К содержанию
РецензированоRU2025

СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ АСОСИЙ ОМИЛИ

Махкамов Акмалжон Юлдашевич · Юлдашев Самандар Акмалжон-ўғли

Современная наука и исследования · 4 · 2025

Аннотация

Ушбу мақолада соғлом турмуш тарзи жамият тараққиётининг асосий омили сифатида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи маданиятини тарғиб этиш ва ривожлантириш,соғлом турмуш тарзи тушанчаси юзасидан фикрлар, соғлом турмуш тарзининг асосий йўналишлари: туғри овқатланиш,зарарли одатлар,шахсий гигиена ва ҳакозолар хусисидаги маьлумотлар ўрин олган. Аннотация. В данной статье здоровый образ жизни является основным фактором развития общества, популяризации и развития культуры здорового образа жизни среди молодежи, взгляды на понятие здорового образа жизни, основные направления здорового образа жизни: правильное питание, вредные привычки, личная гигиена и информация о гигиене. Калит сўзлар: Соғлом турмуш тарзи,бадан тарбия,тўғри овқатланиш,спорт мусобақалари,жамиятни ижтимоий соғломлаштириш,саломатлик категорияси. Ключевые слова: здоровый образ жизни, физическая культура, правильное питание, спортивные соревнования, социальное оздоровление общества, категория здоровья. Ўзбекистон мустақилликка эришган кундан бошлаб, таълим тизимининг барча бўғинларида оила институти билан биргаликда соғлом турмуш тарзини ривожлантиришга катта эътибор бера бошлади. Ёшларни маънавий-ахлоқий, интеллектуал ва жисмоний соғлом қилиб тарбиялашда оила, ота-оналар, жамоат ташкилотлари, маҳаллалар, хайрия ва халқаро фондларнинг роли беқиёсдир. Ҳозирги пайтда ёшлар ўртасида турли-туман спорт мусобақалари ўтказилмоқда. Таълим тизимидаги уч босқичдан иборат “Универсиада”, “Баркамол авлод” ва “Умид ниҳоллари” каби ўйинларни ўз ичига олган яхлит тизимнинг шакллангани бу соҳадаги катта натижаларга эришилаётганидан далолат беради. Чеҳраси очиқ, эртанги кунга интилиб яшаётган соғлом ёшларимиз халқаро мусобақаларда ғолиб бўлиб, Ўзбекистоннинг байроғини баланд кўтариши барчага ғурур ва ифтихор туйғусини улашади. Шунинг учун соғлом турмуш маданиятини ривожлантириш - бу эртанги кунга бўлган ишонч, ёшлар ҳаётининг муҳим бир йўналиши, кундалик турмушнинг узвий бир бўлагига айланиши лозим. Айни пайтда, соғлом турмуш тарзи тушунчаси узоқ йиллар давомида чекиш, ичкиликбозлик, кам ҳаракатланиш сингари иллатларга қарши курашни тарғиб қилиш билан тенглаштирилиб, соғлом турмуш тарзи моделлари умумий тавсия хусусиятига эга, муайян шахснинг саломатлик даражасини юксалтиришга доир долзарб муаммоларни кенг кўламда ҳал қилишга қаратилмас эди. Табиийки, бундай шароитда кўплаб ёшлар соғлом турмуш тарзи фалсафасининг моҳиятини яхши англаб етмаган. 1 37 International scientific journal ISSN: 2181-3906 «MODERN SCIENCE АND RESEARCH» 2025 VOLUME 4 / ISSUE 8 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ Юзага келган вазиятда аҳоли онгида нафақат моддий фаровонлик, балки таълим ва маданият даражасини ошириш, ўз соғлиғига нисбатан масъулиятли муносабатни шакллантириш ҳисобидан турмуш шароитини янада яхшилашга қаратилган соғлом турмуш тарзи тушунчасини шакллантириш жуда муҳимдир. Соғлом турмуш тарзининг асосчиларидан бири буюк ҳаким Абу Али Ибн Сино экани ва у бундан минг йил олдин ушбу мавзуга бағишланган «Соғлиқни сақлаш ҳақида рисола» ёзганини кўпчилик билади. У мерос қолдирган аксарият тавсиялар айни пайтда ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Бу асарларга мурожаат этилганда ҳар бир инсон ўз соғлигини турмуш тарзи билан уйғунликда ривожлантириши жуда муҳимлигига алоҳида урғу берилганини англаш мумкин. XIX асрнинг иккинчи ярми ва XX аср бошларида яратилган педагогика асарларда соғлом турмуш тарзи масалаларининг ёритилишини таҳлил қилиш натижалари шуни кўрсатдики, мазкур даврда яратилган асарларнинг аксариятида боланинг жисмоний жиҳатдан соғлом этиб тарбиялашга аҳамият қаратилган. Жумладан, маърифатпарвар Абдулла Авлонийнинг қуйидаги фикрини алоҳида қайд этиб ўтиш ўринли: «Баданнинг саломат ва қувватли бўлмоғи инсонга энг керакли нарсадур. Чунки ўқимоқ, ўқитмоқ, ўрганмоқ, ўргатмоқ учун инсонга кучли, касалсиз жасад лозимдир». Мазкур фикр ўша даврда ҳам инсон саломатлиги масаласининг диққат-марказда бўлганлигини англаш билан бирга, бугунги кунда муҳим қийматга эга эканлигини кўрсатади. Абдурауф Фитрат ижтимоий тарбия негизида жисмоний тарбияни ташкил этиш, шахснинг саломат ва бақувват қилиб тарбиялаш алоҳида аҳамият касб этишига урғу беради. Унинг «Раҳбари нажот» асарининг «Бола тарбияси» номли бобида бадан тарбияни ташкил этиш борасидаги қуйидаги фикрлар илгари сурилган: «Бадан тарбиясига қадим замонлардан бошлаб катта аҳамият берилган. Инсоннинг бутун аъзоси саломат ва қувватга эга бўлмаса, унда инсон узоқ яшамайди. Агар инсоннинг танасидаги аъзоларидан бирига зарар тегса, у киши ишдан қўлини тортиб, бошқаларнинг муҳтожига айланади». XIX асрнинг биринчи ярмида яшаган қорақалпоқ халқ шоири Бердимурод Бердақнинг танланган асарлари мазмунида илгари сурилган ғояларга мурожаат қилар эканмиз, унда ёш авлодни меҳнат қилиш, мард ва жасур бўлиш, шунингдек, ақлий жиҳатдан баркамол бўлишга ундовчи фикрларига дуч келамиз. Юқоридаги соғлом турмуш тарзини шакллантиришга бўлган муносабатлардан хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, инсон бор экан, унинг саломатлиги, айниқса, ўсиб келаётган авлодни жисмоний жиҳатдан бақ

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада соғлом турмуш тарзи жамият тараққиётининг асосий омили сифатида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи маданиятини тарғиб этиш ва ривожлантириш,соғлом турмуш тарзи тушанчаси юзасидан фикрлар, соғлом турмуш т…»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада соғлом турмуш тарзи жамият тараққиётининг асосий омили сифатида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи маданиятини тарғиб этиш ва ривожлантириш,соғлом турмуш тарзи тушанчаси юзасидан фикрлар, соғлом турмуш т… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Соғлом турмуш тарзи, бадан тарбия, тўғри овқатланиш, спорт, Ҳозирги пайтда ёшлар ўртасида турли-туман спорт мусобақалари ўтказилмоқда.
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники