К содержанию
РецензированоRU2026

ЖАДИД ВА ҚАДИМ МАКТАБЛАРИ ТЎҒРИСИДА

К.И. Ҳазратқулов (Чирчиқ Давлат Педагогика Университети “Тарих” Кафедраси Таянч Докторанти (Ўзбекистон))

Академические исследования в современной науке · 2026

Аннотация

Мақолада яқин тарихимиз, ХIХ аср охири ХХ аср бошларида фаолият олиб борган боболаримиз – жадидлар ҳақида, уларнинг маърифатпарварлик фаолияти тўғрисида фикр юритилади. Янги усул (жадид) мактабларининг эски усул (қадимчилар) мактабларидан устунлиги ўша даврда яшаган, янги усул мактабларининг қандай шароитда ташкил топганини ўз кўзлари билан кўрган одамларнинг фикри баён қилинади. Калит сўзлар: янги усул, дарслик, муҳаррир,қадимчилар, эски усул. Abstrct The article talks about our recent history, our grandfathers who created in the late 19th and early 20th centuries, and their enlightenment activities. The superiority of the New Method schools over the old method (ancient) schools is expressed in the opinion of people who lived in that period and saw the conditions in which the New Method schools were created. Keywords: new method, textbook, literate, editor, ancients, old method. Аннотация В статье говорится о нашей недавней истории, о наших дедах, творивших в конце ХIХ – начале ХХ веков, и их просветительской деятельности. Превосходство новометодных школ над школами старого метода выражаетсяв мнении людей, живших в тот период и видевших условия, в которых создавались новометодные школы. Ключевые слова: новый метод, учебник, грамотный, редактор, древние, старый метод. Кейинги пайтларда янги Ўзбекистонимизда тарихга янги назар билан қараш, унга тарихий нуқтаи-назардан холисона баҳо бериш, Ўрта Осиё халқларининг азалий орзуси бўлган том маънодаги озодлик масаласини чуқур ўрганиш тарихчиларимиз олдида турган муҳим вазифа бўлиб турибди. Тўғри, бу мавзуда таниқли тарихчимиз тарих фанлари доктори Қаҳрамон Ражабовнинг охирги босилган асарларини, жонкуяр олимамиз тарих фанлари доктори Дилноза Жамолованинг қатор мақолалари, ижтимоий тармоқларда чиқишлари, тарих фанлари номзоди Баҳром Ирзаевнинг мақолаларини тилга олмасдан бўлмайди. Бу рўйхатни узоқ 41 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference давом эттириш мумкин. Лекин шу билан бир қаторда эслаб ўтмаса бўлмайдиган баъзи бир тарихнинг қоронғи жойлари борки, муаллиф ўша қоронғи жойларга ёруғлик киритишга уринади. Улуғ ёзувчи, тарихчи ва олим Садриддин Айний Бухоро маърифатпарварларининг етакчи намоёндаларининг бири бўлиб, Бухоро маърифатпарварларининг асосчиси Аҳмал Донишнинг издоши ва замондоши эди. Айний ўзининг “Бухоро инқилобининг тарихи” асарида эски усул билан ўқиган мактаб битирувчиларининг 18-20 йил мадрасага қатнаб натижада саводсиз қолиб кетганлигини аниқ мисоллар билан кўрсатади.(1) 1908 йил ёз фаслида Айний ўзининг ҳамфикри бўлган Хомид Хўжа Меҳрий билан Самарқандга саёҳат қилади. Саёҳатчилар Самарқандга биринчи марта боришлари бўлганлиги учун бу шаҳарда Қуръони каримни нашр қилдириш учун юргани шериклари Абд ал-Воҳид Мунзимнинг олдига борадилар. Саёҳатчилар бир куни тасодифан Амир Темур мақбараси олдида самарқандлик маърифатпарвар Мулла Иброҳим Саид Камол ўғлини учратиб қоладилар, табиийки у бухоролик меҳмонларни уйига таклиф қилади. Меҳмондорчиликдан кейин мезбон ўғли Шамсиддинни ва жияни Тожиддинни меҳмонлар олдига чақириб имтиҳон қилади. Бу болалар ҳисобдан, жўғрофиядан, хат ва имлодан, тажвид(араб-қуръон ўқиш қоидалари-Ҳ.К.) дан ва диний масалалардан меҳмонларга маълумот берадилар. “Биз 25 йил мадрасада ётиб ўқиб бирон қатла (турк-марта- Ҳ.К.) эшитмаган нарсаларимизни шу 10-12 яшар болалардан эшитиб ғоят таажжуб қилдиқ. Табиийки, булар ўқийтурғон мактабни бориб кўрмоқчи бўлдиқ”(2). Мазкур мактаб 1321 ҳижрий йилда муаллим Мулла Абдуқодир Шакурий ташаббуси билан очилган “Шакурий” мактаби эди. У кунларда Шакурий мактаби Қўшҳовуз гузаридаги Мухаммад Раҳимбой ҳовлисида эди. Шакурий афанди бизни хуш қабул қилиб мактаб шогирдларини бирма-бир кўрсатди ва мактаб муҳсинати(араб-яхшиликлари-Ҳ.К.)дан сўйлади. “Биз бу кунга довур янги мактабни кўрганимиз йўқ, усули жадида мактаби бор эмуш, тез хат ва саводни чиғатура(турк-чиқарар-Ҳ.К.) эмуш деб эшитган бўлсак ҳам, унга унча аҳамият берганимиз йўқ эди.Юқоридаги фаслларда баён қилинғонидек “Наводир ул-виқоя” (Воқеалар нодирлиги), “Саёҳатномаъи Иброҳимбек” каби китобларнинг мутоаъласи билан илмий ва ижтимоий инқилоб лузумлигини(араб- 42 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference кераклигини -Ҳ.К.) тушунган бўлсак ҳам , онинг(турк-унинг-Ҳ.К.) йўлларини ҳеч ўйламоғон эдик. Шакурий мактабига мағрур кириб мутаҳҳайир(араб-ўзгариб-Ҳ.К.) ўзгариб чиқдик. Бу ўзгаришлар бизни нималарга гирифтор қилишини биз ҳали билмас эдик(3). Бор ҳақиқатни тан олиш керак, бундан аввал ҳам мактаб очишга урунишлар бўлган, масалан, 1900 йилда эски Бухорода Жўрабой исмли бир миллатхох киши мактаб очиб ҳар қандай боланинг саводини тез суръатларда чиқаришини айтиб жар солган, лекин халқ унинг сўзларига ишонмаган. Бу мактаб тез орада ёпилиб кетган. Кейинроқ бухоролик маърифатпарвар Абд ал-Воҳид Мунзим Хидир исмли бир туркман боланинг саводини уйда чиқаришга ҳаракат қилади. Аммо ҳеч қандай дастурга ва дарсликка эга бўлмаган бу ҳаракт ҳам муваффақиятга эришмайди(4) Мана шу ерда

Доказательный фрагмент

«Мақолада яқин тарихимиз, ХIХ аср охири ХХ аср бошларида фаолият олиб борган боболаримиз – жадидлар ҳақида, уларнинг маърифатпарварлик фаолияти тўғрисида фикр юритилади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада яқин тарихимиз, ХIХ аср охири ХХ аср бошларида фаолият олиб борган боболаримиз – жадидлар ҳақида, уларнинг маърифатпарварлик фаолияти тўғрисида фикр юритилади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
new method, textbook, literate, editor, ancients, old method, муҳаррир, эски усул., янги усул, дарслик, қадимчилар
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники