К содержанию
РецензированоRU2021

ЖАҲОН МАМЛАКАТЛАРИ НОМЛАРИНИНГ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ЖИҲАТЛАРИ ВА ТОПОНИМИК ТАҲЛИЛИ

БАЙҚАБИЛОВ ХУСНУДИН МАРДАНОВИЧ

Учебная литература · 2021

Аннотация

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда халқаро алоқалар ва давлатлар ўртасидаги ўзаро муносабатларда географик номлар тобора кўпроқ иштирок этмоқда ҳамда улардан фойдаланишда географик номларнинг халқаро ва миллий стандарт тизимига зарурат ортмоқда. Инсоният тарихий тараққиётидан маълумки, аждодларимиз ҳар бир жойни ўзига хос равишда номлашга интилишган. Шунинг учун ҳам жой номлари география, тилшунослик ҳамда тарихнинг ўрганиш объектларидан бири сифатида бетакрорийлиги, индивидуаллиги, қуйма маънодалиги, шаклан қисқалиги, даврийлиги ва уларда умуминсоний анъанаю қадриятларнинг ифодаланганлиги билан ажралиб туради. Топонимларни халқаро стандартлаштириш масалаларига БМТнинг Географик номлар бўйича экспертлар гуруҳи (UNGEGN), Халқаро ономастика фанлари қўмитаси (IGOS), Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ISO) ва бошқалар томонидан катта аҳамият берилмоқда. Жумладан, UNGEGN географик номларнинг кўп тилли халқаро маълумотлар базасини шакллантирган бўлиб, унда 200 дан ортиқ давлат номлари, 3362 та шаҳарлар ва уларнинг таркибидаги 6000 дан ортиқ номлар жойлаштирилган1 . Ушбу халқаро маълумотлар базаси доимий тарзда такомиллаштирилиб, янгиланиб борилиши талаб этилади ва бу вазифани бажаришда жаҳон мамлакатлари доирасида топонимик тадқиқотлар олиб бориш ва географик номлар бўйича маълумотлар тўпланиши муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади

Доказательный фрагмент

«Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.»

Образец извлечения

Демо-превью

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники