар рўйхати: 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги “Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3231-сон Қарори 2. Меҳмонов С.У. Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби: назария ва амалиёт. Монография. – Т.: “Иқтисод молия”., 2016. 3. Narbekova G.D. «Theoretical and methodological problems of extra-budgetary accounting in educational institutions» // IMPACT: International Journal of Research in Business Management, Vol. 10, Issue 10, Oct 2022, pp. 1–10. 4. Umarov Z.A. Tijorat banklarida kredit operatsiyalari hisobi va auditining nazariy- u

Доказательный фрагмент

«Бюджет ташкилотларида бюджетдан ташқари маблағларнинг ҳосил бўлиш манбалари ва уларнинг назоратига оид ахборотларнинг зарурлиги тадқиқ этилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Бюджет ташкилотларида бюджетдан ташқари маблағларнинг ҳосил бўлиш манбалари ва уларнинг назоратига оид ахборотларнинг зарурлиги тадқиқ этилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
бюджет ташкилотлар, бюджетдан ташқари маблағлар, харажат, ҳисоб, даромад
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники