К содержанию
РецензированоRU2022

ҚИЙНОҚҚА ҚАРШИ КУРАШИШ – ИНСОН ҚАДР-ҚИММАТИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИНГ АСОСИЙ КАФОЛАТИ СИФАТИДА

YOSH OLIMLAR · ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

Молодые ученые · 2022

Аннотация

ушбу мақолада қийноқка қарши курашиш, инсон қадр-қимматини ҳимоя қилиш ва шахсий дахлсизликни таъминлашнинг ҳуқуқий асослари таҳлил қилинган. Қийноқнинг халқаро ва миллий қонунчиликдаги ўрни ва қийноқни тақиқлашга йўналтирилган ҳуқуқий механизмларнинг амалга оширилишининг аҳамияти ҳақида ҳам сўз борган. Калит сўзлар: қийноқ, инсон қадр-қиммати, шахсий дахлсизлик, халқаро ҳуқуқ, шафқатсиз муомала, қонунийлик Қийноққа қарши курашиш инсон қадр-қимматини ҳимоя қилишнинг асосий кафолатларидан бири ҳисобланади. Бу йўналиш ҳар қандай демократик давлатнинг инсонпарварлик ва ҳуқуқий асослари билан боғлиқ бўлиб, фуқароларнинг дахлсизлигини таъминлашга хизмат қилади. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўлақонли таъминлаш, қийноққа қарши курашиш ва руҳий босим кўрсатишнинг олдини олиш долзарб масала бўлиб, ҳуқуқий демократик давлатларда инсонннинг шахсий дахлсизлиги ва қадр-қимматини таъминлашнинг асосий мезонларидан биридир. Дунёда зўровонликларга қарши курашиш, инсон қадрини улуғлаш юзасидан инсон қадрини улуғлаш ва шахсий дахлсизлигини таъминлаш юзасидан халқаро – ҳуқуқий ҳужжатлар, халқаро стандартлар ишлаб чиқилмоқда. Хусусан, халқаро – ҳуқуқий ҳужжатларда кўрсатилган нормалар чора - тадбирларнинг бажарилиши бир қаторида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича миллий чора -тадбирлар амалга оширилмоқда. Бунинг туб заминида инсоннинг қадри, шахсий дахлсизлиги ва ҳуқуқларини бузилмаслиги тўғри таъминланишга қаратилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “2022 - 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ- 60-сон Фармонида “...ҳаракатланиш эркинлигини чеклаш билан боғлиқ чораларни қўллашда қонунийликни сўзсиз таъминлаш ҳамда рақамли технологияларни жорий этиш орқали жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда қийноқларнинг олдини олиш бўйича превентив механизмларни такомиллаштириш ва ушбу йўналишда махсус қонун қабул қилиш”1 вазифалари келтирилган. Бундан кўзланган мақсад, жиноятчиликнинг олдини олиш ва қарши курашиш, жиноят просесси иштирокчиларига нисбатан қийноққа солиш ҳолатларини, шунингдек, бундай ҳолатларни келтириб чиқариш сабабларини бартараф этишда “Инсон ҳуқуқлари 1 O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 28-yanvardagi “2022 - 2026 yillarga mo‘ljallangan Yangi O‘zbekistonning taraqqiyot strategiyasi to‘g‘risida”gi PF-60-son Farmoni 14-maqsadi. Elektron manba: https://lex.uz/docs/5841063 71 YOSH OLIMLAR ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI in-academy.uz/index.php/yo умумжаҳон Декларатсияси”2да қабул қилиш орқали фуқароларга нисбатан қийноқ ҳолатлари, шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни хўрловчи муомала ва жазо турларини қўллаш тақиқланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида“тезкор-қидирув, тергов ва жазони ижро этиш соҳасида қийноқларнинг олдини олиш тизимини тубдан такомиллаштириш зарур.Ушбу ҳолатлар ҳали ҳам учраб тургани, фуқароларда жиддий эътирозларни келтириб чиқараётгани ҳамда мамлакатимизнинг халқаро нуфузига салбий таъсир кўрсатаётгани ҳам айни ҳақиқат”3.деб бежиз таъкидламаган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини чекловчи жазо турларини қўллаш жиноятига қарши курашиш 1948 йил 10 декабрь Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси”ни қабул қилиш орқали қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз ғайриинсоний ёки қадр- қимматини хўрловчи муомала ва жазо турлари қўллашни ҳалқаро даражада тақиқлаган. Ўзбек тили изоҳли луғатида “Қийноқ-жисмоний ва руҳий азоб, азият, озор шунингдек, қийнаш, азоблашнинг усулларни ва уларни қўллаш”4 сифатида таъриф бериб ўтилган. Бундан ташқари, “Қийноққа солиш” тушунчасига ҳуқуқий таъриф илк бор БМТнинг Бош Ассамблеяси томонидан 1975 йил 9 декабрда қабул қилинган. “Ҳамма шахсларни қийноқлардан бошқа қаттиқ шафқатсиз ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ва жазо турларидан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Декларацияда берилган. Қайд этиш лозмки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасида “Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас.”лиги мустаҳкамлаб қўйилган. Шунингдек, Ўзбекситон Республикаси Жиноят кодексининг 7-моддасида “жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди”-деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексида “ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон шаъни ва қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас”5 лиги белгилаб қўйилган. Ҳуқуқшунос олим А.Б. Ғафуров6 халқаро ҳуқуқ ва миллий қонунчиликнинг ўзаро алоқадорлиги уларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилиш лозимлиги, инсон ҳуқуқлари муаммоси қанчалик халқаро даражага кўтарилганидан қатъи назар, муаммо кўпроқ давлатларнинг ички ваколатларига боғлиқ бўлиб қолиши юзасидан фикр юритган. “Қийноқлар ва бошқа шафқатсиз муомалаларни тақиқлаш, ўз моҳиятига кўра, ҳокимиятни амалга оширишга чекловлар қў

Доказательный фрагмент

«ушбу мақолада қийноқка қарши курашиш, инсон қадр-қимматини ҳимоя қилиш ва шахсий дахлсизликни таъминлашнинг ҳуқуқий асослари таҳлил қилинган.»

Образец извлечения

Демо-превью

ушбу мақолада қийноқка қарши курашиш, инсон қадр-қимматини ҳимоя қилиш ва шахсий дахлсизликни таъминлашнинг ҳуқуқий асослари таҳлил қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
қийноқ, инсон қадр-қиммати, шахсий дахлсизлик, халқаро ҳуқуқ, шафқатсиз муомала, қонунийлик
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники