К содержанию
РецензированоRU2022

ТУПРОҚЧУҚУРЛАТКИЧЛИ ПЛУГНИНГ ИШ ЖАРАЁНИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА ПАРАМЕТРЛАРИНИ АСОСЛАШ

ҲАСАНОВ УЛУҒ ИБРОҲИМОВИЧ

Диссертации и авторефераты · 2022

Аннотация

Жаҳонда янги қишлоқ хўжалиги техникалари ва технологияларини яратиш ҳамда мавжуд машиналарни такомиллаштиришда энергия ва ресурстежамкорлик энг муҳим масала ҳисобланади. «Дунё миқёсида турли қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини етиштириш учун ҳар йили 1,8 миллиард гектардан ортиқ майдонга ишлов берилишини»1 ҳисобга олсак, иш сифати ва унуми юқори ҳамда энергия-ресурстежамкор тупроққа ишлов берадиган машина ва қурилмаларни ишлаб чиқиш муҳим вазифалардан бири ҳисобланмоқда. Шу жиҳатдан шудгорлаш билан бир вақтда ҳайдов ости қатламини юмшатиб кетадиган плугларни ишлаб чиқишга катта эътибор қаратилмоқда. Ушбу йўналишда ривожланган хорижий давлатларда, жумладан АҚШ, Германия, Голландия, Англия, Италия, Россия Федерацияси, Белоруссия, Украина ва бошқа давлатларда маълум ютуқларга эришилган2. Жаҳонда қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириладиган далаларни шудгорлаш билан бир вақтнинг ўзида ҳайдов ости қатламини юмшатиб кетадиган плугларнинг янги илмий-техникавий асосларини ишлаб чиқишга йўналтирилган илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Ушбу йўналишда, жумладан, қишлоқ хўжалиги экинларидан бўшаган ерларни шудгорлаш билан бир вақтнинг ўзида ҳайдов ости қатламини юмшатадиган, иш сифати ва унуми юқори, энергия-ресурстежамкор, технологик жараёни такомиллаштирилган тупроқчуқурлаткичли плугларни ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Доказательный фрагмент

«Жаҳонда янги қишлоқ хўжалиги техникалари ва технологияларини яратиш ҳамда мавжуд машиналарни такомиллаштиришда энергия ва ресурстежамкорлик энг муҳим масала ҳисобланади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Жаҳонда янги қишлоқ хўжалиги техникалари ва технологияларини яратиш ҳамда мавжуд машиналарни такомиллаштиришда энергия ва ресурстежамкорлик энг муҳим масала ҳисобланади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники