К содержанию
РецензированоRU2026

ХОРАЗМШОҲЛАР ДАВЛАТИ БОШҚАРУВИ ТИЗИМИ

Қаҳрамон Усманович Умидуллаев · Чўтбоев Муҳаммад Чориевич (Давлат ва ҳуқуқ институтининг катта илмий ходими,)

Журнал инноваций нового века · 1 · 2026

Аннотация

Ушбу мақолада Ануштегинлар сулоласи томонидан асос солинган Хоразмшоҳлар давлати бошқарув тизими таҳлил қилинган. Хоразмшоҳлар давлатининг сиёсий-маъмурий бошқарув тизими, марказий ва ҳудудий ҳокимият органлари фаолияти ҳамда ташқи алоқалари ўрганилган. Хоразмшоҳлар давлатининг давлат бошқаруви органлари фаолияти шу соҳада илмий тадқиқотлор олиб борган миллий ва хорижий олимларнинг ишлари, тарихий манбалар ва замонавий тадқиқотлар асосида таҳлил қилинган. Калит сўзлар: Хоразмшохлар, ануштегинлар, давлат бошқаруви, марказлашган ҳокимият, девонлар тизими, вилоят, мамлуклар. Ўрта Осиё ҳудудида ХI аср охирларидаги сиёсий ўзгаришлар, янги кучларнинг юзага келиши Хоразмшоҳлар давлатининг ташкил топишига туртки бўлди. Салжуқий ҳукмдор Маликшох даврида Хоразм вилоятига ҳоким этиб тайинланган Ануштегин дастлаб Салжуқийларга қарам, мазкур сулоланинг заифлашуви натижасида алоҳида ажралиб чиқиб, мустақил ануштегинлар сулоласини бошлаб берди ва мустаҳкам бошқарув тизимини ташкил этди. Хоразмшохлар давлати ўрта асрлардаги йирик ва қудратли давлатлардан бири бўлиб, ушбу давлат ўзининг мураккаб тузилиши аммо самарали бошқарув тизими билан ажралиб туради. Ануштегинлар томонидан ташкил этилган мазкур давлат ўз даврида Хоразм ҳудудидан ташқари Эрон, Афғонистон, Туркманистон ва Ҳиндистоннинг шимолий қисмларигача бўлган ҳудудларни қамраб олган. Хоразмшоҳлар 1077 йилдан 1231 йилгача ҳозирги Марказий Осиё, Афғонистон ва Ероннинг катта қисмини бирлаштириган ҳудудларга раҳбарлик қилган. Улар дастлаб Салжуқийлар империяси1 ва Қорахитойлар2нинг вассаллари сифатида, тахминан 1172 йилдан бошлаб эса то мўғуллар истилосигача ҳукмронлик қилган3. 1 Rene Grousset, The Empire of the Steppes:A History of Central Asia, Transl. Naomi Walford, Rutgers University Press, 1991, p. 159. 2 Biran, Michel, The Empire of the Qara Khitai in Eurasian history, (Cambridge University Press, 2005), 44. 3 A.Yazberdiev. Gurgendj – srednevekoviy nauchniy i kulturniy sentr Vostoka – Ashxabad, Turkmenskaya gosudarstvennaya izdatelskaya slujba, 2018 g., s. 242—243 https://scientific-jl.com/new 11 22 11 Volume–82_Issue-1_August-2025 JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS Айрим таҳлилчиларнинг фикрига кўра, Хоразмшоҳлар давлатининг географик жойлашуви унинг стратегик аҳамиятини белгиловчи омил бўлган. Амударё ҳавзасида жойлашган Хоразм ҳудуди қадимдан Шарқ ва Ғарб ўртасидаги муҳим савдо йўлларининг кесишиш нуқтаси эди. Бу минтақа орқали Буюк Ипак йўлининг муҳим йўналишлари ўтган ва бу ўз навбатида давлатнинг иқтисодий ривожланишига катта ҳисса қўшган. Давлатнинг кенгайган даврида унинг чегаралари жанубда Эрон ҳудудидан Ҳиндуқуш тоғларигача, шимолда Орол денгизи атрофидаги чўллардан Сирдарёнинг юқори оқимларигача, шарқда Зарафшон ва Қашқадарё ҳавзаларидан ғарбда Каспий денгизи соҳилларигача чўзилган. Бу кенг ҳудуд турли иқлим шароитлари, табиий бойликлар ва маданий анъаналарга эга бўлиб, бу ўз навбатида давлат бошқарувида мураккабликни юзага келишига сабаб бўлган. Хоразмшоҳлар давлати ўз давридаги мавжуд бошқарув тажрибаларининг энг яхши намуналарини ўзида мужассамлаштирган. Бартолд ҳам ўз тадқиқотларида бу давлатнинг маъмурий тизимининг мураккаблиги аммо самарадорлигини алоҳида таъкидлаган4. Шунингдек, Жувайнийнинг “Тарихи жаҳонкушо” ва бошқа шарқшунос олимларнинг асарларида Хоразмшоҳлар давлатининг ички тузилиши ва ташқи сиёсати ҳақида муҳим маълумотлар келтирилган. Манбаларда давлатнинг турли даврларидаги ўзгаришлари, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланиш жараёнлари ёритилган. Хоразмшоҳлар давлатининг бошқарув тизимини ўрганиш нафақат тарихий, балки замонавий аҳамиятга ҳам эга. Ушбу давлатнинг бошқарув тажрибаси кўп миллатли ва кўп маданиятли жамиятни бошқариш, марказий ва маҳаллий ҳокимият ўртасидаги мувозанатни ҳамда иқтисодий ривожланишни таъминлаш каби муҳим масалаларда қимматли маълумот олишга имкон беради5. Хоразмшоҳлар давлатининг бошқарув тизими қатъий марказлашган характерга эга эди. Давлат бошида турган Хоразмшоҳ мутлақ ҳокимиятга эга бўлиб, унга барча сиёсий, ҳарбий ва маъмурий ваколатлар тўпланган6. Давлат маъмурий жиҳатдан вилоятларга, вилоятлар эса, шаҳар ва қишлоқларга бўлинган. Хоразмшоҳлар давлатнинг олий ҳукмдори, ҳокими мутлақ ҳисобланган. Гурганжда шоҳ саройи қошида Марказий бошқарма — девонхона ташкил этилиб, унинг таркибида зироат, савдо-тижорат, молия, солиқ ишлари, шаҳар ва қишлоқларда осойишталикни сақлаш, ҳарбий ишлар ва бошқа давлат аҳамиятига эга вазифалар билан шуғулланадиган маҳкамалар ташкил 4 В. В. Бартольд. Туркестан в эпоху монгольского нашествия. Санкт-Петербург. 1900. – C. 345-350. 5 Тарихи жахонгушо (Жахон фотихи тарихи) / Алоулдин Атомалик Жувайний; Т.: МУМТОZ SO‘Z, 2015. – Б. 275-278. 6 Ш.М.Насавий. Жалолиддин Мангуберди ҳаёти – Т.: “Ўзбекистон”, “Ёзувчи”, 1999. – Б. 17-21. https://scientific-jl.com/new 11 22 22 Volume–82_Issue-1_August-2025 JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS этилган. Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ ҳукмронлигининг сўнгида саройда яна бир олий маҳкама, яъни вакиллар Кенгаши номи билан юритилган давлат кенгаши таъсис

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада Ануштегинлар сулоласи томонидан асос солинган Хоразмшоҳлар давлати бошқарув тизими таҳлил қилинган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада Ануштегинлар сулоласи томонидан асос солинган Хоразмшоҳлар давлати бошқарув тизими таҳлил қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Хоразмшохлар, ануштегинлар, давлат бошқаруви, мамлуклар., Калит сўзлар: Хоразмшохлар, вилоят, девонлар тизими, марказлашган ҳокимият
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники