Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
МУҲАММАД РАСУЛ МИРЗОНИНГ ИЖТИМОИЙ-МАИШИЙ ШЕЪРЛАРИ ХУСУСИДА
МУҲАММАД РАСУЛ МИРЗОНИНГИЖТИМОИЙ-МАИШИЙШЕЪРЛАРИ · ФАЙЗУЛЛАЕВАРАЙҲОН АБДУЛЛАЕВНА · ABDULLAYEVANODIRASAHAT QIZI (Ахбороттехнологиялари ва менежмент университетидоценти,rfayz5775@gmail.com)
Международный научный журнал · 1900
Аннотация
Ушбу мақолада Муҳаммад Расул Мирзо девонидаги ижтимоий-маиший мавзудаги шеърлари таҳлили билан бирга шоирнинг Хоразм адабий муҳитида тутган ўрни ҳақидасўз боради. Калит сўзлар. Лирик жанрлар, таърих, рубоий, қўлёзма, ғазал, девон, хаттот, мусиқашунос. Хоразм адабий муҳитида ўзига хос ўрнига эга бўлган Муҳаммад Расул Мирзонинг турли мавзулардаги шеърларини аниқлаш ва истифода этиш шоир ижодий мероси, унинг қарашлари ҳақидаги мавжуд тасаввурларимизни тўлдириши билан бирга мумтоз адабий меросимизхазинасиниҳам бойитади. Мирзо қаламига мансуб айрим шеърлар хронологик хусусиятга эга. Бу бизга, одатда, турли лирик жанрлар таркибида келувчи таърих мисолида таниш анъана. Тарихий шахсларнинг таваллуди, вафоти, бирор иншоотнингбарпо этилишиёки бошқабир ижтимоий воқелик тарихи билан боғлиқ сананинг абжад асосида қайд қилиниши адабиётда мавжуд анъана. Мирзонинг айрим рубоийларида шаклан таърихга яқин ҳолат кузатилади, яъни унда маълум бир сана келтирилади. Фақат таърихдан фарқли ўлароқ, рубоийларида сана тўғридан тўғриҳавола қилинади.Жумладан, Ҳар кунда ёзибикки рубоий буфақир, Маънисиниайлабон тафаккур бир-бир. Эрдисана минг уч юзянаўнсаккиз, Ҳам эрдимуҳаррам ўниқилдитаҳрир.[55а] Шоир ишора қилаётган 1318 йил муҳаррам ойининг ўнинчиси – 1900 йил 10 май рубоийларнинг таҳририамалгаоширилган санани англатмоқда.Бошқабир рубоийда: Мирзо олибамри шаҳ билақўлға қалам, Ҳофизнирубоиётиниқилди рақам. Минг уч юз ўнсекизўтуб ҳижратдин, Ўн тўқуз эди рабиъул аввалдинҳам.[55б] Аввалги фаслда Муҳаммад Раҳимхоннинг нодир ва йирик асарларни кўчириш,нашрга тайёрлаш ва чоп этишга бевосита Мирзони масъул этиб тайинлагани ҳақида тўхталган эдик. Рубоийда шу жараёнга ишора бор. Бунда шоҳнинг топшириғи билан амалга оширилган Ҳофизрубоийлариникўчирилиш санаси ойдинлашади: 1318йил19 рабиъул аввал –1900 йил 17июль. Бошқарубоий: Амр айладиМирзоға шаҳи нексияр, Ёзмоқғарубоъиёти Хайёми Умар. Минг уч юз ўнсекиздаёзибитмом, Шаъбондакўтарди хомакоғаздин сар.[55б] Ушбу рубоийда Мирзонинг Умар Хайём рубоийларини кўчирган санаси маълум бўлади: 1318йилшаъбон–1900йил ноябрь-декабрьойлари. Яна бир рубоийда эса Мирзонинг хаттот сифатида Саъдий рубоийларини ҳам кўчиргани 490 RAQAMLI TRANSFORMATSIYA SHAROITIDA SUN’IY INTELLEKTNI RIVOJLANTIRISH VA ZAMONAVIY MATEMATIKANI O‘QITISH MUAMMOLARI VA YECHIMLARI ойдинлашади. Амр айладисултонизамон,коникарам, Ҳақ давлатин айлагай фузун, умрини ҳам. Мирзоғаошуқмай олиб илкигақалам, Айларга рубоийётиСаъдийнирақам.[55а] Юқоридаги рубоийлардан кўринадики, Мирзо хоннинг буйруғига кўра Саъдий, Ҳофиз ва Умар Хайём рубоийларини оққа кўчирган. Аммо “Муҳаммад Раҳимхон II – Феруз кутубхонасининг феҳристи”да Мирзо оққа кўчирган қўлёзмалар қаторида мазкур қўлёзмалар санаб ўтилмаган. Бу ҳам Мирзо ижодининг ўрганилиши муҳим бўлган масалаларидан биридир. Мазкур рубоийлар Мирзонинг хаттотлик ва ноширлик фаолияти тўғрисидаги маълумотларни тўлдириши ҳамда биографиясини тиклаш учун муҳим фактлар экани билан аҳамиятлидир. Шу ўриндаМирзонинг ўз даври адабий муҳитигамуносабати ҳақида ҳамтўхталиш жоиз. Маълумки, бадиий ижодда ўтмишда яшаган ёки замондош шоирлар номини эҳтиром билан тилгаолибяратилган шеърлар анчагина.Муниснинг “Волийимулки тариқатгар Низомийдур манга” деб бошланувчи ғазалида Жомий, Хусравий, Ҳофиз, Аттор, Фирдавсий, Ҳоқоний, Саъдий, Бедил, Навоий каби ўндан ортиқ салафларининг номини тилга олади. Ўз даври адабий муҳитининг раҳнамоси Феруз эса ўзининг бир ғазалида XII асрдан –Анварийю Хоқонийлар давридан бошлаб ўз замонасида ижод қилаётган шоирларга қадар санаб, Мирзонинг ҳамномини тилгаолади: ОгаҳиюКомилу Феруз,Холис,Чокарий, РожиюМирзою Акмал,Мунису Хокий,Ғулом. Бу шоирнинг Мирзо ижодига алоҳида эътиборда бўлганидан далолат. Қолаверса, Мирзо ҳам Ферузни ўзигаустоз сифатидаэҳтиромбилан тилгаолади: Шеърингғатаҳсинайласа,Мирзо,жаҳоншоирлари, Эрмас ажаб,назмичрадур Феруз устодимманинг.[22б] Мирзонинг Феруз шахсияти ва ижодига бўлган ҳурмати тазкира ва тарихий асарларда етарлича далилланган. Шоир ўзининг ғазал, қасида ва таърихларида ҳам шоҳ ва шоир Феруз шахсиятиниқаламга олади.Хусусан,Мирзонинг Ҳақ сани қилмиш замонаичрашоҳихосу ом, Жонфизо лутфингдағисўз ичрадур шоҳикалом.[26б] байти билан бошланувчи ғазалида унинг шоирлик иқтидорини юксак баҳолайди. Феруз ғазалларига пайрав боғлаган 25 нафар замондош шоирнинг номини тилга олади. Унинг давр адабий муҳитига раҳнамолигига урғу беради. Бу Мирзонинг ўзи мансуб адабий муҳитнинг фидойисива тарғиботчиси эканинибелгилайди. Мирзо ижодийфаолиятининг сермаҳсул соҳаси – мусиқашунослиги,бусоҳаривожидаги хизматлари хусусида аввалги фаслларда тўхталиб ўтган эдик. Унинг мусиқага оид қарашлари лирик меросида ҳам ўз аксини топган. Шоир девонида бу мавзуда яратилган икки ғазал мавжуд.Биринчиси Келиббазмимаро,эйгулъузор,хушнаво,ҳофиз, Қўшуб овозингасозингнибўлғилғамзудо,ҳофиз.[19б] байти билан бошланувчи, ҳофизга мурожаат асосида қурилган ғазал. Иккинчи ғазал эса шоирнингчолғучи (муғанний) гаўзигахос сабоғи: Базм ичрамуғаннийихушгўйисиймтан, Чоғлаўзингнинолаву фарёд айтаргасан. Созингни рост туз дағ
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада Муҳаммад Расул Мирзо девонидаги ижтимоий-маиший мавзудаги шеърлари таҳлили билан бирга шоирнинг Хоразм адабий муҳитида тутган ўрни ҳақидасўз боради.»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада Муҳаммад Расул Мирзо девонидаги ижтимоий-маиший мавзудаги шеърлари таҳлили билан бирга шоирнинг Хоразм адабий муҳитида тутган ўрни ҳақидасўз боради. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Лирик жанрлар, таърих, рубоий, қўлёзма, ғазал, девон, хаттот, мусиқашунос.
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
Журнал универсальных научных исследованийAND RESTORATION, Khatamov Orif Yusupovich2024