К содержанию
РецензированоRU2026

ИСБОТ ҚИЛИШ ИНСТИТУТИДА ШАХС ҲУҚУҚЛАРИНИ ИШОНЧЛИ ҲИМОЯЛАШНИ ТАЪМИНЛАШ

ИШОНЧЛИ ҲИМОЯЛАШНИ ТАЪМИНЛАШ (ИСБОТ ҚИЛИШ ИНСТИТУТИДА ШАХС ҲУҚУҚЛАРИНИ) · Шукуров Икром Қосимович (RIGHTS IN THE INSTITUTE OF PROOFE)

Журнал инноваций нового века · 2026

Аннотация

in criminal proceeding legislation protection the rights of the person is the most important task. Especially in the process of proof of crimes worthy of ensuring the rights of citizens, respect for their integrity and dignity is a legal obligation of officials of each investigative body. Калит сўзлар: ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамият, олий қадрият, инновация, исбот қилиш институти, одоб-ахлоқ қоидалар, хорижий тажриба, жавобгарликнинг муқаррарлиги. Ключевые слова: правовое государство, гражданское общество, высшая ценность, инновация, институт доказывания, правила поведения, зарубежный опыт, неотвратимость ответственности. Key words: legal state, civil society, the higher the value, innovation, institute of proof, rules of conduct, foreign experience, the inevitability of punishment. Мамлакатимизда замонавий ҳуқуқий давлат, адолатли ва мустаҳкам демократик фуқаролик жамият қуриш пировардида миллий қонунчилик ва суд- ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар давлат, жамият ва халқ манфаатларини изчил таъминлашнинг кафили сифатида юзага чиқмоқда. https://scientific-jl.com/new 11 88 66 Volume–82_Issue-1_August-2025 JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS Авваломбор, суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш ва эркинлаштириш, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва назорат органлари фаолияти ошкоралиги ва самарадорлигини ошириш, аҳолини одил судловга бўлган ишончини кучайтириш, жамиятда қонунийликни чинакамига таъминлаш энг устувор вазифаларимиздан бири бўлиб қолмоқда. Бизга маълумки, инсон омили энг олий қадрият эканлиги, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини сўзсиз таъминлаш, жамиятда адолат ўрнатиш, жиноятчиликнинг олдини олиш ҳозирги давр талаби сифатида қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида ишни тўғри ташкил этишнинг илғор хорижий тажрибани ўрганиш асносида инновацион, замонавий шакл ва усулларини жорий этиш ҳамда буларни амалда қўллаш бош мақсадларимиздан бири саналади. Жиноят содир этган шахснинг ҳатти-ҳаракатини тўғри изоҳлаш, унинг қилмиши жазога сазоворлигини аниқлаш, топилган далилларга холисона баҳо бериш, унга адолатли, асосли ва қонуний жазо белгилаш, исбот қилиш жараёнида инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоялаш ҳамда жиноят иши юзасидан ҳақиқатни аниқлаш, исбот қилиш институтининг мақсадидир. Биринчи президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек: "қабул қилинаётган ҳар бир қонун ҳужжати аввало инсон манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилган, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилсин".1 Ушбу фикрни қўллаб-қувватлаган ҳолда, суд-ҳуқуқ тизими ривожини янги босқичга кўтараётган Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг "Суд ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари" тўғрисидаги Фармони2 қабул қилиниши бу соҳада мавжуд камчиликларни яққол кўрсатиб берди ва келгусида бу борада амалга оширилиши шарт бўлган муҳим масалаларни белгилаб берди. Хусусан, жиноят судлов ишларини юритишда исбот қилиш институтини янада такомиллаштириш, жиноятларни исбот қилиш жараёнида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли тарзда ҳимоялашни кучайтириш чораларини кўришга ушбу фармон туртки бўлди ва олдимизга жиноятларни исбот қилиш жараёни юзасидан қуйидаги кечиктириб бўлмайдиган вазифаларни бажариш масалалари қўйилди: - биринчидан, исбот қилиш субъектларидан исбот қилиш жараёнида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялаш борасида одоб-ахлоқ қоидаларига оғишмай риоя этилишини таъминлаш; - иккинчидан, исбот қилиш жараёнида ходимлар ўртасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоялашда суиистеъмолчилик ва бошқа 1 И.А.Каримов "Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон хаёт пировард максадимиз". Т. 2000. 17- бет. 2Ш.М.Мирзиёев "Суд ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари" тўғрисида Фармони 2016 йил 22 октябрь. Халқ сўзи газетаси. № 209(6644). https://scientific-jl.com/new 11 88 77 Volume–82_Issue-1_August-2025 JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишни таъминлаш; - учинчидан, тергов ҳаракатлари чоғида фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш юзасидан идоравий назоратни кучайтириш; - тўртинчидан, исбот қилиш жараёнида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига тажовуз қилиш ҳолатлари юзасидан зудлик билан зарур чоралар кўриш таъминлаш; - бешинчидан, исбот қилиш жараёнида вояга етмаганларга нисбатан тергов ҳаракатларни ўтказишда уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришни таъминлаш; - олтинчидан, исбот қилиш жараёнида қонун талабларини жиддий бузиш, фуқароларга нисбатан тақиқланадиган ҳолатларни қасддан содир этган ходимларга нисбатан жавобгарликнинг муқаррарлигини янада кучайтириш чораларини кўрилишини таъминлаш иборат. Исбот қилиш жараёнида фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини қўриқлаш жиноят процессуал қонунчиликнинг 88-моддасида мустаҳкамланган. Ушбу нормага биноан суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолаш жараёни

Доказательный фрагмент

«in criminal proceeding legislation protection the rights of the person is the most important task.»

Образец извлечения

Демо-превью

in criminal proceeding legislation protection the rights of the person is the most important task. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
legal state, civil society, the higher the value, innovation, institute of, Калит сўзлар: ҳуқуқий давлат, жавобгарликнинг муқаррарлиги., одоб-ахлоқ қоидалар, олий қадрият, исбот қилиш институти, хорижий тажриба, фуқаролик жамият, инновация
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники