Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Ўзбекистон республикасининг экологик ноқулай муҳитда яшовчи ўткир зотилжам билан оғриган болаларда гемостаз тизими кўрсаткичларининг мавсумий ўзгаришлари
МАВСУМИЙ ЎЗГАРИШЛАРИ · Бобомуратов Т.А. · Юсупова У.У. · Худайберганов М.Р.
Третье возрождение:проблемы и решения · 9 · 2026
Аннотация
Ўткир зотилжам касаллиги дунёдаги болалар ўлимининг биринчи энг муҳим сабабидир ҳар йили у беш ёшгача бўлган 1,8 миллион болани ҳаётдан олиб кетади, улардан 98% дан кўпроқ қисми ривожланаётган мамлакатларга тўғри келади [10, 136 б.; 11, 42 б.]. ЖССТ маълумотларига кўра, ўткир зотилжам касаллиги бутун дунёдаги болалар ўлимининг асосий инфекцион сабабидир, у дунёдаги 5 ёшгача бўлган болалар орасида барча ўлим ҳолатларининг 15%га сабаб бўлади. Хоразм вилояти иқлими ножўя экологик мухитлардан бири бўлиб, вилоят ҳудуди кескин континентал, ёзи иссиқ ва қуруқ, қиши эса анча совуқ хисобланади [9]. Болаларда учрайдиган шифохонадан ташқари зотилжам касаллигининг ўзига хос хусусиятларидан бири ножўя иқлим шароити билан хам боғлиқ бўлган ДВC синдроми кўринишида, гемостазнинг бузилиши билан кечадиган инфекцион-токсик шокнинг ривожланиши ҳисобланади [2,3]. Ўпкада ўткир яллиғланиш жараёни метаболик функциясининг бузилишига олиб келади, бу эса ўпканинг гемостаз тизими протеаза- антипротеазалари мувозанатини бошқариш қобилиятини йўқолишида намоён бўлади [4]. “UCHINCHI RENESSANS:MUAMMO VA YECHIMLARI” 39 Бир қатор муаллифларнинг фикрига кўра, ўткир бронх-ўпка патологиясининг турли шакллари бўлган болаларда қон гемостаз тизимининг протеаз-антипротеазаларининг номутаносиблиги ўпкадаги патологик жараённинг оғирлик даражасига боғлиқ бўлиб, қон ивишининг прокоагулянт бўғини фаоллашуви ва антикоагулянт бўғини етишмовчилигида намоён бўлади. [1,5]. Бироқ, зотилжам билан оғриган болаларда гемостаз кўрсаткичларида аниқланган ўзгаришларнинг даражаси ва характери томир ичи қон ивиши жараёнининг мавжудлигини кўрсатади [6], унинг яқоллиги ўпкадаги патологик жараённинг оғирлигига бевосита боғлиқ [7]. Адабиёт маълумотларининг тахлили ўткир зотилжам билан оғриган болаларда ножўя иқлим шароитида гемостаз тизимининг ҳолати тўғрисида янада кенгроқ тадқиқотлар ўтказилиши ва асосланган хулосалар зарурлигини тақозо этади. Ишнинг мақсади: Ноқулай экологик муҳитда яшовчи ўткир зотилжам билан касалланган эрта ёшли болаларнинг гемостаз кўрсаткичларини мавсумий тебранишларига қараб ўрганиш. Материал ва усуллар: Хоразм вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт макази (ВБКТТМ) пульмонология бўлимида даволанаётган ўткир зотилжам билан оғриган 70 та болани текширдик. Назорат гурухига бронх- ўпка касалликлари билан оғримаган I ва II саломатлик гуруҳига кирувчи 40 нафар Хоразм вилояти ҳудудида, яшовчи амалий соғлом болалар олинди. Барча бемор болаларда обектив кўрик, қоннинг клиник ва биохимик тахлиллари, кўкрак қафаси рентгенографияси каби текширувлар амалга оширилди. Гемостаз тизимини ўрганиш беморларни касалхонага ётказилган куни, динамикада (3-4 кун). Қонни биокимёвий таҳлили ВБКТТМ лабораториясида гемостаз тизими кўрсатгичлари (Гемостаз тизими “HUMAN CLOT DUO plus” асбобида фибриноген концентрацияси, қисман фаоллашган “UCHINCHI RENESSANS:MUAMMO VA YECHIMLARI” 40 тромбопластин вақти (ҚФТВ), протромбин индекси (ПТИ), тромбин вақти (ТВ), қонни ивиш вақти (ҚИВ), Ҳалқора меъёрлаштирилган нисбат (ХМН), «Couiter MD» анализатори ёрдамида тромбоцитлар сонини, Фонио бўйича қоннинг ивишини аниқлашни ўз ичига олди) ва бошқа биохимик тахлиллар ўтказилди. Натижаларга EXCEL пакетида ишланган, ўз ичига статистик функ- циялар тўпламидан ўртача арифметик қийматни (M), ўртача арифметик қиймат хатолигини (m), Стъюдент мезони (t), хатолар эхтимоллигини (р) кўрсаткичлари ҳисоблаб чиқарилди. Олинган натижалар: Юқоридагилар билан боғлиқ ҳолда, биз томондан эрта ёшдаги соғлом ва ўткир зотилжам касаллиги билан оғриган бемор болаларда гемостаз тизимининг фаолияти ўрганиб чиқилди. Тўқималар ва қон томирлари шикастланганда плазма компонентлари (қон ивиш омиллари) биокимёвий реакциялар каскадида иштирок этади, бунинг натижасида фибрин лаҳтаси ҳосил бўлади. Қон ивиш жараёнининг бошланиш механизмлари билан фарқ қилувчи ички ва ташқи қон ивиш йўллари мавжуд. Ички йўл қон таркибий қисмларининг томир девори эндотелий ости қавати коллагени билан контактда бўлганда амалга оширилади. Бу жараён учун XII, XI, IX ва VII коагуляцион омиллари муҳим ҳисобланади. Ташқи йўл шикастланган тўқима ва томирлар деворидан ажралиб чиқадиган тўқималар тромбопластини (III омил) томонидан ишга тушади. Иккала механизм ҳам бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, фаол Х омил ҳосил бўлган пайтдан бошлаб уларни юзага чиқиш йўллари умумий бўлади. Тақдим этилган маълумотлардан кўриниб турибдики, эрта ёшдаги болаларда биотроп омилларга боғлиқ равишда гемостаз кўрсаткичларида ўзгаришлар кузатилади. Шундай қилиб, биз томондан қиш ойларида қон “UCHINCHI RENESSANS:MUAMMO VA YECHIMLARI” 41 ивиш вақтининг бироз чўзилиши ва ёз ойларида эса қисқариши кузатилиши қайд этилди (1-жадвал.). Қон ивиш жараёнининг бошланиш механизмлари билан фарқ қилувчи ички ва ташқи қон ивиш йўллари мавжуд. Ички йўл қон таркибий қисмларининг томир девори эндотелий ости қавати коллагени билан контактда бўлганда амалга оширилади. Бу жараён учун XII, XI, IX ва VII коагуляцион омиллари муҳим ҳисобланади. Ташқи йўл шикастланган тўқима ва томирлар деворидан аж
Доказательный фрагмент
«Ўткир зотилжам касаллиги дунёдаги болалар ўлимининг биринчи энг муҳим сабабидир ҳар йили у беш ёшгача бўлган 1,8 миллион болани ҳаётдан олиб кетади, улардан 98% дан кўпроқ қисми ривожланаётган мамлакатларга тўғри кела…»
Образец извлечения
Демо-превьюЎткир зотилжам касаллиги дунёдаги болалар ўлимининг биринчи энг муҳим сабабидир ҳар йили у беш ёшгача бўлган 1,8 миллион болани ҳаётдан олиб кетади, улардан 98% дан кўпроқ қисми ривожланаётган мамлакатларга тўғри кела… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- ўткир зотилжам, қон ивиш, зотилжам билан, билан оғриган, зотилжам касаллиги, хоразм вилояти, гемостаз тизими
Смежные источники
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЖУРНАЛ ПРАВОВЫХ ИССЛЕДОВАНИЙСуванов Сардор Бахадирович2026