Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
Киберпреступность: тенденции современности
Cybercrime: Modern-Day Trends · A. GULOMOV · June -/© in Science LLC. (15 May 2025 security, and to propose effective legal and institutional)
Общество и инновации · 6 · 488-492 · 2025
Аннотация
Калит сўзлар: Ушбу мақолада кибержиноятчиликнинг турлари, кибержиноятчилик, халқаро ва миллий ҳуқуқий ёндашувлар ҳақида мълумот ҳуқуқ, берилган. Шунингдек, муаллиф томонидан жамият, кибержиноятчиликнинг жамият, давлат ва жаҳон давлат, хавфсизлик. хавфсизлигига таъсири ўрганилиб, самарали ҳуқуқий ҳамда институционал ечимлар таклиф этилган.. Киберпреступность: тенденции современности АННОТАЦИЯ Ключевые слова: В статье анализируются виды киберпреступности, а киберпреступность, также международные и национальные правовые подходы. право, Цель статьи — изучить влияние киберпреступности на общество, общество, государство и глобальную безопасность, а также государство, безопасность. предложить эффективные правовые и институциональные решения. 1 Justice Counselor, Head of Department at the Prosecutor General's Office of the Republic of Uzbekistan. Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 6 № 3 (2025) / ISSN 2181-1415 Сўнгги йилларда ахборот-коммуникация технологияларининг жадал ривожланиши инсоният ҳаётининг барча жабҳаларига чуқур таъсир ўтказди. Аммо мазкур жараён нафақат ижобий имкониятлар, балки янги таҳдидлар ҳам келтириб чиқарди. Улардан бири ва, эҳтимол, энг хавфлиси бу кибержиноятчиликдир. Кибержиноятчилик деб рақамли муҳитда, яъни интернет ва компьютер технологиялари ёрдамида содир этиладиган жиноий хатти-ҳаракатларга айтилади. Ҳозирги жамиятда турли хил кибер хавф-хатарларнинг тез суръатларда ўсиши ҳар бир давлат олдида жуда долзарб вазифани – ахборот хавфсизлигини таъминлаш заруриятини кун тартибига қўяди. Кибержиноятчиликнинг ҳар йиллик жаҳон миқёсидаги баҳоланиши замонавий ахборот жамиятида фуқароларнинг ҳимоя даражаси пастлигини кўрсатиб, жиддий хавотир уйғотмоқда. Муаммолар доираси эса анча кенг: техник ҳимоясизликдан тортиб, пул маблағлари билан боғлиқ операцияларни амалга ошириш учун мўлжалланган тизимларнинг заифлигигача. Мазкур муаммо бир неча ўн йиллардан буён ўрганиб келинаётган бўлса-да, жазога доир тушунчалар етарли даражада шаклланмаган. Бу эса жиноий гуруҳларга ўз фаолиятини кенг йўлга қўйиш имконини бермоқда. Ушбу мураккаб ва жаҳон миқёсидаги муаммо замонавий жамият хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Дунёдаги кўпгина давлатлар киберхавфсизликни миллий хавфсизлик даражасига чиқарган. Масалан, АҚШ, Европа Иттифоқи, Россия, Хитой каби давлатлар киберҳимояни давлат сиёсатининг устувор йўналиши деб белгилаганлар. Кибержиноятчилик ахборот- коммуникация технологиялари тараққиётининг илм ва тараққиётга қарама- қарши оқибати ҳисобланади. Кибержиноятчилик бугунги кунда турли шакл ва услубларда намоён бўлади. Унинг турлари сони ортиб бормоқда ва жиноятчиларнинг воситалари ҳам мураккаблашиб, автоматлашган, сунъий интеллект ёрдамида амалга оширилмоқда. Энг кенг тарқалган кибержиноятчилик турлари қаторида фишинг, хакерлик кабилар алоҳида аҳамият касб этади. Сохта трейдерлик – ижтимоий тармоқларда ҳақиқатдан йироқ бўлган натижа ва ютуқларни реклама қилиб, кам миқдорда сармоя киритиш орқали кафолатланган мўмай даромад кўриш тўғрисида алдаб, ўзгаларнинг мулкини қўлга киритиш; савдо-сотиқ ва хизмат кўрсатиш йўналишларида сохта маълумотлар киритилган эълонларни жойлаштириш; SIP-технологияларидан фойдаланган ҳолда алоқа рақамларини алмаштириш ва алоқа тармоқларига қонунга хилоф равишда рухсатсиз уланиш орқали ўзини банк хизматчиси, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ёки бошқа давлат идораси ходими ёхуд шахснинг яқин қариндоши деб таништириш йўли билан ишончга кириш ва алдаш; чет элдаги қариндоши вафотидан сўнг қолган катта миқдордаги меросни олиш учун зарур бўлган (давлат божи, божхона тўлови ва ҳоказо) тўловларни тўлаш. 489 Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations Issue – 6 № 3 (2025) / ISSN 2181-1415 Фишинг – фойдаланувчиларни алдаб, уларнинг шахсий маълумотлари (логин, парол, банк карточка рақамлари)ни қўлга киритишга қаратилган кибержиноят туридир. Бу одатда электрон почта, ижтимоий тармоқлар ёки сохта веб-сайтлар орқали амалга оширилади. Фишинг ҳужумлари технологиядаги заифликлардан кўра инсон психологиясидан кўпроқ фойдаланади[10]. Авваллари бу каби ҳужумларни амалга ошириш учун электрон почта хабарларидан фойдаланилар эди, аммо ижтимоий тармоқлар ва интернетга уланган смартфонлар оммалашгани туфайли фишинг ҳужумларининг турлари ҳам кўпайди. Бундай электрон почталарда одатда фойдаланувчини гўёки юқори махфийликка эга компания сайтига олиб борадиган ҳавола бўлади, аслида эса бу сайт фақатгина асл сайтнинг тақлидидан иборат бўлиб, ҳеч қандай махфийликни таъминламайди. Шу тарзда, ишончли антивирус ҳимоясига эга бўлмаган фойдаланувчи шахсий маълумотларини ўғирлаш учун мўлжалланган ҳужум қурбонига айланиши мумкин. Фишинг — бу ижтимоий муҳандисликнинг бир тури бўлиб, у фойдаланувчиларнинг тармоқ хавфсизлиги асосларини билмаслигидан фойдаланади: айниқса, кўпчилик оддий бир ҳақиқатни билмайди: хизматлар фойдаланувчилардан логин, парол ва бошқа маълумотларни хабар қилишни сўраб хат юбормайди. Фишингдан ҳимоя қилиш учун асосий интернет-браузерлар
Доказательный фрагмент
«Калит сўзлар: Ушбу мақолада кибержиноятчиликнинг турлари, кибержиноятчилик, халқаро ва миллий ҳуқуқий ёндашувлар ҳақида мълумот ҳуқуқ, берилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюКалит сўзлар: Ушбу мақолада кибержиноятчиликнинг турлари, кибержиноятчилик, халқаро ва миллий ҳуқуқий ёндашувлар ҳақида мълумот ҳуқуқ, берилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- This is an open access article under the Attribution 4.0 International, жамият, ҳуқуқ, государство, state, law, общество, давлат, безопасность, киберпреступность, право, кибержиноятчилик, cybercrime, security, хавфсизлик, society
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014