Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
МЎҒУЛ ХОНЛИКЛАРИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ
Қаҳрамон Усманович Умидуллаев · (PhD) Чўтбоев Муҳаммад Чориевич (институтининг катта илмий ходими,)
Исследователь · 3 · 120-150 · 2026
Аннотация
Мазкур мақолада мўғул хонликларининг давлат бошқаруви тизимига оид манбалар ўрганилиб, таҳлил қилинган. Мўғул хонликларининг марказлашган давлат ташкил этиш ва уни бошқариш борасидаги ёндашувлари, хусусан давлат бошқарувида ҳарбий тартиб ва Ясо қонунларининг ўрни ёритиб берилган. Эгаллаб олинган ҳудудларда Мўғил хонлари томонидан жорий этилган бошқарув тизими, маҳаллий анъаналар, қадриятлар ва диний эътиқодга бўлган муносабат (ислом, буддизм ва бошқа) ва мўғилларнинг давлат бошқарувига хос тартиб ҳақида фикр юритилган. Калит сўзлар: Қурултой, мўғул хонликлари, давлат бошқаруви, ҳокимият, Ясо қонунлари, ислом ҳуқуқи, солиқ, маҳаллий бошқарув, туман Тарихдан маълумки, ХIII аср бошларида Чингизхон қисқа вақт ичида дунёнинг катта қисмини эгаллаган қудратли империяга асос солган. Унинг сиёсий, ҳуқуқий ва ҳарбий ислоҳотлари натижасида вужудга келган бошқарув тизими – қатъий интизом ва яккаҳокимлик билан ажралиб туради. Чингизхон томонидан элаллаб олинган ҳудудларда дастлаб собиқ сиёсий бўлинишлар ва бошқарув тартиби инобатга олинмаган. Мўғул ҳарбийларидан бошлиқ тайинланиб, Ясо қонунлари асосида тартиб ўрнатилан. Кучли ҳарбийлашган бошқарув тизими мўғул ҳукмронлигининг дастлабки босқичига хос бўлиб, Хон мамлакатни ҳарбий ва сиёсий маслаҳатчиларга асосланиб бошқарган. Манбаларда қайд этилишича, Чингизхон вафотидан кейин янги хонни сайлаш учун мўғул зодагонлари Қурултой чақирган. Катта Меросхўр Жўжи отасидан олдин вафот этгани учун мўғул одатига кўра Ўқтой Хон этиб тайинланган. Унинг қароргоҳи Мўғулистоннинг марказий қисми Ўрхон дарёси бўйидаги Қорақорумда жойлашган эди. Манбаларда Ўқтой бақувват, қаттиққўл аммо майишатга берилиган инсон сифатида тасвирланган. У ҳам давлат бошқарувини қаттиқ ҳарбий тартиб асосида деярли бутун Осиёни қамраб олган https://scientific-jl.com 1 9 8 67-son_1-to’plam_Avgust-2025 ISSN:3030- 3 6 1 3 T A D Q I Q O T L A R jahon ilmiy – metodik jurnali марказдан юборилган буйруқлар асосида ҳарбий саркардаларга таяниб амалга оширган1. Гарчи Чингизхон ўз даври учун самарали алоқа тизими ва ҳарбий тарибни йўлга қўйган бўлса-да йирик империянинг марказидан жуда олис ҳудудларини бошқариш осон эмаслигини англаш мумкин. Бундан ташқари турли этник халқлар, диний эътиқод ва маданий қадриятлага эга халқларнинг узоқ йиллар давомида шаклланган бошқарув ананаларини инобатга олмаслик охир оқибатда норозиликка, мустақилликка интилишга натижада парокандаликка сабаб бўлиши эхтимолини ҳам тахмин қилиш қийин эмас. Маълумки Чингизхон вафотидан сўнг, мазкур империя тўрт улусга – Олтин Ўрда, Чиғатой, Илхонийлар ва Юанга бўлиниб кетди. Ҳар бир улусга маҳаллий анъаналар ва ижтимоий-сиёсий шароитларга мослашган ўзига хос бошқарув тизими жорий қилинди. Мисол учун, Олтин Ўрдада мўғил ва ислом анъаналари уйғунлашган бошқарув тизими шаклланган. Чиғатой улусида эса мўғул ва туркий қабилалар ўртасидаги муносабатлар бошқарув тизимига таъсир кўрсатган. Бироқ мўғул бошқарув анъаналари, хусусан Ясо қонунларининг таъсири кучлироқ бўлган2. Мўғул хонликларининг давлат бошқаруви тизими ҳақида Ратчневский, Давид Морган, Бартолд ва бошлар томонидан илмий изланишлар олиб борилган. Уларнинг аксарияти Мўғул хонликлари давлат бошқаруви тизимининг мураккаблиги, турли маданий, ҳарбий ва сиёсий омиллар таъсирида шаклланганлигини қайд этишган. Жумладан, Ратчневский Чингизхоннинг Ясо қонунлари асосида тузилган бошқарув тизимини таҳлил қилиб, марказлашган тузилма қатъий ҳарбий интизом ва иерархияга асосида шаклланганлигини таъкидлайди. Унинг фикрига кўра, бу тизим империянинг кенг ҳудудларини самарали бошқарига имкон берган3. Давид Морган эса Мўғул империясининг ҳарбий ва фуқаролик бошқаруви ўртасидаги боғлиқликни таҳлил қилиб, ҳарбий бошқарувга асосланган тизим империянинг катта ҳудудларни эгаллашига хизмат қилганлигини қайд этади. Шунингдек, у давлат бошқарувида ва ҳарбий бошқарув ўртасидаги мувозанат Мўғул империясининг мустаҳкамлигини таъминлаган деб ҳисоблайди4. Бартолд Мўғул хонликларининг туркий ва ислом бошқарув анъаналари билан уйғунлашуви ҳақида фикр юритиб, айниқса Олтин Ўрдадаги давлат бошқаруви исломий тамойиллар билан шаклланганлигини қайд этади. У 1 https://www.scribd.com/presentation/459137085/the-mongol-empire 2 https://www.britannica.com/place/Mongol-empire/Organization-of-Genghis-Khans-empire 3 Genghis Khan: His Life and Legacy. Paul Ratchnevsky 1991. – pp. 120-150 4 The Mongols. David Morgan. “Blackwell Publishing”, 1986 – pp. 145-150. https://scientific-jl.com 1 9 9 67-son_1-to’plam_Avgust-2025 ISSN:3030- 3 6 1 3 T A D Q I Q O T L A R jahon ilmiy – metodik jurnali мўғулларнинг дастлабки бошқарув тизими қатъий-ҳарбий ва иерархик асосга эга бўлса-да, вақт ўтиши билан маҳаллий бошқарув анъаналари билан бойитилгани ва турли минтақаларга мослаштирилганлигини таъкидлайди5. Яна бир манбада қайд этилишича, ҳар бир Мўғул хонлиги ўзига хос бошқарув тизимига эга бўлиб, маҳаллий анъаналар ва шароитларга мос равишда шаклланган. Чингизхон асос солган давлат бошқарув тузими кучли марказлашган ва ҳарбийлашган шаклга эга эди. Бошқарувнинг
Доказательный фрагмент
«Мазкур мақолада мўғул хонликларининг давлат бошқаруви тизимига оид манбалар ўрганилиб, таҳлил қилинган.»
Образец извлечения
Демо-превьюМазкур мақолада мўғул хонликларининг давлат бошқаруви тизимига оид манбалар ўрганилиб, таҳлил қилинган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Қурултой, мўғул хонликлари, давлат бошқаруви, ҳокимият, Ясо, Калит сўзлар: Қурултой
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
МонографииK.J.Murodov2026