К содержанию
РецензированоRU2020

Перинатал даврда марказий нерв тизими зарарланиши ва унинг оқибатлари (эпидемиологияси, классификацияси ва хусусий атамаларга оид адабиётлар шарҳи)

Мамадалиева С. А. · Алиев М. А. · Мамадалиев А. М.

Научные статьи · 2020

Аннотация

Марказий нерв тизимининг (МНТ) перинатал даврда гипоксик-ишемик зарарланиши (синонимлари – перинатал асфиксия, гипоксик-ишемик энцефалопатия, туғруқ краниоцеребрал травмаси) сурункали ѐки ўткир гипоксия (асфиксия) натижасида ривожланувчи асаб тизимининг иккиламчи ишемияси белгилари билан тавсифланади ва клиник ва лаборатор текширишлар ѐрдамида тасдиқланади. Бутун жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан янги туғилган чақалоқларга оид ва туғилиш, ҳомиладорликка тегишли янги қабул қилинган мезонларга кўра туғилишни расман ҳисобга олиш қуйидаги шартлар асосида амалга оширилади, яъни 22 ҳафталик муддатда боланинг оғирлиги энг камида 500 гр ѐки ундан камроқ (кўпсонли ҳомиладорликда), боланинг бўйи 25 см, агар тана оғирлиги маълум бўлмаса – 25 см дан камроқ, ҳамда туғилгандан сўнг 168 соатдан кўпроқ (7 сутка) яшаган бўлиши керак бўлади [2, 4, 5, 19, 22, 23]. Бир неча ўн йиллар олдинги даврда чала туғилган болаларнинг яшаб кетиши имкониятлари жуда кам бўлган бўлса, ҳозирги вақтдаги тадбиқ этилган имкониятлар натижасида чала туғилган чақалоқларни парвариш қилиш, ҳомиланинг ўткир ва сурункали гипоксиясини ва летал оқибатларни бартараф этиш бундай болаларнинг ҳаѐтга мослашиб яшаб кетишига имкон бермоқда. Бу эса турғун неврологик дефицитлар кузатилувчи болалар контингентининг доимий ошиб боришига олиб келмоқда. Шундай қилиб, перинатал даврда бош миянинг гипоксик-ишемик зарарланиши янги туғилган чақалоқлар ўлимининг асосий сабабларидан бири бўлиб, оқибатда эса ногиронликка олиб келувчи МНТ оғир патологиялари ривожланишининг асосий омилларидан бири бўлиб қолмоқда.

Доказательный фрагмент

«Марказий нерв тизимининг (МНТ) перинатал даврда гипоксик-ишемик зарарланиши (синонимлари – перинатал асфиксия, гипоксик-ишемик энцефалопатия, туғруқ краниоцеребрал травмаси) сурункали ѐки ўткир гипоксия (асфиксия) нат…»

Образец извлечения

Демо-превью

Марказий нерв тизимининг (МНТ) перинатал даврда гипоксик-ишемик зарарланиши (синонимлари – перинатал асфиксия, гипоксик-ишемик энцефалопатия, туғруқ краниоцеребрал травмаси) сурункали ѐки ўткир гипоксия (асфиксия) нат… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники